Мавзу: Ҳудудларни ободонлаштириш ишлари


Асосий ѐруғлик техник тушунчалар


Download 244.45 Kb.
bet3/3
Sana18.12.2022
Hajmi244.45 Kb.
#1031968
1   2   3
Bog'liq
5-амалий дарс

Асосий ѐруғлик техник тушунчалар
Ёруғлик – бу тўлқин узунлиги 400 дан 760 нм гача (1нм=10м) бўлган электромагнит нурланишидир, фақат шу оралиқларда нурланишни кўз ѐруғлик нурланиши сифатида қабул қилади.
Транспорт ҳаракати жадаллигига боғлиқ ҳолда кўчалар, йўллар ва майдонларнинг қатнов қисми қопламаларининг минимал ўртача равшанлиги
13.2-жадвал

Кўчадан иккала йўналишда 1 соат ичида ўтадиган транспорт бирликларнинг энг катта сони

Минимал ўртача равшанлик, нт ҳисобида

200 дан ортиқ....
1000 дан 2000 гача
500-1000
200-500
50-200

1
0,7
0,4
0,2
0,1

Қатнов қисмига туташган кўча, майдонларнинг транспорт қатнамайдиган қисмининг тротуарлар, автомобиллар тўхташ жойлари ва ўртача равшанлиги шу кўчалар ва майдонларнинг қатнов қисми учун меъѐрланган ўртача равшанлик қийматининг ярмидан кам бўлмаслиги керак. Равшанлик бўйича ѐритиш даражасини меъѐрлаш йўли қопламаларининг ѐруғлик хоссаларини ҳисобга олади (ѐруғлик, акслантириш (қайтариш) коэффициенти, ютиш коэффициенти, ўтказиш коэффициенти). Бу қатнов йўллари ва тротуарларнинг айрим элементларини, турли хил йўл материалларини қўлланиб (масалан, оқ ва рангли цементлар), кўриб тафаккур қилинган самарали таъсир кўрсатиш имконини беради, бу транспорт воситалари ҳайдовчилари ва пиѐдаларнинг анча осон йўл топиб олишлари учун ѐрдам бериши мумкин ва шу билан йўл ҳаракати хавфсизлиги даражасини оширади.


13.3-Жадвал



Кўчалар, тротуарлар ва
пиёдалар йўлакчалари тоифаси

Шаҳарлардаги

Аҳоли сони,

, минг киши




200 дан ортиқ

100-250

100гача













Кўчаларнинг асосий қатнов қисмидан 5 м дан ортиқ масофада бўлган тротуарлар, шунингдек маҳаллий ўтиш йўлакларидаги тротуарлар,
А тоифадаги
Б тоифадаги
Д тоифадаги
Кўчалардаги ҳиёбонларда пиёдалар йўлаклари

1
0,5


0,2

0,5
0,2


0,2

0,2
0,2


0,2

Люменсенциялилампалар ва Д.Р.Л лампалар чўғланма лампаларнинг ѐруғлик беришидан икки баравардан ортиқ ѐруғлик бериш қобилиятига эга. Масалан, чўғланиш лампалари қувват ва кучланишга боғлиқ ҳолда 12-20 лм/Вт ѐруғлик берса, люменсенцияли лампалар ва Д.Р.Л лампалари 40-48 лм/Вт ѐруғлик беради. Бундан ташқари, люменсенцияли лампалар кичик сирт равшанлигига эга, рангни яхши узатади ва сирти катта бўлгани учун йўл қопламаси равшанлигини анча бир текис тақсимлайди, айниқса ѐғингарчилик пайтларида. Кўчани ѐритиш қурилмаларини лойиҳалашда лампаларнинг эскиришини, чанг босишни ва ѐриткичларнинг эскиришини ҳисобга олувчи заҳира коэффициентини киритиш зарур, бу коэффициент ѐриткичлар учун 1,3 га тенг, газ разрядли ѐруғлик манбаига эга ѐритгичлар учун эса бу коэффициент 1,5 га тенг. Ёруғликни тақсимлаш тавсифига кўра ѐритгичлар кенг носимметрик ѐруғлик тақсимланувчи ѐриткичларга ва сочилган симметрик ѐруғлик тақсимланувчи ѐриткичларга бўлинади. Ёриткичнинг турини танлаш мазкур кўча учун меъѐрланган ўртача равшанлик қийматига ва кўчанинг қатнов қисми энига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Ўртача равшанликнинг меъѐрланган қиймати 0,4-1 нт бўлган кўчалар учун қуйидагиларни қўлланиш мақсадга мувофиқдир.


1) Кўча қатнов қисмининг эни 24 м гача, ѐриткичларнинг бир томонлама ва икки қаторли жойлаштириш схемаларида – горизонтал текисликда носимметрик ѐн томондан тор ѐруғлик тақсимлаш билан ѐриткичлар;
2) Кўчанинг қатнов қисмининг эни 24 м дан ортиқ, ѐриткичларни жойлаштиришнинг икки қаторли ва тўғри бурчакли шаклида – горизонтал текисликда носимметрик ѐн томонлама енг кўп ѐруғлик тақсимлагичли ѐриткичлар.
3) Кўча қатнов қисмининг эни 18 м гача бўлганда ва ѐриткичлар ҳаракатланиш ўқлари бўйича жойлаширилишида - горизонтал текисликда носимметрлик икки томонлама ѐруғлик тақсимланишидаги ѐриткичлар.
4) Чорраҳаларни ѐритиш учун – горизонтал текисликда носимметрик тўрт томонлама ѐруғлик тақсимланадиган ѐриткичлар.
Ўртача равшанлик меъѐрланган қиймати 0,1-0,2 нт бўлган ѐки минимал горизонтал ѐритилганлиги 0,2-1 лк бўлган кўчаларни ѐритиш учун кенг ѐруғлик тарқатувчи ѐриткичларни қўлланиш мақсадга мувофиқдир. Хиѐбонлар ва йўлакларни ѐритиш учун сочилувчи ѐруғлик тарқатувчи ѐриткичларни қўллаш мумкин. Кўчаларда ѐритиш лампаларини жойлаштириш кўчанинг тоифаси ва энига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Чироқлар мачтаси таянчлари шаклига кўра енгил бўлиш ва кечаси ҳам, кундузи ҳам кўчанинг умумий манзарасини бузадиган иншоот каби таъсурот қолдирмаслиги керак. Ҳозирги вақтда асосан темирбетон таянчлар қўлланилмоқда, улар жуда баланд бўлишига қарамай кундузи жуда чиройли кўриниши, ҳатто сезилмаслиги ҳам мумкин.
Кўча қатнов қисми қопламасининг меъѐрланган ўртача равшанлигига эга шаҳар кўчалари учун ѐриткичлар ѐриткичларнинг мўлжалланаѐтган жойлашувига мувофиқ белгиланиши мумкин. Ёриткичларни тросга осиб қўйишида уларнинг қатнов қисм устидаги баландлиги камида 6,5 м бўлиши керак. Ёруғликларни трамвайнинг ѐки троллейбуснинг контактли тармоғи устида ўрнатилишда кўчани ѐритиш ѐриткичлари, трослари ва симларнинг кўчанинг қатнов қисми сиртидан баландлиги трамвай линия бўлганда камида 8м, троллейбус линияси бўлганда камида 9 м бўлиши керак.
Download 244.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling