Жиноят ижроия
Жарима жазосини ижро этиш тартиби ва асослари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
201-402
Жарима жазосини ижро этиш тартиби ва асослари
Жарима тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби V боб, 19-20 моддаларни ўз ичига олади. Жазо тизимида жарима энг енгил ва самарали жазолардан бири бўлиб, уни белгилаш асослари ва ижро этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси ва Жиноят-ижроия кодексида аниқ кўрсатилган. Жиноят-ижроия кодексининг 19-моддасида жарима тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс жаримани ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч ойлик муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши шарт. Агар белгиланган муддатда жаримани тўлиқ миқдорда тўлашга маҳкумнинг имкони бўлмаса, суд унинг илтимосномасига кўра ҳукмнинг ижросини Жиноят-процессуал кодексининг 533-моддасида белгиланган тартибда кечиктириши ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этиши мумкин. 20-моддада эса маҳкумнинг жаримани тўлашдан бўйин товлаши бу жазони Жиноят Кодексининг 44 ва 82-моддаларида назарда тутилган тартибда ва доирада бошқа жазо билан алмаштиришга сабаб бўлади. Жиноят Кодексининг 44- моддаси жарима жазосига бағишланган: «Жарима айбдордан давлат даромадига Жиноят Кодексида белгиланган миқдорда пул ундиришдир. Жарима энг кам ойлик иш хақининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорида белгиланади. Агар маҳкум жазо тариқасида тайинланган жаримани тўлашдан уч ой мобайнида бўйин товласа, суд жариманинг тўланмаган миқдорини ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки қамоқ тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бундай холда ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклаш жазосининг ҳар бир ойи энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади. Қамоқнинг ҳар бир ойи эса энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади». Жиноят Кодексининг 82-моддасида: «Вояга етмаганларга нисбатан жарима энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан йигирма бараваригача миқдорда тайинланади. Маҳкум жаримани тўлашдан олти ой муддат мобайнида бўйин товласа, суд тўланмаган жарима миқдорини ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштиради. Бунда энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги 30 жарима ахлоқ тузатиш ишларининг бир ойига тенглаштирилган ҳисобланади». Умуман, жарима альтернатив жазо тариқасида фақат асосий жазо сифатида тайинланади. Шунингдек, жаримани олиш манбаи бўлиб нафақат ойлик маоши, балки пенсиялар, нафакалар ва жамғармалар ҳам бўлиши мумкин. Жариманинг миқдори маҳкумнинг содир қилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда унинг моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда тайинланади, кўп жиҳатдан эса жарима қилмишнинг характери, хавфлилиги ва маҳкумнинг оилавий шароити ҳамда фарзандалари сонига ҳам боғлиқ. Маҳкум ўзининг ойлик иш ҳақини жарима жазоси тариқасида давлат ҳисобига ҳам ўтказиши мумкин, лекин давлат ҳисобига ўтказилаётган ойлик маош турли хил маошлар ҳисобидан тўланади. Жарима сифатида тўланадиган пул тўлови солиқлардан озод қилиш учун сабаб бўла олмайди. Жарима жазосига ҳукм қилинган шахс ўзининг ойлик маошидан солиқларни, жаримани ҳамда ўзининг эҳтиёжи учун керак бўладиган минимал пул суммасини олиши даркор. Бунда пул суммасининг тақсимланиши фоизлар ҳисобида амалга оширилади. Қонунда белгиланишича, жарима жазоси суднинг банкдаги ҳисоб-рақамига нафақат накд пул, балки пул ўтказиш йўли билан ҳам тўланиши мумкин. Жарима жазосини ижро этиш суд ҳукми қонуний кучга кирган куннинг эртаси кунидан бошланади. Бунда суд маҳкумни жаримани тўлаш тартиб- қоидалари билан таништиради, тўлаш муддатларини тушунтиради, тўлов шакли ва тўлашдан бош тортганлик оқибатларини эслатиб ўтади. Бунда суд маҳкумга қонунчиликда белгиланган уч ой муддат ичида жаримани ўз хоҳиш-иродасига кўра тўлаш ҳуқуқини беради. Агарда маҳкум мана шу муддат мобайнида жаримани ихтиёрий равишда тўламаса унда жарима жазосини ижро этиш мажбурий ижрога юборилади. Маҳкумнинг оғир касал бўлиб қолиши ёки шундай сабаблар билан жаримани тўлай олмаслиги ҳам жарима муддатини кечиктиришга ёки бўлиб- бўлиб тўлашга асос бўлади. Бундай ҳолларда маҳкумнинг оила-аъзолари, рафиқаси, вакили ёки адвокатининг судга ёзма равишда ариза киритиши лозим. Илтимосномани тайёрлаш ишлари ижрочи томонидан барча асослар жамланиб умумий хулоса тайёрланади ва судга тақдим қилинади. Суд эса ижрочининг хулосалари ва илтимосномада кўрсатилган ҳолатларни эътиборга олиб тегишлича қарор қабул қилади. Жиноят Кодексининг 69- моддасига кўра жаримани тўлаш учун маҳкумнинг ижобий сабабларга кўра тўлай олмаслик вақтида ҳам, суд жаримани тўлаш муддатини узайтириб борганида ҳам жазони ижро этиш муддати ўтиб бораверади. Агар қонунда кўрсатилган муддат ўтиб кетса, бу ҳолда жазони ижро этиш мумкин бўлмайди. Баъзи ҳолларда, маҳкум жаримани тўлашдан бўйин товлаши ҳам мумкин. Жаримани тўлашдан бўйин товлаш – маҳкумнинг била туриб қонунда белгиланган муддатда ёки суднинг бу муддатни узайтириб берган вақти мобайнида узрли сабабсиз тўламаслиги, қочиб юриши ёки турли хил асоссиз баҳоналар келтириши. Бундай ҳолда суд жарима жазосини бошқа 31 оғирроқ жазолар – ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш ва қамоқ жазоси билан алмаштириши мумкин. Вояга етмаганлар жаримани тўлашдан бўйин товласа, уларга нисбатан фақат ахлоқ тузатиш ишлари жазо сифатида тайинланиши мумкин. Биз юқорида жарима жазосини бу жазолар билан алмаштирилиш тартибини айтиб ўтдик. Энди эса биз айрим хорижий давлатларда жарима жазосининг ижро этилиш тартибини қуйида кўриб утамиз. Айтиш керакки, бундай жазо тури энг кўп тарқалган давлат бу Англия бўлиб, содир этилган жиноятларнинг аксарияти жарима билан жазоланади. Англия ҳуқуқшунослари фикрича, ушбу жазо тури ҳам жамиятга, ҳам ҳуқуқбузарларга мосдир. Чунки етказилган зарар ҳам қопланади, ҳам давлат бюджетига фойда келтирилади. Умумий ҳуқуқ бўйича жарима (озодликдан маҳрум қилиш била ёки усиз) суд хоҳишига биноан белгиланади. Статут ҳуқуқи бўйича жаримани суд қонунда белгиланган ҳолларда ва миқдорда қўллаши мумкин. 1973 йил жиноят судларининг ваколатлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ, суд ўз буйруғида жаримани тўлаш муддатини белгилаб, тўлов бўлиб амалга оширилишини ҳам кўрсатиб ўтади. Бундан ташқари суд ўз буйруғида жаримани қисман тўламаслиги натижасида жазо сифатида қамоқка солишнинг муддатларини ҳам кўрсатади. Қамоққа олиш чорасининг умумий муддати ўн икки ойдан ошмаслиги керак ва бу чорани белгилаш пайтида суд жиноятчининг моддий аҳволига катта эътибор беради. Қонунда белгиланган жараён жарималарнинг стандарт шкаласи даражасидан юқори бўлмаган нисбатда қўлланилади. Худди шу жараён 18 ёшга тўлмаган боласининг ўрнига ота-оналарга нисбатан қўлланилади. 1991 йилдаги Инглиз қонунчилигига мувофиқ жарима миқдори икки элемент натижасида аниқланган. Биринчи элемент – жиноятнинг оғирлигига қараб белгиланадиган жариманинг бирликлари сони, иккинчиси эса – жиноятчининг ҳафталик соф даромади миқдори. Масалан, агар жиноят 10 бирлик билан жазоланиб, соф ҳафталик даромад 10 фунт стерлингга тенг бўлса, жарима миқдори юз фунт серлингни ташкил этади. Қонун жаримани тайинлаш давомида судга айбланувчидан унинг даромади ҳақидаги маълумотни талаб қилиб олишга ҳақли. Бундай маълумотни такдим этишдан бош тортиш ёки ёлғон маълумотни тақдим этиш алоҳида жиноятларни ташкил этади. Маҳкумнинг моддий ахволи кўтарса жарима дарҳол тўланиши мумкин. Америка қўшма штатларида қонунчилик судьяларга кенг имкониятлар очиб бериб, ҳаттоки судьяларни жаримани қўллашга чорлайди. Бу нарса федерал қонунчилик нормаларининг тузилишида ҳам намоён бўлади. АҚШда жарима ҳар қандай жиноят учун ҳам тайинланиши мумкин. Масалан, Огайо штатининг Жиноят Кодекси одам ўлдириш учун ҳам жарима солиш ҳуқуқини солиб қўйган. У ерда айтилишича, бу жиноятда айбдор деб топилган шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланмасдан туриб, кўпинча чора сифатида 25000 доллар сифатида жарима солиниши ҳам мумкин. Фелония учун (оғир одам 32 ўлдиришдан ташқари) жариманинг энг катта миқдори Нью-Йорк Жиноят Кодексига кўра 5000 доллар, Кентукка Жиноят Кодексига асосан эса 10000 доллар, Огайо Жиноят Кодексига асосан 20000 долларни ташкил этади. Федерал қонунчилик одам ўлимига олиб келган хар кандай фелония учун 250000 долларгача жарима суммасини белгилаб қўйган. Айнан шу қонунчиликка кўра жиноий ва юридик шахсларга нисбатан наркожиноятлар учун жарима миқдори астрономик рақамларни ташкил этади. Жариманинг кенг тарқалиш сабаби шундаки, ҳокимият давлат ғазнасини тўлдириш нияти, озодликдан маҳрум қилишнинг салбий таъсирини тўхтатиш ва қамоқлардаги маҳкумлар сонини камайтириш, лекин айбдорнинг жаримани тўлашга қурби етмаса у, албатта, қамоқка тушади. Мулкий жазолар орасида Францияда тарқалган жазо тури бу – жарима. 1810 йилгача жаримани жиноятлар учун эмас, балки айбли қилмишлар ва полициявий бузишлар учун белгилашган. Ҳозирги Жиноят Кодексида жарима жиноятлар учун ҳам белгиланиши мумкин. Лекин жарима жазоси оғир турдаги жиноятлар (қасддан одам ўлдириш, қийноққа солиш) учун белгиланмаган. Шу билан биргаликда жарима жазоси мулкий характердаги жиноятлар (ўғрилик, товламачилик, фирибгарлик, ишончни суиистеъмол қилиш)га нисбатан ҳамда жамият хавфсизлигига қарши жиноят (терроризм)ларга нисбатан қўлланилади. Француз жиноят ҳуқуқида жариманинг икки тури мавжуд: А) Оддий пулли жарима – жисмоний шахсга нисбатан жиноят содир этгани учун 50 млн.гача тайинланиши мумкин; Б) Жаримавий кунлар – давлат бюджетига маҳкум томонидан мунтазам равишда маълум миқдорда пул маблағини киритиш мажбурияти. Жаримавий кунлар жиноятнинг оғирлигига қараб 360 кундан кўп бўлмаган муддатга белгиланади. Рецидив ҳуқуқбузарлик учун жариманинг миқдори икки баробарга кўпаяди. Жаримани тўлашдан бош тортган жисмоний шахс мажбурий тарзда қамоққа олинади, лекин бу чора вояга етмаганлар, 65 ёшдан ошганлар ва солиқ инспектори орқали жаримани тўлай олмаслиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этганларга нисбатан қўлланилмайди. Германиядаги иккинчи турдаги асосий жазо пулли жаримадир. ГФРда жарима кунли ставкаларда белгиланади. Пулли жариманинг кунли ставкаларининг энг ками – 5 тўлик кунли ставка бўлса, энг юқори даражаси 360 тўлиқ кунли ставкаларидир. Кунли ставканинг муддати ҳар бир ҳолатда индивидуал бўлади. Чунки суд маҳкумнинг шахсий ва мулкий ҳолатини ҳисобга олади. Кунли ставка миқдори икки мингдан ўн минг немис маркасигача тайинланган. Қатор ҳоллларда пулли жарима озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан биргаликда тайинланади ва бу умумий қоидадан чекланиш бўлиб, пулли жариманинг асосий чораси сифатидаги ҳуқуқий табиатини ўзгартиради. Пулли жарима тўлаш қисмларга бўлиб ёки кейинга қолдирилиб тўланиши мумкин. Пулли жарима тўланмаса жарима жазоси озодликдан маҳрум этиш 33 жазосига алмаштирилиши мумкин. Бунда озодликдан маҳрум этишнинг бир куни бир кунли пулли жариманинг ставкаси билан тенг қилиб белгиланган. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling