Мавзу техник тизимлар ва уларни бошқариш услублари ҳАҚида тушунчалар
Download 55.19 Kb.
|
2- мавзу тақдимоти-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Тизимнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи элементлари.
МАВЗУ 2. ТЕХНИК ТИЗИМЛАР ВА УЛАРНИБОШҚАРИШ УСЛУБЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАРРежа:1.Катта тизимларни асосий хоссалари ва таснифи.2.Тизимнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи элементлари.3.Қатъий ва мосланувчан бошқарув тизимлари.4.Реактив тизимлар.Тизим деганда ўзаро ҳаракатда бўлган ва маълум яхлитликни ташкил қилувчи элементлар тўплами тушунилади. Масалан, турли хил мураккабликдан тизимларга бир қанча агрегатлардан ташкил топган ЙҚМ ни, таркибида бир қанча ижрочилар бўлган бригадани, КТЙҚМ корхонаси ва бошқа корхоналар, ташкилотлар тўпламидан иборат КТЙҚМ, темир йўл ва бошқа транспорт турларидан иборат мажмуасини мисол келтириш мумкин.
Таркиб – бу корхонанинг турли туман ички функциялари ёки фаолияти турларининг ўзаро алоқасидир. Бошқарув самарали бўлиши учун, корхонанинг таркиби, унинг мақсадлари ва вазифаларига мос келиши зарур. Техника хизмати бошқарувининг ташкилий таркиби, корхонанинг ичида муҳандис-техника ходимлари орасидаги ўзаро муносабатларни ўрнатиб, маъмурий функцияларни шакллантириш учун замин яратади. Таркиб тушунчаси билан иерархияли ўзаро алоқалар тушунчаси бир-бири билан ўзаро боғлиқ. Корхона техника хизматининг иерархияли таркиби маъмурий ҳокимият ва масъулиятининг вертикал бўйлаб бўлинишини ва вазифаларнинг (бурчларнинг) бўлинмалар орасида тақсимланишини кўзда тутади. Ушбу ҳолатда бўлинма деганда мажмуа, минтақа, бўлим назарда тутилаяпти.
Download 55.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling