Жиноят ижроия


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/38
Sana19.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1613625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
201-402

ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ ҲУҚУҚИНИНГ 
УМУМИЙ ҚИСМИ 
Жиноят Кодекси билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш 
(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб 
топилади. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул 
қилиниб,1октябрда кучга кирган Жиноят-ижроия кодексига 2003 йилда янги 
қушимча ва ўзгартиришлар киритилди. Янги қонунчилик ҳужжати жиноий 
жазоларнинг барча турларини ўз ичига қамраб олди. Зеро, бозор 
иқтисодиётига ўтиш даврида шахс эркинлиги, шахс мустақиллигини, унинг 
даҳлсизлиги ҳимоя қилинишини тақозо этади. Мустақил республикамиз 
Конституцияси ва қонунларида шахс даҳлсизлиги белгилаб қўйилган, 
бошқача қилиб айтганда, барча қонунлар инсон манфаатлари йўлида хизмат 
қилмоғи даркор. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциямизнинг 
26-моддасида 
таъкидланганидек, 
«хеч 
ким 
қийноққа 
солиниши, 
зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-кимматини камситувчи бошқа 
тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас».
Жиноят-ижроия ҳуқуқининг умумий қисми ўз ичига 1 бўлим, 4 боб, 18 
моддани камраб олган. 
I-бўлим: Асосий қоидалар.
I-боб: Умумий қоидалар. (1-7 моддалар). 
II-боб: Маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолати (8-13 моддалар). 
III-боб: Жазоларни ва бошқа жиноят ҳуқуқий таъсир чораларни ижро 
этувчи муасссасалар ва органлар (14, 15-моддалар).
IV-боб: Жазоларни ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро 
этувчи муассасалар ва органлар фаолиятини текшириш ҳамда назорат килиш 
(16-18 моддалар). 
Умумий қоидаларда жиноят–ижроия қонун ҳужжатлари, жиноят–ижроия 
қонун ҳужжатларнинг вазифаси, бу ҳужжатларнинг амал килиши, уларнинг 
халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар билан хамоҳанглиги, жазоларни ижро этиш 
асоси, жиноят–ижроия қонун ҳужжатларининг принциплари ва маҳкумни 
ахлоқан тузатиш ҳамда ахлоқан тузатишнинг асосий воситалари ўрганилади.
Маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолатида улар ҳуқуқий ҳолатининг асослари
маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари, юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлаш, 
маҳкумларнинг шахсий хавфсизлик ҳуқуқи, маҳкумларнинг виждон 
эркилигини таъминлаш, уларнинг асосий мажбуриятлари каби ҳуқуқий 
нормалар ўрганилади. 
Жазоларни ва бошқа жиноят ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи 
муассаса ва органлар бобида эса биз жазоларни ижро этувчи муассаса ва 
органларнинг фаолияти ва улардаги жазоларнинг ижро этилиши хақида фикр 
юритганмиз.
Ниҳоят, умумий қисмнинг туртинчи боби булмиш «Жазоларни ва бошқа 
жиноят ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассаса ва органлар 
фаолиятини текшириш хамда назорат килиш» да давлат ҳокимияти 


5
томонидан текширувлар ўтказиш, прокурор назорати, жазони ўташ 
жойларига кириш каби тушунчалар батафсил ёритилган.
Барча ҳуқуқий соҳаларда бўлгани каби Жиноят-ижроия ҳуқуқининг 
умумий қисмида хам ўзига хос бўлган таянч тушунчалар мавжуд. Бу 
тушунчалар кейинчалик Махсус қисмида ўрганиладиган мавзулар учун 
базис, яъни устқурма вазифасини ўтайди.


6

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling