Жиноят ижроия


Умумий тартибли колониялар


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/38
Sana19.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1613625
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
201-402

Умумий тартибли колониялар.
Умумий тартибли колониялар Жиноят-ижроия кодексининг 47-
моддасида белгилаб куйилган. 12.12.2003 йилда киритилган қўшимча ва 
ўзгартиришларга асосан, «умумий тартибли колониялар куйидагиларга 
булинади: 
-огир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум 
этишга ҳукм қилинган эркалар сақланадиган колониялар; 
-ута огир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан 
маҳрум этишаг ҳукм қилинган эркаклар сақланадиган колониялар; 
-огир ёки ута огир жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум 
этишга ҳукм қилинган аёллар сақланадиган колониялар, ушбу Кодекснинг 
48-моддасида курсатилган аёллар бундан мустасно».
Қаттиқ 
тартибли 
колониялар. 
Қаттиқ 
тартибли 
колониялар 
куйидагиларга булинади: 
-ута огир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан 
маҳрум этишга ҳукм қилинган эркаклар сақланадиган колониялар; 
-илгари касддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш 
тариқасидаги жазони утаган ва касддан жиноят содир этганлик учун яна 
судланган эркаклар сақланадиган колониялар; 
илгари касддан содир этилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш 
тариқасидаги жазони утаган ва ута огир жиноят содир этганлик яна 
судланган аёллар, шунингдек ута хавфли рецидивист деб топилган аёллар 
сақланадиган колониялар. 
27 
27
Узбекитсон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 48-модда ( 12.12.2003 йил Қонунига 
мувофик). 


64
Жиноят-ижроия 
кодексининг 
48-моддасида 
жиноят-ижроия 
қонунчилигининг дифференциация ва индивудиаллик принципига риоя 
этилган. 
Махсус тартибли колониялар. Махсус тартибли колониялар озодликдан 
маҳрум этишга ҳукм қилинган, ута хавфли рецидивист деб топилган 
эркакларни сақлаш учун мўлжалланган. 
Махсус тартибли колонияларда умрбод озодликдан маҳрум қилиш авф 
этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган 
эркаклар хам сақланади. ( Ўзбекистон Республикаси ЖИКнинг 49-моддаси)
Шу икки турдаги шахслардан ташқари бошқа кишилар бу хилдаги 
махсус тартибли колонияларга жойлаштирилиши мумкин эмас.Шунингдек, 
бу хилдаги камераларда умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм
қилинганлар ва ута хавфли жиноятчилар сақланади. Колония маъмурияти 
томонидан махсус тартибли колония махбуслари уртасида тушунтириш 
ишларини олиб боради. Махсус тартибли колонияларда муассасанинг турма 
куринишидаги назоратчилари резина таёкчалари билан куролланган назорати 
остида камера типидаги колонияларда сакланишлиги назарда тутилади. 
Тарбия колониялари. Жиноят-ижроия кодексининг 50-моддасида 
тарбия колониялари вояга етмай туриб жиноят содир этган маҳкумларни 
сақлашга мўлжалланган. Тарбия колониялари вояга етмаган маҳкумлар учун 
мўлжалланган бўлиб, умумий асосларга кура уталади. Ун саккиз ёшга етган 
маҳкумлар вояга етмаган маҳкумлардан ажратилган холда сақланади.Вояга 
етмаган маҳкумларни тарбия колонияларда сақлашнинг асосий боиси шуки, 
жиноятчилик сохасида тажрибали маҳкумларнинг салбий таъсиридан сақлаш 
имкониятларини яратади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling