Насос станцияларда олий маълумотли малакали кадрлар сонини ошириш ва таъминлаш
Download 17.64 Kb.
|
Саволнома насос бўйича (2) (3)
Насос станцияларда олий маълумотли малакали кадрлар сонини ошириш ва таъминлаш (ўрта махсус, номутахассис). 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида давлат насос станциялардаги насос агрегатлари ва суғориш қудуқларини таъмирлаш-тиклаш ишларини жадаллаштириш. Ҳар бир насос станцияларда суғориш мавсуми учун заҳира насос агрегатларини соз ҳолатда бўлишини таъминлаш. Насос станцияларнинг босимли қувурига ноқонуний уланган сув олиш нуқталарни (задвижка) аниқлаш ва қонуний чора кўрилишини таъминлаш. Қарор билан белгиланган Дастурга асосан янги насос ва электродвигателларнинг насос станцияларга ўрнатилиши. Дастурга асосан 3 дона насос ва 14 дона электродвигател насос станцияларга ўрнатилди. Энергия тежамкор қурилмаларнинг ўрнатилиши бўйича чора-тадбирларнинг жойлардаги ижроси. Насос станцияларга қурилмаларини ўрнатиш ҳамда электр энергия сарфини камайтириш мақсадида амалда 4 дона конденсатор насос станцияларга ўрнатилди. Насос станцияларга қурилмаларини ўрнатиш ҳамда электр энергия сарфини камайтириш мақсадида 5 дона частота ўзгартирувчи қурилма режалаштирилган бўлиб, насос станцияларга ўрнатилди. Жарқоқ насос станцияси – 3 дона Қаровулбозор-10 насос станцияси – 2 дона Насос станцияларга қурилмаларини ўрнатиш ҳамда электр энергия сарфини камайтириш мақсадида 330 дона светодиод лампа насос станция ва тик қудуқларга ўрнатилган. Насос станцияларга қурилмаларини ўрнатиш ҳамда электр энергия сарфини камайтириш мақсадида 330 метр кабел режалаштирилган бўлиб, насос станцияларга ўрнатилган. Бошқарманинг йиллик смета харажатларида режалаштирилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши. Насос станцияларда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар. Насос станцияларда ва бошқа сув хўжалиги объектларида ташкил қилинган ёрдамчи хўжаликлар, шунингдек, ишчи-ходимларни рағбатлантириш. Бошқарманинг Ривожлантириш жамғармасини ёрдамчи хўжалик ва бошқа манбалардан шакллантириш. Насос станциялардаги ишчи-ходимлар учун ётоқхоналарни ташкил қилиш ва ёрдамчи хўжаликлар ҳисобидан иссиқ овқат учун маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар. Насос станцияларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, шунингдек, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар. Бошқарманинг моддий-техника базасини яхшилаш, таъмирлаш цехларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар. Бошқарма балансидаги бўш турган бино иншоотлардан самарали фойдаланиш бажарилган ишлар. Насос станцияларга ўрнатилган босимли қувурларни соз ҳолатда сақлаш ва талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича бажарилган чора-тадбирлар. Насос станцияларга ўрнатилган носоз ёки давлат қиёслов муддати ўтган электр ҳисоблагичларни хатловдан ўтказиш ва қиёсловдан ўтказиш чораларини кўриш бўйича амалга оширилган ишлар. Насос станцияларга ўрнатилган носоз ёки давлат қиёслов муддати ўтган электр ҳисоблагичлар мавжуд эмас. Насос станцияларда бажариладиган таъмирлаш жараёнларида ишчи-ходимларнинг хавфсизлик техникаси ва техник фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар. Ҳар бир бошқармаларда раҳбар ва ишчи-ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, техника хавфсизлиги ва меҳнат мухофазаси қоидаларига қатъий риоя қилиниши бўйича ўқитиш ишларини ташкил этиш. Бошқармалар томонидан насос станцияларнинг суғориш ва носуғориш мавсумида беталофат ишлаши ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. . Download 17.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling