Луғат мақолаларини жойлаштириш тамойиллари
Download 49.84 Kb.
|
23- amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи мабнада
Биринчи мабна ўн бобни ўз ичига олади. Биринчи бобда масдар ва унинг турли нисбат шакллари ҳақида маълумот берилади. Иккинчи бобда эса феъли мозий (ўтган замон) шаклларига тўхталади. Феъли мозий шаклларига -ди (-ти), равишдошнинг -п, -бан, сифатдошнинг -миш, -ган (-ған, - қан, -кан) шакллари ҳамда феълнинг -майдур шакли ки- ритилади.
Учинчи бобда феъли музори (ҳозирги-келаси замон) шакллари тавсифланади. Бундай шакллар қаторига -гай (-ғай, - кай, -кай), -сун (сун), ‘-дик, -а ва -р шакллари киритилади. Тўртинчи бобда исми фоиллар (ҳаракат қилувчи шахс- лар номлари) ўрганилади. Бундай феъллар қаторига -гучи (-ғучи, -кучи, -қучи), -аган (-аған), -р шакллари ҳамда касб номлари ҳосил қилувчи -ни, -вул, -гун (-қун, -кун), -чак шакллари киритилади. Бешинчи бобда исми мафъуЛ атамаси остида ўтган замон сифатдоши (-миш, -лиг, -лик) -луг, гун (-ғун) каби, олтинчи бобда феъли амр атамаси билан буйруқ майли шакллари, еттинчи бобда феъли ялфнинг бўлишсизлик шакллари, саккизинчи бобда феъли нафи номи остида феълнинг бўлишсизлик шакллари, тўққизинчи бобда ҳол (ра- виш ва равишдош) шакллари, ўнинчи бобда аффикслар- нинг ўзакка қўшилиш усуллари баён қилинади. Иккинчи мабнада феъл шакллари ҳосил қилувчи аф- фиксларнинг фонетик вариантлари ва уларнинг қўллани- лиш хусусиятлари ҳақида фикр юритилади. Учинчи мабна олмошларни ўрганишга бағишланади. Ол- мошлар исми ишора (кўрсатиш олмошлари), замоири-мунфа- саяа (бунга кишилик олмошлари ва -мен, -сен, -биз, -сиз каби боғламалар киритилади), замоири муттасила (бунга эгалик қўшимчалари киритилади) каби турларга бўлинади. Download 49.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling