Луғат мақолаларини жойлаштириш тамойиллари


Download 49.84 Kb.
bet4/4
Sana30.04.2023
Hajmi49.84 Kb.
#1412654
1   2   3   4
Bog'liq
23- amaliy

Тўртинчи мабнада ҳарф атамаси остида аффикслар рўйхати ва уларнинг тавсифи берилади.
Бешинчи мабна эса грамматикалашаётган олмоқ, туш- моқ, билмак, киришмак, йазмак, кўрмак каби кўмакчи феъл­лар тавсифига бағишланади.
Олтинчи мабнада эски ўзбек орфографияси тамойил­лари ва айрим сўзларнинг имлоси баён қилинади.1
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Мирза Меҳди- хоннинг «Мобони ул-луғат» асари орқали XVИ-XVШ аср ўзбек тилшунослигидаги грамматик тушунчалар ҳақида та- саввурга эга бўлиш мумкин.
'Умаров Э .А. Грамматика староузбекского языка «Мабани ул-луғат» Мирзы Мехдихана. АКД, Т, 1967, с. 6-8.
ХОНЛИКЛАР ДАВРИ ЎЗБЕК ТИЛШУНОСЛИГИ
Соҳибқирон Амир Темур вафотидан сўнг темурийлар ўртасидаги тож-тахт учун олиб борилган тўхтовсиз ку­рашлар натижасида у асос солган буюк империя ўз обрў- эътиборини йўқота бошлади ва майда бўлакларга бўли- ниб кетди.
Сиёсий тарқоқлик, денгиз йўлининг кучайиши ҳисо- бига ипак йўлининг мавқеи йўқола бориши Туркистон- нинг иқтисодий ва сиёсий таназзулига олиб келди.

  1. асрда Туркистон Хива хонлиги, Бухоро хонлиги, Қўқон хонлиги, Улуғ жуз, Ўрта жуз, Кичик жуз ҳамда Қашқария (Шарқий Туркистон) хонликларига бўлиниб кетди. Бу хонликлар ўртасида олиб борилган тўхтовсиз жангу жадаллар иқтисодий ва маданий ҳаётнинг тобора ёмонлашувига сабабчи бўлди. Шунинг учун ҳам Амир Те­мур даврида гуллаб-яшнаган, ўзининг юқори чўққисига кўтарилган маданий ҳаёт аста-секин олдинги мавқеини йўқота бошлади.

Хону бекларнинг тожу тахт учун олиб борган курашлари- дан зериккан Турди Фароғий уларга қарата шундай дейди:
Тор кунгуллик беклар ман-ман деманг, кенглик қилинг,
Тўқсон икки бовли ўзбак юртидур, тенглик қилинг.
Ана шундай ижтимоий-иқтисодий шароитга қарамас- дан, маданий ҳаёт бутунлай тўхтаб қолмади. Бу даврда Абул- ғозий Баҳодирхон, Сўфи Оллоёр, Бобораҳим Машраб, Турди Фароғий, Саидо Насафий, Юсуф Қорабоний син­гари шоир, тарихчи, файласуф ва табиатшунос олимлар­нинг асарлари майдонга келди.

  1. асрга келиб Қўқон ва Хива хонлигида маданий жиҳатдан бир оз кўтарилиш рўй берди. Хусусан, Амир Умархон саройида Умархон бошчилигидаги адабий муҳитда Нодирабегим, Увайсий сингари шоиралар, Хива хонли- гида эса, Мунис, Огаҳий, Феруз сингари шоирлар ижод қилдилар.

Хонликлар даврида тилшунослик соҳасида махсус асар ёзилмаган бўлса ҳам, тарих, фалсафа, адабиётшунослик- ка оид асарларда тилшуносликнинг айрим масалаларига дойр фикрлар учрайди. Бу жиҳатдан Абулғозий Баҳодир- хоннинг «Шажараи турк» ва «Шажараи тарокима» асар­лари алоҳида ўрин эгаллайди.



1Муҳаммед Якуб Чинги. Келур-номе. Т., 1982, с. 16.

Download 49.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling