Луғат мақолаларини жойлаштириш тамойиллари
Download 49.84 Kb.
|
23- amaliy
ЛУҒАТ МАҚОЛАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ Навоий асарлари юзасидан яратилган луғатлар ичида «Санглоҳ» луғат мақолаларини жойлаштиришда изчил ва пухта тамойилга бўйсунади. Б.Ҳасановнинг кузатишига кўра, «Санглоҳ»да луғат мақолалари қуйидаги схема асосида жойлаштирилади: Сарлавҳага чиқарилган сўз. Сарлавҳага чиқарилган сўзнинг фонетик ва орфографик изоҳи ва ундан ҳосил қилинган шакллар. Сарлавҳага чиқарилган сўз ва ундан ҳосил қилинган шаклларнинг грамматик тавсифи. Сўзнинг этимологияси. Сарлавҳа сўз ва ундан ҳосил қилинган шаклларнинг семантик таҳлили. Сарлавҳа сўз ва ундан ҳосил қилинган шакллар семантик тавсифини тасдиқловчи материаллар. Сарлавҳа сўз ва ундан ҳосил қилинган шакллар-маъ- ноларининг румий (турк), араб, форс ва бошқа тилларда ифодаланиши. Ўзидан олдинги муаллифлар фикрларига муносабати. Иловалар. Юқорида таъкидланганидек, Алишер Навоий асарла- рига тузилган луғатларда кўпроқтуркий, эски ўзбек тилига оид сўзлар сарлавҳага чиқарилган. Шу билан бирга ўша давр учун ўзлашиб кетган айрим арабча ва форсча сўзлар ҳам ўрин олган. Мўғулча сўзлар ҳам анчагина учрайди. «Санг- лоҳ» луғатида муаллифнинг ўзи томонидан мўғулча деб белгиланган сўзлар юзтадан ошади. Грамматик нуқтаи назардан сарлавҳа сўзлар деярли барча сўз туркумларини ўз ичига олади. «Санглоҳ» луғатида феъллар сўз туркумларига нисбатан кўпроқ сарлавҳа сўзга чиқарилган. Сўзни тўғри ўқиш учун сарлавҳага чиқарилган сўзнинг фонетик тавсифи катта аҳамиятга эга. Араб лексикографик анъанасида Қуръон сўзларини тўғри талаффуз қилишга алоҳида эътибор берилганлигиучун пухта фонетик тав- сифлаш тизими мавжуд бўлган. Ўзбек лексикографлари ҳам араб лексикографларининг бу анъанасидан ижодий фой- даланган. Маълумки, араб графикасида ўзбек тили унлиларини тўла ва тўғри ифодалаш қийин. Чунки бир ҳарф бир неча товуш учун қўлланилади. Шунинг учун бу ҳарф қайси то- вушни ифодалаши, қандай ўқилиши кераклигини тушун- тириш зарурияти туғилади. Ана шу зарурият туфайли фонетик тавсиф ва бу сўзни тўғри ёзиш учун орфографик тавсиф берилади. Хусусан, сарлавҳа сўздан сўнг бу сўзни тўғри ўқиш учун би-фатҳ, би-замм ва би-каср сингари изоҳлар берилади. Жумладан, бир сўзни қўриқчи, қироқчи, қуруқчи эмас, балки қароқчи деб ўқиш фақат сўздан кейинги би-фатх фонетик изоҳи орқали амалга ошади. Ўзбек лексикографлари сарлавҳа сўзига фонетик изоҳ бергандан сўнг грамматик изоҳ ҳам берганлар. Айниқса, грамматик изоҳ «Санглоҳ» луғатида изчил акс этади. Масалан, сарлавҳа сўз феълнинг ноаниқ шакли булса, инфи- нитивдан сўнг шу сўзнинг турли шакллари ҳам келтири- лади. Натижада шу сўзнинг ўзгариш парадигмаси тўла гав- даланади. Шунингдек, сарлавҳа сўз от бўлса, шу отнинг барча шакллари ҳам шу сарлавҳа сўздан сўнг келтирилади. Шундай қилиб, сўзнинг грамматик уяси, парадигмаси вужудга келади. Грамматик изоҳдан сўнг этимологик изоҳ ўрин олади. Масалан, «Бадойи ал-луғат»да адаш сўзининг этимологияси ҳақида гапириб, аслида аддаш бўлгани, кейинчалик бир «дол» тушиб қолганини таъкидлайди. Шунингдек, иштон сўзи ич тун бирикмасидан пайдо бўлганини айтади. Алишер Навоий асарлари асосида тузилган луғатларда сўзнинг семантик таҳлилига ҳам катта ўрин берилади. Бу луғатларнинг деярли ҳаммасида сўз маъноси икки гуруҳга бўлинади: 1) маънойи ҳақиқий ёки маънойи аслий; 2) маънойи мажозий. Шунингдек, маънойи истиора ҳам аж- ратиладики, бу ҳам аслида маънойи мажозийнинг бир кўринишидир. Навоий асарларида деярли барча сўзлар кўп маъноли- дир. Шунинг учун ҳам сўз маъносини изоҳлашда лекси- кографлар доимо полисемантизмга дуч келганлар. Натижада ўзбек луғатчилиги тарихида сўз маъносини изоҳлаш ўзининг изчил бир тизимига эга бўлди. Бу даврда яратил- ган барча луғатларда сўз маъносини изоҳлаш «умумийлик- дан хусусийликка» тамойилига бўйсунган ҳолда олиб бо- рилди: олдин умумий, тўғри маъно кўрсатилади. Сўнгра эса сўзнинг кўчма маънолари изоҳланади. Ўрта аср ўзбек лексикографиясидаги сўз маъносини шарҳлаш тажрибасига назар ташлар эканмиз, ҳайратга тушмай иложимиз йўқ. Чунки XIX аср охирида Оврупо тилшунослигида сўз маъносининг компонент таҳлили деб юритилувчи таҳлил усули пайдо бўлди ва бу усул дунё тилшунослигида катта обрў-эътибор қозонди. Компонент таҳлил усулининг пайдо бўлиши XIX асрда турли фанлар- да систем-структур методнинг етакчи методга айланиши натижасида майдонга келди, дейилади. Шунингдек, тил- шуносликда компонент таҳлил усулининг шаклланишига буюк рус тилшуноси А.А. Потебнянинг ҳам қўшган ҳиссаси ҳақида фикр юритилади. А.А.Потебня ўзининг «Из записок по русской грамматике» номли машҳур асарида сўз маъно- ларини икки гуруҳга бўлади: 1) яқин маъно («ближайшее значение»); 2) кейинги маънолар («дальнейшее значение»). Яқин маъно ҳар қандай сўзнинг асосий, бош маъноси, кейинги маънолар эса кўчма маъноларидир. Яқин маъно ҳар қандай лексеманинг нутққа киргунга қадар вокабулада анг- латган маъноси. Кейинги маънолар эса сўзнинг мажозий маънода қўлланиши натижасида нутқца намоён бўлади. Сўз маъносининг бундай икки гуруҳга бўлиниши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари А. А. Потебняга қадар ва тилшуносликда структурализм пайдо бўлгандан бир неча юз йиллар олдин ўзбек тилшунослигида ўзбек лексикограф- лари томонидан баён қилинган. МАВЗУИЙ ЛУҒАТЛАРНИНГ ЯРАТИЛИШИ Тилшунослик тарихида идеографик луғатлар яратиш алоҳида қимматга эга. Бундай луғатларнинг мақсади бор- лиқ элементлари ҳақидаги маълум тушунча қандай мод- дий воситалар ёрдами билан ифодаланишини очиб бериш- дан иборат бўлади. Демак, идеографик луғатларда «борлиқ борлиқнинг онгда акс этиши + ном» тамойилига бўйсу- нилади. В. В. Морковкин, Ю. Н. Карауловлар фикрига кўра, «тушу нчадан» «сўз»га , «концепт»дан «белги»га ўтилади.1 Шу кунга қадар идеографик луғат тузиш Овруподан бошланган ва бундай луғатлар Роже, Касарес, Робер, Дорн- зайф номлари билан боғлиқ деб ҳисоблаб келинди. Рус тилшунослигида Ю. Н. Караулов идеографик луғат тузиш тамойиллари бўйича махсус тадқиқот олиб борди. Лекин бу муаллиф ҳам идеографик луғат тузиш Овруподан бош- ланганини эътироф этади. Шарқ лексикографияси, хусусан, араб ва ўзбек лексикографияси тарихига эътибор берсак, бундай луғатлар Шаркда анча узоқ тарихга эгалиги маълум бўлади. Хусусан, ўзбек тилшунослиги тарихида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Воқеанома»сида идеографик луғатнинг айри белгиси учраса, Муҳаммад Чангий «Келурнома»си бундай луғатнинг ажойиб намунаси саналади. Маълумки, Ҳиндистонда бобурийлар даврида бадиий адабиётда туркий тилнинг роли катта бўлди. ' Морковкин В. В .Идеографический словарь.М., 1970; Караулов Ю.Н. Лингвистическое конструирование и тезаурус литературного языка.М., 1981, с.149. Бобурийлар она тилини сақпаб қолишга интилдилар. l>у тилда ўзларининг гўзал бадиий асарларини яратдилар. I уркий тилни ўрганишга катта эҳтиёж турли луғатларнинг яратилишига сабабчи бўлди. Ана шундай эҳтиёж асосида Абу Музаффар Муҳитдин Аврангзеб (1658-1707 йиллар) саройида хизмат қилган Муҳаммад Ёқуб Чангий «Келур- иома» асарини яратди. Бу асар икки хил луғатнинг ажойиб намунасидир. Луғат 15 бобдан ва 332 фаслдан иборат. Улардан 14 боби араб алфавита асосида жойлаштирилган 400 дан ортиқ феъл- ларни изоҳлашга бағишланади. Сарлавҳа сўз сифатида феълнинг инфинитив шакли берилади. Ундан сўнг бу феълдан ҳосил бўлган бошқа шакл- лар келтирилади ва ҳар қайсисининг форсча таржимаси кўрсатилади. Масалан, биринчи бобнинг учинчи фасли уйқуламоқ сўзига бағишланади ва у қуйидагича шарх^ана- ди: уйқулади «хабид», уйқулаптур «хабида аст», уйқулар «хохад хобид», уйқулабди «хобида буд», уйқулайдур «михо- бад», уйқуламади «нахобид», уйқуламаптур «нахобида аст», уйқуламас «нахахад хабид», уйқуламабди «нахабида буд», уйқуламайдур «намихабад, уйқула «бахоб», уйқулама «махоб», уйқуларбиз «михабимма», уйқуламасбиз «намихобимма».1 Шундай қилиб, ўн тўрт бобда 400 дан ортиқ феълнинг юқоридаги каби турли хил шакллар парадигмаси берилади. Натижада уя луғатнинг намунаси вужудга келади. Охирги 15-боб эса исмлар ва ёрдамчиларни изоҳлашга қаратилган. Бу боб олдинги 14 бобдан тамомила фарқ қилади. Чунки охирги бобда исмлар мавзу (тема) асосида жой- лаштирилади. 9 мавзуга бўлинади: )осмон ва у билан боғлиқ бўлган тушунчалар; )ер ва у билан боғлиқ тушунчалар; )от ва эгарланадиган ҳайвонлар; )бургутлар ва ёввойи қушлар; )одам жисми аъзолари номлари; 6) қариндошлик номлари; ) қурол-яроғ номлари; ) саноқ номлари; 9)олмош, равиш, боғловчи ва қўшимчалар. Бу боб 1300 сўз ва 6000 дан ортиқ сўз шаклларини ўз ичига олади. Download 49.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling