Мавзу: Ҳудудларни ободонлаштириш ишлари


Ташқи ёритиш. Ташқи ёритиш тармоқлари элементлари


Download 244.45 Kb.
bet2/3
Sana18.12.2022
Hajmi244.45 Kb.
#1031968
1   2   3
Bog'liq
5-амалий дарс

2. Ташқи ёритиш. Ташқи ёритиш тармоқлари элементлари.
Кўчаларни ёритиш шаҳар ободончилиги муҳим тадбирларидан бири ҳисобланади. Равшан сунъий ёритиш, ёруғлик рекламалари, ҳар хил тоблолар, экранлар ва кўрсаткичлар, биноларни ёритиш ва фаввораларни ёритиш ҳам замонавий шаҳарнинг тараққиёти натижасидир.
Шунга қарамай кўчалар ва майдонларни сунъий ёритишнинг муҳим вазифаси куннинг қоронғи пайтларида транспорт ва пиёдаларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. Турли хил кўрсаткичлар ва ёруғлик сигнализациялари ҳам ана шу мақсад учун хизмат қилади.
Микрорайонларда, маҳаллаларда ўтиш йўллари ва аҳоли юрадиган йўллар, кўп қаватли уйларга кириш жойлари, ҳамда болалар майдонлари, спорт майдонлари ва бошқалар ёритиб турилади.
Бундан ташқари ташқи сунъий ёритиш, биноларни, ҳайкалларни, фаввораларни ёритиш, ёруғлик рекламалари кечки шаҳарнинг маълум бир




Кўча ва майдонлар тоифалари

А

Умумшаҳар аҳамиятидаги мачитлар, кўчалар, тезкор кўчалар, вокзал олди ва транспорт майдонлари

Б

Туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар майдонлар, клублар, стадионлар, умумшаҳар аҳамиятидаги савдо жамоат олдидаги майдонлар

В

Кўп қаватли уйлар бўлган туманларда магистрал кўчалар ўрнини босувчи кўчалар ва кўп муассасалар жойлашган кўчалар, шунингдек саноат районлардаги асосий кўчалар кўп қаватли уйлар қурилган ва саноат ҳамда омбор ҳудудларидаги маҳаллий ҳаракатланиш кўчалари, А тоифасидаги кўчаларда маҳаллий ўтиш йўллари.

Г

Микрорайонлардаги ўтиш йўллари ва пиёдалар йўлакчалари, кам қаватли қурилиш ҳудудларида маҳаллий ҳаракат учун кўчалар

Д

А,Б,В ва Г тоифадаги кўчаларнинг қатнов қисми йўллар ва майдонларни ёритиш даражаси транспорт ҳаракати ўқида турган кузатувчи йўналишда қуруқ қопламалардаги равшанлик катталиги билан тартибга солинади. Кўчаларнинг қатнов қисми қопламаларнинг ўртача равшанлиги бир томондан шаҳар аҳолиси сонига боғлиқ ҳолда тайёрланади. (15-жадвал) кўчалар, йўллар ва майдонларнинг қатнов қисмида, транспорт ҳаракати йўлида қопламаларнинг ўртача равшанлиги минимал бўлади (нт ҳисобида).

Меъморий-бадиий образини ташкил қилади, шаҳар кўчалари ва майдонларининг шунингдек, айрим бинолар ва иншоатларнинг фазовий тузилишини очиб беришга ёрдам қилади, бунда сунъий ёритиш хитойлик талабаларга ҳам жавоб бериш керак: кундузги бу барча қурилмаларнинг ташқи кўринишига боғлиқ бўлса, кечқурун эса ёритиш ёрдамида вужудга келтирилаётган шаҳар манзарасига боғлиқ бўлади. Шаҳар ҳудудлари иншоатларни қуриш ва фойдаланиш етарли даражада тежамли бўлиши керак.



Download 244.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling