Луғат мақолаларини жойлаштириш тамойиллари


Download 49.84 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi49.84 Kb.
#1412654
1   2   3   4
Bog'liq
23- amaliy

Масалан, 15-бобнинг биринчи фаслида кўк, қуёш -ку- наш- кун, ай, айдўн, йулдуз, йэтдигэн, ҳулкар, ағўл, йаруқ, йаруқлуқ, йашўн -чакўн- ўлдўрўм, булут, йағўш-йағмур, чи- бар «майда ёмғир», қар, муз, чапкун «совуқ шамол», йуз «қиров», йэл, кўрав, сув, ўт, чоғаш (қуёш иссиғи), йалўн (учқун), чанг, айас, шудрунг, тонг, кун, кундуз, кеча, эрта, кеч, ахшам, қоронғу, алав, кўш, йаз, савук, ўсўг каби сўзлар­нинг форсча-тожикча таржимаси берилади.
Бундан кўриниб турибдики, луғатнинг охирги боби мавзуий-идеографик луғатнинг илк намунасидир.
Демак, «Келурнома» икки типдаги луғатни — уя ва иде­ографик луғатни ўз ичига олади.
ЛУҒАТЛАРДА ГРАММАТИКА МАСАЛАЛАРИ
Ўзбек тилшунослиги тарихида грамматика масалаларини ўз ичига олган луғатлар ҳам учрайди. Ана шундай луғат- лардан бири Мирза Меҳдихоннинг «Санглоҳ» луғатидир. Бу луғат «Мобони ул-луғат» («Тил асослари») номли грам­матик очеркни ҳам ўз ичига олади. Ана шу очерк асосида Мирза Меҳдихоннинг лингвистик қарашлари ҳақида фикр горитиш мумкин.
Мирза Меҳдихоннинг тўлиқ исми Низом ид-дин Му­ҳаммад Ҳоди ал-Ҳусайни ас-Сафавий, отасининг исми эса Мирза Муҳаммад Носирийдир. У асли астрободлик бўлиб, Эрон шоҳи Нодиршоҳ саройида муаррих ва ҳаттот бўлиб ишлаган. Меҳдихон «Санглоҳ» луғатини мелодий 1760 йилда ёзиб тугаллаган (ҳижрий 1172—1173).
Бу луғатНинг «Мобони ул-луғат» номли грамматикага бағишланган қисми Муқаддима, Тарсифдан (грамматика) иборат.
Тарсиф қисми олти мабна (қисм)ни ўз ичига олади. Муқаддима қисмида асарнинг ёзилиш сабаблари ва Али­шер Навоийнинг бу асар учун манба бўлиб хизмат қилган

  1. назмий ва 9 насрий асарларининг номи қайд этилади.

Меҳдихон бу қисмда туркий тилнинг форс тилидан ҳам, араб тилидан ҳам фарқ қиладиган ўзига хос грамматика қонуниятлари мавжудлигини таъкидлайди.
Тарсиф қисмида араб тилида феълларнинг асоси мас- дар-инфинитив эканлиги, ўзбек тилида эса II шахе, бир­лик, буйруқ майлининг шакли эканлиги баён қилинади. Феълнинг барча шакллари шу асосдан ҳосил бўлишини айтади. Шундан сўнг феълнинг турли шакллари ҳақида фикр юритилади.

Download 49.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling