Жиноят ижроия


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/38
Sana19.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1613625
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
201-402



1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
 
ЖИНОЯТ ИЖРОИЯ 
ҲУҚУҚИ 
 
 
 
 
МАЪРУЗА МАТНИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент – 2016 


2
КИРИШ 
 
Мустақил Ўзбекистон Республикаси ривожланган мамлакатлар ичида 
ўзининг Конституцияси ва амалга ошираётган ислоҳотлари билан ўзига хос 
нуфузга эга. Жумладан, мустақилликнинг ўтган қисқа даври мобайнида суд-
ҳуқуқ ислоҳоти соҳасида амалга оширилган ишлар кўлами бир неча ун 
йилликларга тенгки, уни алоҳида ўрганиб чиқишни даврнинг ўзи тақозо 
этмоқда. «Жамиятнинг ҳар қайси аъзоси ўз ҳуқуқлари, ўз бурчи ва 
масъулиятини пухта билмас экан, - дейди Президентимиз И.А.Каримов, - уни 
ҳаётий эҳтиёж сифатида англамас экан, бизнинг ислохот, янгиланиш 
ҳакидаги барча сузларимиз, саъй-ҳаракатларимиз бесамар кетаверади».

Ушбу қўлингиздаги дарсликнинг ҳам асосий манбаси мавжуд.
Бу Жиноят - ижроия кодекси. Жиноят-ижроия ҳуқуқи дарслиги ҳуқуқнинг бу 
сохасида яратилган иккинчи дарслик ҳисобланади. Бизга маълумки, Жиноят-
ижроия кодекси 1997 йил 25 апрелда қабул қилинди, ўша йилнинг 1 
октябридан эса кучга кирган. 2003 йилда эса бу кодекснинг баъзи бир 
моддаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди, бизнинг дарслик бу 
янгиликларни барчасини ўз ичига камраб олган. Зеро, бизнинг асримизда 
«янги ахборот эгаси-дунё эгаси» шиори илгари сурилмоқда, шундай экан, 
қонунчиликдаги ўзгаришлардан воқиф булмоқ хар бир ҳуқуқшунос учун 
шарт. 
«Ҳар бир давлат тарихида янги ижтимоий сифат ҳолатига ўтиш, 
афсуски, коррупция ва жиноятчилик каби жирканч ҳодиса билан бирга юз 
берган. Шу билан бирга, жиноятчиликни ўсиши нафақат ислоҳотлар йўлига 
жиддий тўсиқ бўлди, балки ўтиш даврида белгиланган мақсадларга 
эришишга ҳам қарши бевосита тахдид туғдиради», -деб айтган эди 
И.А.Каримов.
2
Мазкур дарсликда ўқувчи ҳозирги пайтда республикамиздаги жазони 
ижро этиш колониялардаги маҳбусларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, турли 
хилдаги жиноий жазоларни ижро этиш, жиноий жазоларни ижро этиш 
қонун-қоидалари, уларни қай тарзда тайинланиши ва озод қилиш қоидалари 
билан батафсил танишиб чикиш имкониятига эга бўлади. Энг асосийси, 
айрим хориж давлатларидаги жазоларни ижро этиш билан боғлиқ энг сунгги 
маълумотлар дарслик мавзуларидан жой олган. 
Бундан ташқари, дарсликда жазоларни ижро этиш билан боғлиқ бўлган 
турли хилдаги қонун ва кодекслардан ҳам фойдаланилган. Масалан, Жиноят 
Кодекси, 2000 йилда муаллифлар жамоаси томонидан нашрга тайёрланган. 
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига шарҳ, 2001 йил 29 
августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-
процессуал 
кодекслари 
хамда 
Маъмурий 
жавобгарлик 
тўғрисидаги 
қонунларини либераллаштириш ҳақида»ги қонунлар шулар жумласидандир. 
1
И.А.Каримов. Адолат-фаолиятимиз асоси булсин. Тошкент, «Ўзбекистон», 1998 й. 59-бет.
2
И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бусагасида. Тошкент, «Ўзбекистон», 1997й. 85-бет. 


3
Бугунги кунда жиноятларни адолатли тарзда ижро этиш-жамият хаётини 
ҳимоялашнинг ўзига хос белгисидир. Юқорида айтиб ўтилган, 2001 йил 29 
августда қабул қилинган жиноий жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги 
қонун ҳам қонунчилигимизга янгилик сифатида кириб келди ва албатта ўз 
натижасини беради. 


4

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling