Реактив тизимлар. Тизим ва унинг бошқарув органларининг ташқи таъсирлар ўзгариш реакциясига боғлиқ ҳолда бошқарув икки реактив ва мақсадли усулларга бўлинади. - Реактив тизимлар. Тизим ва унинг бошқарув органларининг ташқи таъсирлар ўзгариш реакциясига боғлиқ ҳолда бошқарув икки реактив ва мақсадли усулларга бўлинади.
- Реактив усулда режалаштириш ҳаракатдан олдин ёки ҳаракат жараёнида амалга оширилади, қарорлар мумкин бўлган йўлларни таҳлил қилмасдан қабул қилинади ва тез-тез ўзгариб туради, яъни жорий ҳодисаларга нисбатан реакция ҳисобланади.
- Бошқарувнинг ушбу услуби учун характерли хусусиятлар қайтар алмашинув ахбороти, тизимнинг ўзининг ҳолати ва ташқи омилларнинг ўзгариши ҳисобга олинмаслиги ҳисобланади.
- Умумий кўринишда мақсадли ёки дастурий усулнинг моҳияти тизимнинг асосий мақсадини аниқлаш ва бу мақсадга эришиш учун барча фаолиятларни дастур шаклида бирлаштириш ҳисобланади. Бундан бошқарувнинг қуйидаги қоидасини шакллантириш мумкин.
- Нимаики мақсадларни ресурслар билан боғласа дастур ҳисобланади, яъни белгиланган вақт оралиғида якуний натижага ёки маҳсулотга эга бўлиш жараёнидаги ҳар бир босқичда зарур бўлган ресурсларнинг миқдорини ва турларини аниқлайди. Дастур - бу қўйилган мақсадга эришишни таъминловчи тугалланган тадбирлар мажмуасидир. Шундай қилиб дастурларда материал, воситалар, ходимлар ва фаолият турларининг тўплами ифодаланади. Агар бундай боғланиш мавжуд бўлмаса, бу қандайдир ҳаракатларнинг рўйхати, қандайдир тадбирларнинг режаси ва ниҳоят ривожланиш сценарийси бўлиши мумкин, лекин дастур бўла олмайди. Амалда қўлланиладиган бошқарув услублари одатда, оралиқ хусусиятга эга бўлади, яъни ё реактив ёки бўлмаса дастурий мақсадли услубга тортиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |