Жиноят ижроия


Жиноят-ижроия ҳуқуқининг принциплари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/38
Sana19.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1613625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
201-402

Жиноят-ижроия ҳуқуқининг принциплари 
Жиноят-ижроия ҳуқуқи мустақил фан сифатида бошқа ҳуқуқ соҳалари 
сингари ўзининг тамойилларига эга. 
Жиноят-ижроия қонунчилиги жазоларни ижро этишнинг тамойиллари ва 
қоидаларини белгилаб берган. Булар бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир 
чораларининг қўлланиш ҳолатларини ўзида акс эттиради. Жиноят-ижроия 
ҳуқуқи тамойиллари 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 6-моддасида берилган. Унда 
айтилишича: «Жиноят-ижроия қонун ҳужжатлари қонунийлик, адолат, 
инсонпарварлик, демократизм, жазони ижро этишда дифференциация ва 
индивидуаллаштиришга риоя этиш, мажбурлов воситаларини оқилона 
қўллаш ва маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш 
принципларига асосланади». 
Бу тамойиллар Жиноят-ижроия кодексида берилган бўлишига қарамай, 
хозиргача 
батафсил 
ёритилмаган. 
Маҳкумларни, 
қонунбузарларни 
жазолашда қонунчиликда кўрсатилган тамойилларнинг катта аҳамият касб 
этиши ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Жиноят-ижроия қонунчилиги 
тамойиллари қуйидаги хусусиятларини ўзида ифода этади: 
- ҳуқуқнинг бу соҳаси ўз навбатида мақсадга мувофиқ йўналишларини 
белгилаб беради; 


11
- жазоларни ижро этишдан келиб чиқадиган ижтимоий муносабатларни 
тартибга солиш йўналишларини белгилайди; 
- жиноят ижроия қонунларининг халқаро қонунларга мувофиқлигини 
таъминлаш имконини беради; 
- маҳкумларнинг жазоланиш ва уларнинг инсонийлик муносабатларини 
тартибга солиш имкониятини яратади;
Ҳуқуқшунос олимлар жиноят-ижроия ҳуқуқи тамойилларини ўрганишни 
осонлаштириш мақсадида уларни қуйидагича таснифлашган: 
Умумий тамойиллар: 
а) қонунийлик; 
б) адолат; 
с) инсонпарварлик; 
д) демократизм. 
Махсус тамойиллар: 
а) жазони ижро этишда дифференциацияга риоя этиш; 
б) жазони ижро этишда индивидуаллаштиришга риоя этиш; 
с) маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш; 
д) мажбурлов воситаларини оқилона кўллаш.
5
Россия 
Федерацияси 
Жиноят-ижроия 
ҳуқуқида 
Ўзбекистон 
Республикаси жиноят-ижроия ҳуқуқидан фарқ қилган ҳолда қўшимча 
тамойиллар ҳам мавжуд. Булар: маҳкумларнинг қонун олдида тенглиги, 
барча учун тенг бўлган эҳтиёткорлик чора-тадбирларини кўриш ва 
маҳкумларга нисбатан жазони амалга ошириш билан бир қаторда тарбиявий 
ишларни олиб бориш тамойиллари кўрсатиб ўтилган.

Жиноят-ижроия ҳуқуқи тамойиллари ҳақида фикр билдирар эканмиз
уларни бирма-бир, алоҳида-алоҳида талқин этиб чиқиш лозим.
Қонунийлик тамойили - ҳуқуқ соҳаларининг бевосита асосини ташкил 
этади. Шунинг учун ҳам халқаро ва Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясида ҳам бу қонун мустаҳкамлаб ўтилган. (Конституциянинг
14-15 моддалари). 
Қонунийлик 
тамойили 
жиноят-ижроия 
қонунида 
қуйидагиларда 
ифодаланади. Жумладан, жиноят содир этиб суд ҳукмига кўра айбли деб 
топилган шахснинг жазони ўташининг барча ҳолатлари қонун билан 
тартибга солинади. Ҳаттоки маҳкумларни жазодан озод қилиш ва жазони 
ижро этиш муассасаларидан чиқарилиш ҳолатлари ҳам шу тамойил билан 
тартибга солинади. Бу эса маҳкумларни қонунларни ҳурмат қилишга ва 
уларга бўйсунишга ўргатади. Қонунийлик тамойилининг бажарилиши кодекс 
бўйича (16-17 моддалари) давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органлари ва 
прокурор томонидан назорат қилинади.
Одиллик тамойили жиноят-ижроия қонунчилигида катта аҳамият касб 
этади. Жумладан, ҳар қандай маҳкум гарчанд жиноятчи бўлишига қарамай, 
5
М.А. Абдухалиқов, Қ.П. Пайзуллаев, Ш. Ё. Абдуқодиров «Жиноят-ижроия ҳуқуқи» (альбом 
схемалар) Тошкент 2005 йил. 
6
Муаллифлар жамоаси, (И.А.Зубков тахрири остида) «Уголовно-исполнительное право России» 
Москва, «Норма» 1997 йил, 388-бет. 


12
одиллик тамойили асосида жазодан озод килиниш имкониятига эга бўла 
олади. Одиллик тамойилининг қонунга тадбиқ этилиш қоидалари давлатнинг 
жиноят содир этган маҳкумларга нисбатан ижтимоий муносабатини 
англатади. Жиноят қонунчилиги нормаларида жиноят содир этган шахсларни 
авф этиш нормалари сақланишининг ўзи одиллик тамойилидан далолат 
беради. 
Шунингдек, Жиноят-ижроия кодекси нормаларида маҳкумларнинг
ахлоқан тузатиш йўлига ўтганлиги, меҳнатга ҳалол муносабат бўлганлигини 
ҳамда жамият қонунларини ҳурмат қилиш ва уларни бажариш руҳида 
бўлганлигини исботлай олиши, уларнинг шароитларини енгиллашишига ва 
ҳатто 
жазодан 
бутунлай 
озод 
бўла 
олишларининг 
қонунда 
акс 
эттирилганлиги одиллик тамойилидан далолат беради.
Инсонпарварлик тамойили хам Жиноят-ижроия қонунчилигининг 
умумий тамойилларидан бири сифатида турли хил шакл ва йўналишларда 
намоён бўлади. Жумладан, амалдаги Жиноят-ижроия қонунчилигида аввалги 
қонунчиликдан фарқли равишда, маҳкумларнинг жазони ўташ шароитларига 
нисбатан инсонпарварлик кенг доирада қонунийлаштирилиб, бу масалалар 
халқаро ҳужжатларда ўз аксини топди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосига 
маҳкум қилинган шахсларга нисбатан қаттиқ чоралар кўриш олиб ташланган. 
Уларга инсонпарварлик тамойили асосида жуда кўп имтиёзлар берилган. 
Масалан, турли хилдаги посилка ва бандероллар юбориш, йўқлов ва хат 
ёзишмалари олиб бориш ҳамда қисқа ва узоқ муддатли учрашувлар 
белгиланган. Қонунларни либерализация ва ислоҳ қилиш ҳамда жаҳон 
стандартларига мослаштириш жараёнида уларга бериладиган имтиёзлар 
янада кўпайтирилди, учрашувлар муддатлари ва сони узайтирилди. Лекин, 
инсонпарварлик тамойилининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, 
маҳкумларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланиш маҳкумнинг ўзига 
боғлиқ. Агарда маҳкум жамоат ишларида фаол қатнашиб, ўзининг хулқ-
атвори, бажарадиган иши билан атрофдагиларга ўрнак булса, қўшимча 
имтиёзлар берилади. 
Инсонпарварлик тамойили 
халқаро андозаларга мослаштирилди. 
Масалан, Н. исмли маҳкумга нисбатан жазо тариқасида энг кам ойлик иш 
ҳақининг икки юз бараваридаги жарима жазоси тайинланган. Аммо бу шахс 
жаримани тўлай олмаса бу жазони қамоқ ёки ахлоқ тузатиш ишлари билан 
алмаштириш мумкин. Бунда қамоққа алмаштирилган такдирда бир ойлик 
қамоқ энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдоридаги жарима жазоси 
билан алмаштирилади. Қамоқ жазосининг энг кўп муддати эса олти ой қилиб 
белгиланган. Инсонпарварлик тамойилидан келиб чиққан ҳолда энг кам 
ойлик иш хақининг олтмиш баравари миқдоридаги жарима қамоқ жазоси 
билан алмаштирилиб қолган қисмидан воз кечилади.
Умрбод озодликдан маҳрум қилишнинг қандай жиноят содир 
этишларидан қатъи назар вояга етмаганлар ва аёлларга ҳамда 60 ёшдан 
ошган эркакларга нисбатан бутунлай қўлланилмаслиги ҳолатларининг
қонунлаштирилиши, маҳкумга азоб берувчи, қийноққа солувчи ёки бошқа 
хилдаги маҳкумнинг шахсини таҳқирловчи ҳолатларга чек қўйиш мақсадида 


13
маҳкумларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш қонунларининг 
киритилганлиги, вояга етмаганлар, аёллар ва ёш боласи бор аёллар жазони 
ўташда 
турли 
хилдаги 
имтиёзларнинг 
яратилиб 
қўйилганлиги
инсонпарварлик тамойили кафолатидир. 
Шунингдек, маҳкумларнинг хоҳлаган вақтда тиббий ва юридик ёрдам 
олиш ҳуқуқларининг қонунлаштирилганлиги инсонпарварлик тамойили 
натижасидир. 
Умумий принциплардан сўнггиси бу- демократизм тамойили бўлиб 
ҳисобланади. Демократия («демос»-халқ, «кратия»-ҳокимият)- ҳар бир 
шахснинг ўз эркинлиги ва мустақиллиги, эркин фикр билдира олиши. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ равишда жиноят-
ижроия тизимида давлат ҳокимияти, бошқарув ва ўзини-ўзи бошқариш 
органларининг иштироки демократизм тамойилининг яққол мисолидир. 
Демократизм тамойили жиноят-ижроия ҳуқуқида қуйидагиларда намоён 
бўлади: 
- маҳкумларнинг ўз фикр-мулоҳазаларини билдириши, шикоятлар 
орқали мурожаат қилиши; 
- хат ва ёзишмаларни ўз миллий тилида баён этишининг эркинлиги; 
- маҳкумга қўйилаётган айблов ҳужжатлари билан танишиб чиқиши ва 
ҳоказо; 
Бундан ташқари, Жиноят-ижроия кодексининг 99-моддасига кўра 
жамоатчилик ва фуқароларнинг маҳкумларни тарбиялашдаги иштирокларига 
қонуний тус берилганлиги, айниқса, турли хилдаги ишлаб чиқариш 
ташкилотлари билан ҳамкорликда иш юритилаётганлиги айнан демократизм 
тамойилини намоён этади. Юқорида фикримиз исботи сифатида, Жиноят-
ижроия кодексининг 79-моддасида маҳкумларнинг прокурор номига таклиф, 
ариза ва шикоятлари кўздан кечирилмайди ҳамда бир сутка ичида 
тегишлилиги 
бўйича 
жўнатилади, 
деб 
белгилаб 
қўйилган. 
Зеро, 
Президентимиз И. А. Каримов «жамиятда демократия қай даражада 
эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар- халқ қарорлар қабул
қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлигидир.Ҳукумат қарорлари халқ 
томонидан қанчалик назорат қилиниши, оддий фуқаролар давлатни 
бошқаришда қанчалик иштирок этишидир»
7
деб бежизга айтмаганлар.
Махсус 
тамойиллардан 
дастлабкиси 
– 
жазони 
ижро 
этишда 
дифференциациялаш- озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда 
жуда аҳамиятли бўлиб ҳисобланади.Жумладан, маҳкумларнинг ижтимоий 
хавфлилиги, уларнинг илгари ҳам жиноят содир этиб, жазони ўтаб 
чиққанлиги, рецидивлиги ҳамда содир этган жиноятининг ижтимоий 
хавфлилиги бу тамойил асосида тартибга солинади. 
Жазони дифференциациялаш- маҳкумларнинг ижтимоий хавфлигига 
кўра бир-биридан ажратилган ҳолда сақлаш ва уларга ўзларининг ижтимоий 
хавфлигига кўра мажбурлов чораларининг кўлланилиши.Жиноят-ижроия 
кодексининг 45-моддасида ҳам худди шу тамойилга асосланилган, яъни 
7
И.А.Каримов Ўзбекистон XXI аср бўсағасида «Тошкент» Узбекистон 1997 йил 181-бет 


14
жазони ижро этиш муассаларининг турлари ёритилган, бу эса маҳкумларни 
ижтимоий қилмишининг хавфлилик даражасига кўра уларни ажратган ҳолда 
сақлашни таъминлайди. Шунингдек, Жиноят-ижроия кодексининг 97-
моддасида «тарбиявий иш дифференциация асосида, муассаса турини ,жазо 
муддатини 
ва 
сақлаш 
шароитини, 
шунингдек 
маҳкум 
шахсининг 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади» деб ёзиб қўйилган. 
Маҳкумларни дифференциациялаш куйидагилар инобатга олинган ҳолда 
амалга оширилади: 
- маҳкумнинг ёши, тиббий соғлиги; 
- қариндошларининг борлиги; 
- жазо муддати ва хулқ-атвори; 
- маълумоти ва лавозими; 
Жазони 
индивидуаллаштириш 
– 
маҳкумни 
ахлоқан 
тузатишга 
қаратилган принцип. Маҳкумнинг ижтимоий хавфлилиги, содир этган 
жиноятининг хавфлилик даражасига қараб ажратиш, уни алоҳида 
индивидуал жазолаш имконини беради. 
Жазони индивидуаллаштириш-бригада ёки отрядга тақсимланганларга 
нисбатан турли хилдаги тарбиявий чоралар кўллаш. Шу усулдагина ҳар 
қандай маҳкумни алоҳида алоҳида назорат қилиш ва ҳисобга олиб бориш 
имкони мавжуд бўлиб ҳисобланади. Республикамиз ҳудудидиги манзил-
колонияларда жазони индивидуаллаштириш орқали жуда кўплаб самарали 
ишлар қилинмоқда. Масалан, жазони ўтаётган маҳкумлар турли хил бригада 
ёки отрядларга бўлинган ҳолда ўз қисмида хўжалик ишларида катнашиши. 
Маҳкуларни қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш тамойили 
– маҳкумларнинг намунали хулқи, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлишлиги, 
ички тартиб- интизомга риоя қилиш ва уни ҳурмат килиши қонун билан 
рағбатлантирилиши.( ЖИКнинг 44-61, 102-104, 113-135, 141-160 моддалар). 
Масалан: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-жроия кодексининг 44-
моддасида маҳкумларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш ва 
интизомий чоралар кўрсатиб ўтилган. Қонунга итоаткор хулқ атворни 
рағбатлантириш маҳкумларни қайта тарбиялашда доменанталик, бошқача 
қилиб айтганда, асосий вазифани бажаради.
Мажбурлов воситаларини қўллаш тамойили – маҳкумларни ахлоқан 
тузатишга каратилган принцип. Ахлоқан тузатишга қаратилган чора-
тадбирлар: меҳнат, ўқитиш, профессионал тайёргарлик, ҳар бир маҳкумнинг 
ўз ишидан қониқиш ҳисси. Ҳар бир маҳкумга нисбатан мажборлов чоралари 
алоҳида қўлланилади. Ундан асосий мақсад эса ҳар бир маҳкумнинг кимлиги, 
унинг ёши, жинси, ижтимоий дунёқараши, билими ва маълумотидан қатъи 
назар касбий тайёргарлик олиши. Жиноят-ижроия кодексининг 7-
моддасида: «Маҳкумни ахлоқан тузатиш – унда қонунга итоаткор хулқ-
атворни, инсонга, жамиятга, меҳнатга, жамият турмуши қоидалари ва 
анъаналарига ҳурмат муносабатларини шакллантиришдан иборат», деб ёзиб 
қўйилган. Маҳкумларни ахлоқан тузатишда қуйидагилар асосий рол 
ўйнайди: 
- жазони ўташдаги тартиб-қоидаларнинг қаттиқлиги ; 


15
- тарбиявий ишлар; 
- ижтимоий фойдали меҳнат коэффиценти; 
- умумий маълумот олиши; 
- касбий тайёргарлиги; 
Мажбурлов воситаларини оқилона қўллаш – айнан ижобий характердаги 
ҳатти-ҳаракатлар йиғиндиси бўлиб ҳисобланади, акс ҳолда маҳкумни қайта 
тарбиялаш ўз самарасини бермай қўйиши мумкин. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling