Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet78/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Ўзгартириш киритилган матн
Ўйинчи спортчига хос бўлмаган хулқ-атвори учун огоҳлантирилиши керак бўлган турли ҳолатлар мавжуд, шу жумладан ўйинчи:
• (■■■)
Дарвозабон тўпга теккан ёки тегишидан қатъий назар, Қоидаларни четлаб ўтиш мақсадида бош, кўкрак, тизза ва бошқа тана аъзолари билан тўпни дарвозабонга (жумладан, жарима зарбалари ва дарвоза тўплари) узатиш учун қасддан “ҳийла-найранг” қўллашни бошлаб бериш. Дарвозабон шундай вазиятни бошлаб берса, огоҳлантириш билан жазоланади.
Тушунтириш
Жамоадоши тўпни қасддан узатгандан сўнг дарвозабон қўлларини ишлатишига тўсқинлик қиладиган Қоидани четлаб ўтиш мақсадида “ҳийла-найранг” қўллаши дарвоза тўпини белгилашга олиб келади. Дарвозабон шундай вазиятни бошлаб берса, огоҳлантириш билан жазоланади.
12-қоида. – Қоидаларни бузиш ва интизомсиз хулқ-атвор (109-бет)

  1. Қоидабузарлик ва интизомсиз хулқ-атвордан сўнг ўйинни давом эттириш

Ўзгартириш киритилган матн
Агар тўп ўйинда бўлса ва ўйинчи ўйин майдонида жисмоний қоидабузарлик содир этса:

  • Рақибга қарши содир этса – эркин/жарима зарбаси ёки 11 метрлик жарима зарбаси билан жазоланади

  • жамоадоши, захирадаги ўйинчи, алмаштирилган ёки майдондан четлатилган ўйинчи, жамоанинг расмий шахси ёки учрашувнинг расмий шахсларига қарши содир этса – жарима зарбаси ёки 11 метрлик жарима зарбаси белгиланади

  • бошқа шахсларга нисбатан содир этса – “баҳсли” тўп белгиланади

Барча оғзаки қоидабузарликлар эркин зарба билан жазоланади.
Агар ҳакам ўйинчининг ўйин майдонида ёки унинг ташқарисида ташқи омилга нисбатан содир этган қоидабузарлиги сабабли ўйинни тўхтатса, “баҳсли” тўп билан ўйин қайта бошланади. Бунда ўйинчи ҳакам рухсатисиз майдон ташқарисида эркин зарбани амалга ошириш ҳолати мустасно.
Тушунтириш
Жарима зарбаси/эркин зарба/11 метрлик жарима зарбаси фақат жамоа рўйхатидаги, баённомада қайд этилган (ўйинчилар, захирадаги ўйинчилар, алмаштирилган ўйинчилар, четлатилган ўйинчилар ва жамоанинг расмий шахслари) ёки учрашувнинг расмий шахсларига нисбатан содир этилган қоидабузарлик учун белгиланиши мумкин. Агар ўйин бошқа омил – одам, ҳайвон, буюм ва бошқалар (ташқи омил) билан боғлиқ вазият туфайли тўхтатилган бўлса, ўйин “баҳсли” тўп билан қайта бошланади. Бунда ўйинчи ҳакам рухсатисиз майдон ташқарисида эркин зарбани амалга ошириш ҳолати мустасно.
(VAR) Ҳакамнинг видео ёрдамчиси баённомаси (135-бет)

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling