Жиноят ижроия


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/38
Sana19.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1613625
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38
Bog'liq
201-402

 


54
4- МАВЗУ 
Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ижросини ташкил килиш 
ва ижро этиш. Озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларни 
классификациялаш тушунчаси 
 
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш асослари ва тартиби. 
жазони ижро этиш муассасалари турлари. Манзил колониялар тушунчаси 
ва турлари. Умумий тартибли колониялар. Қаттиқ тартибли колониялар. 
Махсус тартибли колониялар. Тарбия колониялари. Турмалар. Озодликдан 
маҳрум этиш жойларида жазо ижросини ташкил этишнинг ўзига хос 
хусусиятлари. Маҳкумларни жазони ўташ учун жўнатиш, маҳкумларни 
жазони ижро этиш муассасаларида қабул қилиш тартиби. Маҳкумлар 
жазони ўташ учун жўнатилганлиги ва етиб келганлиги тўғрисидаги хабар. 
Маҳкумларни ажратилган ҳолда сақлаш. Турли тоифадаги маҳкумларни 
бирга сақлаш. Маҳкумларни кўчириш. Маҳкумларни сақлаш шароитини 
рағбатлантириш тарзида енгиллаштириш тартиби. Маҳкумларни сақлаш 
шароитини интизомий жазо сифатида ўзгартириш тартиби. Жиноий 
жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси қўлланилишидаги ўзагришлар.
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси суд томонидан шахснинг содир 
этилган ижтимоий хавфли ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун айбли деб 
топилганида, олти ойдан йигирма йилгача тайинланиши мумкин. Озодликдан 
маҳрум қилиш фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда асосий жазо 
тариқасида тайинланиши мумкин. Президентимиз И.А.Каримов ёзиб 
ўтганларидек, 
«Қанчалик 
қайғули 
туюлмасин, 
жиноятчилик 
ҳамма 
мамлакатларда ва хамма даврларда бўлган. Бироқ, ўтиш даврида унинг 
мазмуни фақат жиноий қилмиш доираси билангина чекланиб қолмайди. Янги 
мустақил давлатларда амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали амалда 
мулкни қайта тақсимлаш жараёни юз бермоқда. Айни шу ислоҳотларнинг 
моҳиятини белгилайди. Аввалги тузумда давлат томонидан тортиб олинган 
бойлик эндиликда уни яратган ва уз меҳнати билан кўпайтираётганларга 
тегишли бўлиши лозим»
18
. Бу жазонинг ижро этилишининг ҳуқуқий 
ҳолатлари ҳам қайтадан кўриб чиқилиб, 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 
Жиноят-ижроия кодексига 2003 йил қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 
Озодликдан маҳрум қилиш шахсни суд ҳукмида белгиланган жойларга 
мажбуран сақлаш учун юборилишида ифодаланади.
Мустақиллик йилларининг ўтган даври мобайнида республикамизда 
ҳуқуқий , демократик жамият қуришнинг беш тамойилларидан бири бўлган 
“Қонун устуворлигини таъминлаш” борасида жуда катта ишлар қилинди. Шу 
ўтган қисқа давр мобайнида жамиятдаги ижтимоий муносабатларни тартибга 
18
И.А.Каримов «Узбекистон Республикаси XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, 
баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари» Т., «Узбекистон»1997й


55
солувчи қатор қонунлар ва кодекслар қабул қилиндики, буларнинг ҳаммаси 
халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш ва қонунларга оғишмай амал 
қилиш руҳида тарбиялашда жуда муҳим аҳамиятга эга. 
Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларни 
халқаро талабларга жавоб бера оладиган қонунларни қабул қилиш вазифаси 
баҳамжиҳатлик билан ҳал қилинмоқда. Гарчанд давлат жиноятчиликдан 
бутунлай ҳоли бўлиш имкониятларига эга бўлмасада, лекин унинг олдини 
олиш, унга қарши кураш, жиноятчиликни тергаш ва жазолаш масалалари ҳам 
адолатли қонун нормалари билан тартибга солинмоқда. Давлатнинг 
равнақига унинг ривожланишига жиноятчилик жиддий тўсиқ бўлмай, давлат 
бундай иллатга қарши фақат адолатли қонун билан курашади. Зеро, 
Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек, «Дунёда ҳар ҳолда адолат 
қонуни мавжуд. Эртами-кечми ҳар одамнинг шу қонун олдида жавоб бериш 
муқаррардир. Буни ҳеч қачон унутмаслик лозим. Албатта, одам ўз гуноҳлари 
учун жазодан дунёвий қонунлар олдидан кочиши мумкин, бироқ сен қиёмат 
кунида қаерга ҳам қочиб қутулардинг»
19

Аввало, 
бунинг 
долзарблиги 
шундаки, 
мустақил 
Ўзбекистон 
Республикаси келажакда фуқаролик жамияти қуришни ўз олдига мақсад 
қилиб қуйган экан, сўнги йилларда жиноят учун жазо тизимини 
либераллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Буни мисол сифатида биз 
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига киритилган 
12.12.2003, 30.08.2003 йил қўшимча ва ўзгартиришларни кўрсатишимиз 
мумкин. 
Албатта, бу масалада олиб борилаётган сиёсат ва жазони ижро этиш 
муассаларида жазони ижро этиш муассаларида жазо утаётган маҳкумларнинг 
қонуний манфаатларини тулик таъминлаш, уларни ахлоқан тузатиш, 
Ўзбекистон Республикасида мавжуд суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг 
алоҳида мустақил шаҳобчаларидан бири бўлиб, жамият ҳаётида одил 
судоловни амалга оширишга сафарбар этилган. Одил судловнинг олий 
мақсади куч ва зўравонлик ғоясини ҳуқуқ ва адолат ғоялари билан 
алмаштиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти ижтимоий адолат, 
ҳуқуқий тартиб, қонун устуворлигини таъминлашга, Конституциянинг инсон 
ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга 
қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти биринчи чақириқ, Олий 
Мажлиснинг IV cессиясида таъкидлаганидек, “Суд-ҳокимиятнинг учинчи 
тармоғидир. Давлат обрўси, жамиятнинг обрўси суд органлари ва 
судьяларнинг қонун меъёрларига қанчалик риоя қилишига бевосита 
боғлиқ...Мамлакатимизда суд тизимини тубдан ислоҳ этиш юзасидан кўп 
ишлар қилинди. Лекин бу соҳада ва айниқса, кишиларнинг онгини ва 
19
Каримов И.А. Адолат-фаолияттимиз мезони булсин. Адолат, Ватан ва халк манфаати 
барчасидан улуг. Т. «Узбекистон», 1998, 53-бет.


56
уларнинг суд ҳокимиятига нисбатан муносабатини ўзгартириш борасида яна 
кўп ишларни бажаришимиз лозим”. 
20 
Барчага маълумки, собиқ тоталитар тузум шароитида суд маъмурий 
буйруқбозлик тизимининг тўқмоғига айлантирилган эди. Одамлар кўз ўнгида 
суд жазоловчи, қораловчи, озодликдан маҳрум этувчи орган сифатида 
гавдаланди. 
Эндиги 
юртимизда 
суд 
соҳасида 
олиб 
борилаётган 
ислоҳотларнинг бош вазифаси судни адолат ва ҳақиқат посбонига 
айлантиришдан иборат. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг қуйидаги 
сўзлари судлар учун муҳим методологик, йўналтирувчи аҳамиятга эга. “Халқ 
судни фақат одамларни қоралайдиган, жазолайдиган орган деб эмас, аксинча, 
уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи орган деб билиш керак. Бу 
ўта муҳим. Яна қайтараман, одамлар суд органларини ўзларининг 
ҳимоячиси, адолат посбони деб билишлари керак ”
21

Жазоларни ижро этишда риоя қилинадиган халқаро принциплар 
нормалари ва муносабатларини ўрганиб чиқиш орқали жазоларни ижро 
этишнинг зарур йўналишларини ҳамда усулларини ўрганиб чиқишдан 
иборат.
Умуман олганда, ҳар қандай жиноятларда бўлганидек, озодликдан 
маҳрум қилиш жиноятида ҳам ўзига хос бўлган бир қанча хусусиятлар 
мужассамлашган. Давлат сиёсати бўйича озодликдан маҳрум қилиш 
жинояти давлат мажбурлови ҳисобланиб, жамиятни жиноятчилардан халос 
этиш учун қўлланилади. Лекин жамият жиноятчилардан халос этиш учун шу 
ўринда бу шахсларни, агар тузалиш йулига ўтган такдирда, ҳалол шахслар 
қаторига қўшишга хам тайёр туради. Юридик хусусият бўйича қоралаш 
суднинг қонунда белгиланган бир қатор ҳуқуқий чеклашларидан иборат, 
бундай чеклашлар озодликдан маҳрум қилишнинг хусусиятига караб бир-
биридан фарқланиши мумкин. Руҳий жиҳатдан қоралаш маҳкумнинг ички 
ҳиссиётларига нисбатан таъсир этиб, ҳатто маҳкумнинг ҳиссиёти бўйича 
жафо чекиш хусусиятларига ҳам сабаб бўлади. 
Қоралашнинг ижтимоий жиҳатдан таалуқлиги жазонинг қонунда 
белгиланган мақсадларини ифодалайди ва турли хил хусусиятларга эга. 
Жазонинг мақсадлари Озодликдан маҳрум қилишга таалукли бўлиб, у 
ижтимоий-тарбиявий мохиятга эга бўлиб, махкуумни ахлоқан тузатишга 
каратилган. Шунингдек, бу бевосита ҳуқуқий олдини олиш хусусиятида хам 
ифодаланиши мумкин. 
Хар кандай жиноятни жазолашдаги ижтимоий- тарбиявий ёки ҳуқуқий 
огоҳлантирувчи хусусиятларда бўлганидан қатъий назар, уларга жазонинг 
қоралаш йўли билан эришилади. Жазонинг қоралаш хусусияти узлуксиз 
хусусиятларини мужассамлаштиради. Жумладан, ҳуқуқни чеклаш, бу 
маҳкумга маълум даражада кулфат ва ҳатто фожиали жафоларни келтириб 
чиқаради, бунинг таҳдиди натижасида маҳкумни ва бошқаларни ҳам 
20
И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг I чакирик, IV cессиясидаги 
нуткидан. 
21
«Адолат-қонун устуворлигида». Халқ сўзи газетаси 2001 йил. 


57
жазоланишидан қўрқиш натижасида жиноят содир этишдан сақланишига 
ундайди. Лекин жазонинг огоҳлантириш руҳий механизмини чукур 
ўрганишни тақозо этади, бу ўрганиш қўлланиладиган жазонинг илгари 
жиноят содир этганлар учун ҳам ёки жиноят қонунини биринчи бор бузган 
шахслар учун ҳам таъсир кучини аниқлаш лозим. 
Жазонинг, 
жумладан, 
озодликдан 
маҳрум 
қилиш 
жазосининг 
самарадорлигини, одатда, илгари шу жазо билан жазоланганларнинг яна янги 
жиноят содир этишликларининг олдини олишва огоҳлантира олиши 
самарадорлиги белгилаб беради. Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 
имкониятларини ошиб бориши хам тўғри бўлмайди, негаки у ёки бу жиноят 
содир бўлиши билан озодликдан маҳрум қилиш жазосига мурожаат қилиш 
сабаб бўлади. Умуман олганда, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро 
этишнинг таъсир кучи етарлича ўрганилиб чиқмасдан озодликдан маҳрум 
қилиш жазосини қўлланилиши ҳам тўғри бўлавермайди. Кўплаб юрист 
олимларнинг фикрича, бунинг боиси шундаки, шахс мўмайгина даромадни 
қўлга киритиш мақсадида жиноят содир этиб, уни энг осон йўл сифатида 
баҳолайди, шахс жиноят содир этиш вақтида жазоланмай қолишлиги 
тушунчаси ҳам катта рол ўйнайди, айрим ҳолларда эса шахс жиноят содир 
этиш вақтида мен тўғри қиляпман, ҳаёт ўзи шундай ёки бу замон талаби 
деган ҳолатлар ҳам кўп учраб туради. Бу хилдаги ҳолатларда маҳкумга 
таъсир этиш жуда мушкул вазифа. Бундай ҳолларда маҳкум ўзини жазони 
ижро этиш муассасининг маъмурияти ишончига кириши, узининг маънавий 
ва ахлоқий ўзгарган шахс сифатида кўрсатиши мумкин. Лекин жазо шахсга 
ижобий таъсир этганида хам унинг кейинги озодликка чиққан давридаги 
шарт-шароит, унинг атрофидаги муҳит ёки у ўзининг илгариги даврасига 
қўшилиб қолганлиги ҳолатларида шахсга салбий таъсир қилиш ҳолатлари
юқорироқ ҳисобланади. Бундай таъсирнинг ҳам ўзига хос хусусиятлари 
мавжуд албатта. Зеро, шахснинг иродаси қанчалик кучли бўлиши унинг 
салбий дунёқарашининг ўзгаришига шунча таъсир этиши мумкин. 
Шунинг учун жазодан озод этилганларнинг ахлоқий хусусиятларига 
таъсир этувчи ҳолатларни қуйидагиларга бўлиш мумкин: 
А) жазонинг ва жазони ижро этиш муассаларининг ахлоқка таъсири; 
Б) озод этилган маҳкумларнинг кейинги муҳити; 
В) шахснинг иродавий ёки ахлоқий хусусияти; 
Г) вужудга келган ҳаётий хусусиятлар;
Статистик маълумоларга кура, жазони ўтаб чиққанларнинг ярмидан 
кўпроқ қисми дастлабки уч йил ичида яна жиноят содир этиб, жазони ижро 
этиш жойларига қайтганларни ташкил этади. 
Жиноий 
жазоларнинг 
либералаштирилиши 
муносабати 
билан 
озодликдан маҳрум қилиш жазосининг қўлланилишдаги қонунчилик 
соҳасида қуйидаги таклифларимиз
22
амалга оширилса мақсадга мувофиқ 
бўларди:
22
Муаллифлар жамоаси. 


58
1) 
жазони ижро этиш органлари ходимларининг ҳуқуқий онгини 
янада мустаҳкамлаш мақсадида , уларнинг қонунларни ва қонун 
ости меъёрий ҳужжатларни қай даражада билишлари юзасидан 
мунтазам равишда назоратни олиб бориш мақсадга мувофиқ 
бўларди; 
2) 
озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш колониялари 
ходимларининг бошқа хизматлар билан ҳамкорлигини йўлга 
қўйиш ва бунинг устидан назоратнинг ўрнатилиши; 
3) 
биз келажакда ҳуқуқий демократик жамият қурмоқчи эканмиз, 
албатта ривожланган давлатларнинг жазоларни ижро этишдаги 
илғор тажрибаларини ўрганиб, фуқаро, жамият ва давлат 
манфаатларини унутмаган ҳолда уларни жазоларни ижро этишда 
қўлласак мақсадга мувофиқ буларди. Зотан, биз келажакда 
ҳуқуқий демократик жамият қурамиз! 
4) 
озодликдан маҳрум қилиш муддатини ўтаб булган маҳкум 
жамиятга қайта тарбияланган шахс сифатида ўз ўрнини топиб 
олишга кўмаклашувчи маҳалла маъмурияти билан алоқани янада 
мустаҳкамлаш 
ва 
ривожлантириш; 
Давлатимизда 
қонун 
устуворлигини таъминлаш мақсадида жазони ижро этиш 
муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларнинг шарт-шароитлари 
ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукмларига асосан жазони ижро 
этиш муассасаларига жўнатиш ҳолатлари ,уларга нисбатан 
қўлланиладиган интизомий жазо чораларининг қонуний лиги 
таъминланиши, хўжалик ишларига жалб этилиши, озодликдан 
маҳрум 
қилинган 
маҳкумларнинг 
шахсий 
ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга 
қаратилган қонунлар ижроси аҳволи юзасидан самарали 
назоратнинг ўрнатилиши. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling