Жиноят ижроия
Жазони ижро этиш муассалари турлари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
201-402
2. Жазони ижро этиш муассалари турлари
Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда 49 та жазоларни ижро этиш муассасалари фаолият курсатмокда. Улардан 37 таси жазони ижро этиш ва тартиб колонияларини, 1таси турма ва 11 таси тергов ҳибсхонасини ташкил этади. 37та колониялардан 12 таси манзил колонияларни, 3 таси умумий тартибли, 2 таси қаттиқ тартибли, 1 таса махсус тартибли, 1 таси озодликдан маҳрум қилинган хотин-кизларни сақлаш учун мўлжалланган колонияларни, 1 таси суд ва ҳуқуқни мухофаза килувчи идораларнинг маҳкум этилган собиқ ходимларини сақлаш учун мўлжалланган колонияларни, 2 таси сил касаллиги билан касалланган маҳкумларни сақлаш учун ташкил этиш колонияларни, 1 таси бошқа турдаги оғир касалларни даволаш учун мўлжалланган колонияни ва 2 таси вояга етмаганларни сақлаш учун мўлжалланган тарбия колонияларни ҳамда ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлар сақланиши учун мўлжалланган манзил колониялари ва умумий ҳамда қаттиқ тартибли колонияларга ўтказилган маҳкумлар учун 12 манзил колониялари мавжуд. 59 Маълумки, озодликдан маҳрум этиш жазосига одатда хавфли жиноят содир қилган шахслар ҳукм этилади. Ушбу жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни тарбиялаш ва такроран жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида тарбиявий чора-тадбирлар амалга оширилади. Тарбиявий чора-тадбирларнинг кўпчилиги жазони ўтаётган шахсларда озодликдаги микроижтимоий муҳитнинг салбий таъсирида шаклланган ғайриижтимоий қарашлар, мойилликлар ва одатларни тубдан йўқотишга қаратилган. Жазони ижро этиш муассасаларида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларни ижро этиш мақсадида ташкил этилиб, судлар томонидан тайинланган жазо турлари турли хилдаги жазоларни ижро этиш жойларида ижрога қаратилади. Жумладан, маҳкумларга нисбатан тайинланган умрбод озодликдан маҳрум қилиш махсус ташкил этилган тергов изоляторларида ёки турма қамоғида ижрога қаратилса, ички ишлар органларининг инспекциялари ахлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ижро этиб, шартли ҳукм қилинганлар устидан назорат ўрнатдилар ва уларни ҳисобга оладилар. Қамоқ тариқасидаги жазо махсус тергов изоляторлари томонидан ташкил қилинадиган қамоқ уйларида ижро этилади. Бундан ташқари, таъкидланганлардан ташқари, жазони ижро этиш муассасалари ва қамоқ уйларида озодликдан маҳрум қилиш ва қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан хам жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари ижро этилади. Озодликдан маҳрум килинмаган ёки қамоқ тариқасидаги жазога ҳукм килинмаган ижтимоий хавфли қилмиш содир этган руҳий касалларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари, улар озодликдан маҳрум этиш ёки қамоқ жазосига ҳукм қилинган такдирда эса, ҳуқуқий таъсир чоралари ички ишлар органларининг тиббий муассасалари, улар озодликдан маҳрум этиш ёки қамоқ жазосига ҳукм қилинган такдирда эса, ҳуқуқий таъсир чоралари ички ишлар органларининг тиббий муассасалари томонидан амалга оширилади. Бундан ташқари, суднинг қарорига кўра, таносил ёки ОИТС кассалигига, шунингдек, очиқ шаклдаги сил касаллигига чалинган маҳкумларга хам мажбурий даволаниш қўлланилади. Айрим жазоларни ижро этиш бўйича айрим ташкилот, муассаса ёки уларнинг мансабдор шахслари ҳам жалб қилинишлари мумкин. Жумладан, судлар томонидан шахсга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда мазкур жазо ижросини таъминлашга маҳкум меҳнат киладиган муассаса ёки корхона рахбари жалб килиниб , жазонинг ижроси унга юклатилиши мумкин. Мазкур ташкилот, муассаса ёки мансабдор шахслар жазони ижро этиш органларига кирмайди, балки фақат суд ҳукми ижросини таъминлашга ёрдам беради. Жиноят ижроия кодексида жазо ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи органлар ва муассасаларнинг маҳкумларга нисбатан тайинланган жазоларнинг ижро этилишини текшириш хамда назорат килиш 60 тартиби хам белгилаб куйилган бўлиб, улар бевосита жазоларнинг ижро этилиши юзасидан назоратни хам амалга оширадилар. Жазони ёки бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи органлар ва муассасалари ишида суднинг иштироки қонунда белгиланмаган бўлсада, суднинг иштироки хам кенг доирадалигини куриш мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига кўра (73, 74- моддалари), маҳкумларни муддатидан аввал шартли равишда жазодан озод қилиш ёки уларга нисбатан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш ёки сақлаш шароитини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 536 ва 537-моддаларида кўрсатилган тартибда қонунда белгиланган қисмини ўтаб бўлганидан кейин суд томонидан қўлланилади. 23 Бундан ташқари, жазони ижро этувчи органлар ва муассасаларда суд томонидан тайинланган жазони ижро этиш қонуний кучга кирганлиги ҳақида ҳукм чиқарган судга дарҳол хабар қилишларининг шартлиги ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларда мустахкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасалари мавжуд бўлиб, мазкур муассасалар ўзларига хос бўлган ички тартиб қоидаларга эга ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 45-моддасига 2003 йил 12 декабрда ўзгартириш киритилди. Ушбу моддага кўра, «озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ижросини жазо ижро этиш муассасалари амалга оширади. Жазони ижро этиш муассасаларига куйидагилар киради: жазони ижро этиш колониялари; тарбия колониялари; турмалар. Тергов ҳибсхоналари озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасалари вазифасини бажаради. Жазони ижро этиш колониялари манзил-колонияларга, умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларга бўлинади ҳамда вояга етмаган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган. Тарбия колониялари вояга етмаган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган. Турмалар вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган». Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 45-моддасига кўра, озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазо Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари томонидан ижрога қаратилади ва мазкур жазони ижро этиш 23 Узбекистон Республикаси ИИВнинг «Озодликдан махрум этилган маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод килиш, жазони енгилроги билан алмаштириш ва саклаш шароитини ўзгартиришга такдим этиш тартиби тугрисидаги Йурикномани тасдиклаш хакида»ги 103-сонли буйруги 20.05 1998 й. Тошкент ш. 61 муассасаларининг турлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексида белгилаб қўйилган. 2001 йил 18 июндан эътиборан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 298-сонли буйруғига асосан, барча жазони ижро этиш колониялари 2 хил шаклга эга бўлиб, улар: 3. маҳкумларни қўриқлов ва назорат остида сақланадиган ёпиқ турдаги (умумий, қаттиқ ва махсус тартибли); 4. маҳкумларни соқчисиз, аммо назорат остида сақланадиган ярим очиқ турдаги (манзил колониялар) колониялардан иборат 24 . Озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар жазони колония ва турмаларда ўтайдилар ва маҳкумларнинг таснифланишига кўра, уларни турли хил колония ва турмаларда тақсимланади. Жазони ижро этиш қонунчилиги тарихида бу муассасаларнинг такомиллашганлигини кўришимиз мумкин. Колония ва турмаларнинг ривожланиши ва такомиллашиши маҳкумлар шароитининг ўзгариши ва жаҳон андозаларига яқинлашишига ҳам сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 50-моддасига биноан, жазони ижро этиш колонияларнинг тўрт тури назарда тутилган бўлиб, булар: 1. манзил колониялар; 2. умумий тартибли колониялар; 3. қаттиқ тартибли колониялар; 4. кучайтирилган тартибли колониялардан иборат. Бундан ташқари Жиноят кодексида маҳкумларнинг ижтимоий хавфлилиги, содир этилган жиноятларнинг оғирлиги ва оғир жазо тайинланган тақдирда уларни жазонинг муайян қисмини турмада ўтказишликка юборилиш ҳам белгиланган. 25 Турма камоғи колониялардан фарқ қилиб, колонияларни эркаклар учун алоҳида, аёллар учун алоҳида ташкил этилиш назарда тутилган бўлса, турма қамоғида маҳкумлар фақат алоҳида-алоҳида камераларда сақланишлиги инобатга олинган ҳолда эркаклар ҳам, аёллар ҳам битта турмада сақланиши мумкин. Бирок, ЖК 50-моддаси ва ЖИКнинг 58-моддаса талабларига биноан, маҳкумни энг аввало жинсига қараб ажратилади. Эркак жинсидаги маҳкумлар учун алоҳида жазони ижро этиш колониялари ташкил этилади. Маҳкумларни таснифлашнинг бу принципига доим риоя этилади, хатто маҳкумнинг ҳуқуқий ҳолатлари ўзгарган тақдирда ҳам бу вазият сақланиб қолаверади. Маҳкумларни бундай тамойил асосида ажратилган ҳолда сақлаш ҳар тарафлама мақсадга мувофиқ ҳисобланади, уларга нисбатан қўлланиладиган мажбурлов чораларини, уларга бериладиган имтиёз ва ҳуқуқларни тўғри амалга ошириш учун имконият яратади. Ўн саккиз ёшга етган маҳкумлар вояга етмаган маҳкумлардан ажратилган ҳолда сақланади. 24 Узбекистон Республикаси ИИВнинг «Озодликдан махрум килиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларини тасдиклаш тугрисида»ги 1039-сонли буйруги. 08.06.2001 йил. Тошкент шахри 25 Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 50-моддаси , Узбекитсон Республикаси Адлия вазирлиги . 2001 йил. 62 Вояга етмаганларга нисбатан алоҳида турдаги жазони ижро этиш колонияларнинг ташкил этилиши, уларга нисбатан қўлланиладиган тарбиявий чораларнинг алоҳида турларини жорий эиш имкониятларини яратади. ЖКнинг 45-моддасига биноан, вояга етмаган маҳкумлар тарбия колонияларда сақланади. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш жараёнида бу қоидага катъий амал қилинади ва фақат суд ҳукмига кадар шахс тергов ҳибсхонасида сақланадиган ҳоллардагина бу қоидага риоя килинмаслиги мумкин. Бу вақтда улар озодликдан маҳрум қилинган ҳисобланмайдилар. Турли жинсдаги маҳкумларни бир-бирларидан сақлаш, шунингдек, турли хил гигиена, ахлоқ ва бошқа ижтимоий қоидаларга риоя килишни хам енгиллаштирилади. Маҳкумни ёшига нисбатан ажратилган холда сақлаш вояга етмаганларни катталарнинг, жиноятчилик соҳасида тажрибали маҳкумларнинг салбий таъсиридан узокроқ сақлаш имкониятини вужудга келтиради. Маҳкумларни таснифлашда нафақат уларнинг жинси , балки бир катор руҳий. Дунёкараши, маълумоти, бошқа хилдаги назарий ва амалий тажрибаларини умумлаштирилган ҳолдаги хулосаларга асосан ҳам амалга оширилади. Бундай таснифлашда маҳкумнинг содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик хусусияти, унинг шахси, илгари хам жиноят содир этганлиги, айб шакли каби ҳолатларига караб хам жиноят содир этганлиги, айб шакли каби ҳолатларига караб ҳам маҳкумлар бир-биридан ажратилган ҳолда сақланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling