Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet62/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Ёрдамчи ҳакамлар

Бип-сигнал
Байроқлардаги бип-сигнал тизимидан фақат ҳакамнинг эътиборини жалб қилишда фойдаланилади. Бип-сигнал қуйидаги ҳолатларда фойдали бўлиши мумкин:

  • Ўйиндан ташқари ҳолат (offside);

  • Қоидабузарлик (ҳакамнинг эътиборидан четда қолгани)

  • Тўпни ён чизиқдан ташлаб бериш, бурчак зарбаси, дарвоза олдидан зарба (мураккаб вазиятларда)

Электрон коммуникация тизими
Агар электрон коммуникация тизимидан фойдалақилаётган бўлса, ҳакам ўйин бошлангунига қадар ёрдамчиларига качон коммуникациядан фойдаланиш ўринли, аксинча, қачон жисмоний ишора қўлай экани хақида кўрсатма бериши керак.
Байрон, билан ишлаш техникаси
Ёрдамчи ҳакам байроғи ҳамиша ёйилган ва ҳакамга кўринарли бўлиши керак. Бу эса одатда байроқ ҳакамга яқин қўлда бўлиши кераклигини англатади. Ишора берилаётганида ёрдамчи ҳакам майдонга юзланган ҳолда тўхтаайди, ҳакам билан визуал контакт ўрнатади ва шошилмасдан байроғини кўтаради (хаддан ташқари тез ёки кескин эмас). Байроқ қўлнинг табиий давоми бўлиши керак. Ёрдамчи ҳакам байроқни кейинги ишорани берадиган қўли билан кўтариши зарур.
Агар вазият ўзгарса ва кейинги ишора бошқа қўл билан кўрсатилиши керак бўлса, ёрдамчи ҳакам байроқни белидан юқори кўтармаган ҳолда нариги қўлига олиши зарур. Агар ёрдамчи ҳакам тўп ўйиндан чиқгани хақида ишора берган бўлса, ҳакам эътибор бермагунча ишорани кўрсатиб туриши керак.
Агар ёрдамчи ҳакам четлатиш билан жазоланадиган қоидабузарлик хақида ишора берган бўлса ва ҳакам бу ишорани дарҳол курмаган бўлса:

  • Агар ўйин тўхтатилган бўлса, ўйинни давом эттириш услуби (жарима/эркин зарбаси, пенальти зарбаси ва хоказо) қоидаларга мувофиқ ўзгариши мумкин.

  • Агар ўйин давом эттирилган бўлса, ҳакам ҳамон интизомий чора қўллаши мумкин, лекин қоидабузарлик туфайли жарима/эркин ёки пенальти зарбаси белгилай олмайди.

Имо-ишоралар
Асосан ёрдамчи ҳакам қўли билан очиқ-ойдин ишора бериши керак эмас. Аммо баъзи вазиятларда қўл билан берилган яширин ишоралар ҳакамга ёрдам бериши мумкин. Қўл билан бериладиган ишора хақида ўйиндан олдин келишиб олиниши керак ва у бир хил маънога эга бўлиши зарур.
Ишоралар
6-Қоидада берилган ишоралар расмига каранг.
Бурчак зарбаси / дарвоза олдидан зарба
Тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтганида ёрдамчи ҳакам тўп ўйиндан чиқгани хақида ҳакамга хабар бериш мақсадида унг қўли билан байроғини кўтаради (энг яхши кўриниш бурчагида), шундан сўнг бу вазият:

  • ёрдамчи ҳакам яқинида рўй берса — бу дарвоза майдонидан зарба ёки бурчак зарбаси эканиқи кўрсатади.

  • ёрдамчи ҳакамдан олисда рўй берса — ҳакам билан визуал контакт ўрнатади ва унинг қарорига мос ишорани кўрсатади.

Тўп дарвоза чизиғини яққол кесиб ўтганида ёрдамчи ҳакам байроFини кўтариб, тўп майдонни тарк этгани хақида ишора бериши шарт эмас. Агар дарвоза майдонидан зарба ёки бурчак зарбаси хақидаги қарор Яққол бўлса, айникса, ҳакам бу ҳақда ишора берган бўлса, ишора беришга хожат йўқ.
Қоидабузарлик
Қоидабузарлик ёки интизомсизлик ёрдамчи ҳакамнинг бевосита яқинида ёки ҳакамнинг эътиборидан ташқарида юз берса, у байроғини кўтариши керак. Бошқа барча вазиятларда ёрдамчи ҳакам кутиши ва бунга эхтиёж туғилса, ўз фикрини айтиши керак шундан сўнг курган ва эшитганларини ҳамда кайси ўйинчи томонидан содир этилганини ҳакамга етказиши зарур.
Ишора беришдан аввал ёрдамчи ҳакам қуйидагиларни аниқлаб олиши керак:

  • қоидабузарлик ҳакамнинг эътиборидан четда қолган ёки унинг кўриш чизиғи ёпилган.

  • Ҳакам устунлик бермаган такдирда.

Ёрдамчи ҳакамнинг ишораси талаб этилган қоидабузарлик содир этилганида, у:

  • Ишорани давом эттирадиган қўли билан байроқни кўтариши керак — бу эса ҳакамга кайси жамоа фойдасига жарима/эркин зарбасини белгилаш кераклиги хақида аниқ кўрсатма беради;

  • Ҳакам билан визуал контакт ўрнатиши лозим;

  • Байроқни тулкинсимон олдинга-орқага енгил ҳаракатга келтириши керак (ҳар қандай хаддан зиёд ёки тажовўзкор ҳаракатларнинг олдини олиш учун)

Ёрдамчи ҳакам ўйиннинг давом этишига имкон бериш мақсадида «кут ва кара» техникасидан фойдаланиши керак ва қоидабузарликдан жабр чеккан жамоа устунликдан манфаат олганда байроғини кўтармаслиги зарур. Айнан шунинг учун ёрдамчи ҳакамнинг ҳакам билан визуал контакт ўрнатиши жуда муҳим.
Жарима майдонидаги қоидабузарликлар
Ҳакамнинг эътиборидан ташқарида ҳимоячи томонидан жарима майдони ичида ҳимоячи томонидан қоидабузарлик содир этилганганида, айникса, бу ёрдамчи ҳакам ёнида рўй берганида, у ҳакамнинг каерда экани ва унинг қандай чора қўллаётганиқи кўриш мақсадида дастлаб ҳакам билан визуал контакт ўрнатиши керак. Агар ҳакам ҳеч қандай чор қўлламаётган бўлса, ёрдамчи ҳакам байроғи билан ишора бериши, электрон бип-сигналдан фойдаланиши ва шундан сўнг ён чизиқ буйлаб бурчакдаги байроқ томон яққол ҳаракат қилиши керак.
Жарима майдони ташқарисидаги қоидабузарликлар
Қоидабузарлик жарима майдони ташқарисида содир этилганида (жарима майдони чизиғига яқин), ёрдамчи ҳакам ҳакам каерда экани ва унинг қандай чора қўллаётганиқи кўриш мақсадида дастлаб ҳакам билан визуал контакт ўрнатиши ва бунга зарурат бўлса байроғи билан ишора бериши керак. Қарши ҳужум уюштирилса, ёрдамчи ҳакам маълумот беришга тайёр бўлиши керак: қоидабузарлик бўлдими ёки йўқми, вокеа каерда (жарима майдони ичида ёки унинг ташқарисида) рўй берган, шунингдек қандай интизомий чоралар қўллаш лозим.
Ёрдамчи ҳакам қоидабузарлик жарима майдони ташқарисида рўй берганиқи билдириш мақсадида ён чизиқ буйлаб марказий чизиқ томон яққол ҳаракат қилиши керак.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling