Мавзу: Ҳудудларни ободонлаштириш ишлари


Download 244.45 Kb.
bet1/3
Sana18.12.2022
Hajmi244.45 Kb.
#1031968
  1   2   3
Bog'liq
5-амалий дарс


Мавзу: Ҳудудларни ободонлаштириш ишлари
Режа:

  1. Ҳудудларни ободонлаштириш ишлари. Кўкаламзорлаштириш.

  2. Ташқи ёритиш. Ташқи ёритиш тармоқлари элементлари.

  3. Йўл-кўприк хўжалиги. Йўл-кўприк хўжалиги элементлари. Ирригатсия хўжалиги объектлари.

  4. Дренаж ишларини ташкил этиш. Ҳудудларни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан қўйиладиган умумий талаблар.

1. Шаҳар муҳитида кўкаламзорлаштиришнинг аҳамияти.


Шаҳарни кўкаламзорлаштириш схемаси – бу шаҳар бош режаси асосида ландшафт архитектураси объектлари жойлашишининг принципиал характерини уларнинг бажарадиган вазифасига боғлиқ равишда акс эттирувчи чизмадир.
Шаҳарни ободонлаштириш- шаҳарда соғлом ва қулай қаѐт шароити яратишга қаратилган тадбирлар мажмуаси
Кўкаламзорлаштириш – ландшафтни қайта тиклаш, қишлоқ жойларида, саноат муассасалари атрофида ҳимоя ўрмон чизиқларини яратиш, кўча ва магистраллар бўйлаб, турар-жой ва кичик туман чегараларида, боғ ва паркларда экинлар экиш бўйича муҳандислик ва агротехник тадбирлар йиғиндиси.
Кўкаламзорлаштириш меъѐри – шаҳарнинг битта аҳолисига тўғри келадиган кўкаламзорлаштирилган майдонни ифодаловчи кўрсаткич (м.кв. да).
Турлитабиий-иқлим кўрсаткичларига эга бўлган районларда шаҳарсозлик лойиҳалашнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилганда шу нарсага эътибор бериш зарурки, табиий-иқлим ва архитектурарежалаштириш омиллари ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд.
Бу боғлиқлик шу билан ифодаланадики, шаҳарсозлик режалаштиришда биноларни, комплексларни, турар-жой массивларини жойлаштиришда айнан инсоляция, шамоллатиш режими, қуѐш радиациясидан сақлаш каби табиийиқлим омиллари асос қилиб олинади. Ўзбекистон шароитида шаҳар муҳитида микроиқлимни яхшилаш, авваломбор, кўкаламзорлаштириш ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш эвазига амалга оширилади. Республикамизнинг қуруқ-иссиқ иқлим шароитида қуѐш радиациясидан сақлашда кўкаламзорлаштиришнинг аҳамияти 3.4-жадвалда келтирилган.




Download 244.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling