Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet4/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ-2019/20
Қоидалардаги модификация
Қоидаларнинг универсаллиги шуни англатадики, жаҳоннинг ҳар бир бурчагидаги ҳар қандай тоифадаги ўйинда уларнинг мазмуни бир хил. Қоидалар ҳар бир ўйин халол бўлиши ва хавфсиз шароит яратиши билан бирга ўйиннинг янада оммавийлашиши ва ундан завк олиниши учун хизмат қилиши керак.
Тарихий жиҳатдан, IFAB миллий футбол ассоциацияларига футболнинг айрим тоифалари учун қоидаларнинг ташкилий қисмини ўзгартириш учун баъзи мослашувчанлик чораларини кўришга рухсат берган. Бироқ, IFAB миллий футбол ассоциацияларига, агар ўша мамлакат футболи фойдасига бўлса, футболнининг ташкилий жиҳатларини ўзгартириш учун кўпроқ имкониятлар берилиши керак, деб қатъий ишонади.
Футбол ўйини ва ундаги ҳакамлик жаҳондаги ҳар бир футбол майдонида — FIFA жаҳон чемпионатининг финалидан тортиб, энг кичик қишлоқгача бир хил бўлиши керак. Ўйиннинг қанча давом этиши, унда қанча одам иштирок этиши, номақбул ҳаракатлар қандай жазоланиши мамлакатда махаллий футбол эхтиёжларидан келиб чиқиб аниқлаб олиниши керак.
Шу боис, 2017 йилнинг 3 март куни Лондонда бўлиб ўтган IFАВнинг 131-бош йиллик мажлисида миллий футбол ассоциациялари (конфедерациялар ва FIFA ҳам) энди эхтиёж туғилса ўзлари масъул бўлган қоидаларнинг қуйидаги ташқилий қисмини тўлиқ ёки қисман ўзгартириш учун танлаш имкониятига эга бўлиши кераклигини бир овоздан тасдиқлади:
Ёшлар, фахрийлар, имконияти чекланганлар ва оммавий футбол учун:

  • ўйин майдони ўлчами;

  • тўпнинг ўлчами, вазни ва материали;

  • дарвоза устунлари орасидаги масофа ва уларнинг ердан тўсингача бўлган баландлиги;

  • ўйиннинг иккита (бир хил) бўлими (ва иккита бир хил қўшимча бўлимлар)нинг давомийлиги;

  • қайта алмаштиришдан фойдаланиш;

  • баъзи ёки барча огохлантиришлар учун вақтинчалик четлатиш (қоидабузарлар ўриндиғи)дан фойдаланиш(СК).

Олий дивизион клубларининг биринчи жамоалари ёки «А» тоифадаги терма жамоалар иштирокидаги мусобақалардан ташқари исталган даражадаги мусобақа учун:

  • ҳар бир жамоада 5 нафаргача ўйинчи алмаштиришга рухсат этилади; ёшлар ўртасидаги мусобақадан ташқари, бунда максимал ўйинчи алмаштириш сонини FIFA, конфедерация ёки миллий ассоциация белгилайди.

Бундан ташқари, миллий футбол ассоциацияларга янада эркинлик бериш мақсадида махаллий футбол ривожига манфаатли бўлиши учун IFАВнинг йиллик бош мажлиси қуйидаги футбол тоифаларидаги ўзгаришларни тасдиқлади:

  • аёллар футболи бундан буён алоҳида тоифа эмас, у ҳозирда эркаклар футболи билан бир хил мақомга эга;

  • ёшлар ва фахрийлар футболи учун ёш билан боғлиқ чеклов бекор қилинди; миллий футбол ассоциациялари, конфедерациялар ва FIFA бундай тоифалар учун ёш чегарасини аниқлашда эркинликка эга;

• ҳар бир миллий футбол ассоциациясининг ўзи қуйи даражадаги кайси футбол мусобақалари оммавий футбол эканини белгилайди.
Бошқа модификацияларга рухсат бериш
Миллий футбол ассоциациялари ҳар хил мусобақалар учун турли модификацияни маъқуллаш ҳуқуқига эга. Уларни универсал қоида сифатида ёки барчасини бирдек қўллаш учун ягона талаб йўқ.
Аммо IFAВнинг рухсатисиз бошқа модификацияларга йўл қўйилмайди.
IFAB миллий футбол ассоциацияларидан мазкур модификациялар қандай даражада, айниқса, қандай сабабларга кўра қўлланилгани хақида маълумот беришни сўрайди. IFAB мазкур маълумотлар асосида ривожланиш ва ғоя стратегиясини белгилаб олиши мумкин, ҳамда уларни бошқа миллий футбол ассоциацияларида футболнинг ривожи йўлида қўллаши мумкин.
Шунингдек, IFAB ўйин иштирокчилари сонини ошириш, футболни янада жозибадор қилиш ва унинг халқаро ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган қоидалардаги эҳтимолий ўзгартиришлар ҳақида билишдан жуда манфаатдор бўлади.
Вақтинчалик четлатиш (қоидабузарлар ўриндиғи) буйича тавсиялар
2017 йилнинг 3 март куни Лондонда бўлиб ўтган IFАВнинг 131-йиллик бош мажлиси ёшлар, фахрийлар, имконияти чекланган инсонлар ўртасидаги ва оммавий футболда барча ёки баъзи огохлантиришлар / сариқ карточкалар учун вақтинчалик четлатиш (қоидабузарлар ўриндиғи)дан фойдаланишни маъқуллади. Бунда мусобақа учун мазкур қоида миллий футбол ассоциациялари, конфедерациялар ёки FIFA томонидан маъқулланган бўлиши керак.
Вақтинчалик четлатиш учун қуйидаги бўлимларга ҳавола мавжуд:
5-қоида — Ҳакам (хуқуқ ва мажбуриятлари):
Интизомий чоралар
Ҳакам сариқ ёки қизил карточкаларни кўрсатиш ҳуқуқига ва агар мусобақа қоидалари бунга йўл қўйса, ўйинчини ўйин бошида майдонга тушган пайтдан бошлаб ўйин охиригача, шу жумладан танаффуслар, қўшимча бўлимлар ва 11 метрлик жарима нуқтасидан пенальти зарбалари ижро этилгунча вақтинча четлатиш ҳуқуқига эга.
Вақтинчалик четлатишда, ўйинчи огоҳлантириладиган (СК) қоидабузарликни амалга оширганда содир бўлади ва ўйиннинг кейинги қисмида иштирок этишдан дарҳол четлатиш билан жазоланади. Бунинг фалсафий томони шундаки, “дарҳол жазолаш” қоидабузар ўйинчининг қўлкига ва унинг жамоасига сезиларли ҳамда тезкор ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Миллий футбол ассоциацияси, конфедерация ёки FIFA қуйидаги тавсияларда вақтинчалик четлатиш хақидаги баённомани қуйидаги тавсиялар билан(мусобақа регламентида нашр қилиш учун) маъқуллаши керак:
Фақат ўйинчилар:

  • вақтинчалик четлатишлар барча ўйинчиларга (жумладан, дарвозабонга ҳам) қўлланилади, аммо огохлантириш билан жазоланадиган қоидабузарликни содир этган захирадаги ёки захирага олинган ўйинчиларга тадбиқ этилмайди.

Ҳакамнинг ишораси
Ҳакам вақтинчалик четлатиш хақидаги қарорни ўйинчига сариқ карточка(СК) бериш ва икки қўлини вақтинчалик четлатиш ҳудудига (одатда жамоанинг техник ҳудудига) йўналтириш орқали аниқ ишора билан кўрсатади.
Вақтинчалик четлатиш муддати

  • вақтинчалик четлатиш давомийлиги барча қоидабузарликлар учун бир хил бўлади;

  • вақтинчалик четлатиш давомийлиги умумий ўйин вақтининг 10-15% миқдорида бўлиши керак (масалан: 90 дақиқалик учрашув учун 10 дақиқа, 80 дақиқалик учрашув учун 8 дақиқа);

  • вақтинчалик четлатиш муддати ўйинчи майдонни тарк этиб, учрашув давом эттирилганидан кейин бошланади;

  • ҳакам бўлим сўнгида қўшимча вақт кўринишида қоплаб бериладиган барча тўхталишлар (масалан, ўйинчи алмаштириш, жароҳат ва хоказо) учун кетган вақтни вақтинчалик четлатиш муддатига киритиши керак;

  • мусобақа регламенти вақтинчалик четлатиш муддатини назорат қилишда ҳакамга ким ёрдам беришини белгилаб қуйиши керак. Бу масъулият вакилга, захира ҳаками, ҳакамнинг бетараф ёрдамчиси ёки жамоа расмий шахсларидан бирига юклатилиши мумкин;

  • вақтинчалик четлатиш муддати тугаши билан ўйинчи ён чизиқдан ҳакамнинг рухсати билан (ўйин давом этаётганида ҳам) майдонга қайтиши мумкин;

  • вақтинчалик четлатилган ўйинчи майдонга качон қайтиши борасида якуний қарорни ҳакам қабул қилади;

  • вақтинчалик четлатилган ўйинчи вақтинчалик четлатиш муддати тугамагунча (агар жамоа ўйинчи алмаштириш имкониятидан фойдаланиб бўлмаган бўлса) бошқа ўйинчига алмаштирилиши мумкин эмас;

  • агар вақтинчалик четлатиш муддати биринчи бўлим сўнгида якунига етмаган бўлса (ёки иккинчи бўлим сўнгида якунига етмаган бўлсаю, ундан сўнг қўшимча бўлимлар ўйналса), унинг қолган қисми иккинчи бўлим (қўшимча бўлим)бошида давом этади;

  • учрашув тугаган пайтда хали вақтинчалик четлатиш муддатини ўтаб бўлмаган ўйинчига пенальтилар сериясида иштирок этишга рухсат берилади.


Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling