Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида Қ а р о р


Download 16.51 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi16.51 Kb.
#1415118
Bog'liq
РАД ҚИЛИШ 83


Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида
Қ А Р О Р

___________________________ Тўрткўл тумани

Тўрткўл туман прокуратура терговчиси, 1- даражали юрист Ш. Генжабоев, 25-сонли мактабда ўтказилган текшириш юзасидан тўпланган 2301/47 сонли материаллар билан танишиб чиқиб қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:
Терговга қадар текширув материалларига кўра, 25-сонли мактаб директори А. Салмонов, 2023 йил 22 феврал куни фуқаро Л. Қудратованинг ишга олиш ҳақидаги мурожаати, бўш иш ўрни бўлишига қарамасдан қаноатлантирмаган. Фуқаро Л. Қудратова ишга олмаслиги учун изох талаб қилганида, мактаб директори унга ўқитувчи учун иш ўрни йўқлигини, шу сабабли дарс бериш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ишни таклиф этган. Шунингдек, ўқитувчиларга қўйилган талаблар оғирлигини важ қилиб кўрсатган. Фуқаро Л. Қудратова ўқитувчилик тажрибаси борлигини ва бу касбга лойиқлигини айтса ҳам директор уни ишга олишдан бош тортган.
Терговга кадар текширув давомида аникланишича, фуқаро А. Салмонов ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмаслигини назарда тутиб Ўзбекистон Республикаси ЖПК (нинг 36, 83-моддаси 2-банди, 330-моддаси 2-банди ва 333-моддасини кўллаб
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:


  1. 2301/47-сонли терговга қадар текширув материалларида аниқланган ҳолатлар юзасидан Салмонов Анвар Шомуродович жиноий қилмиш содир этмаганини инобатга олиб, ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилсин

  2. Жиноят ишини қўзғатишнинг рад қилинганлиги ва рад қилиш асослари тўғрисида манфаатдор томонларга маълум қилиниб, уларга ушбу қарор юзасидан Тўрткўл туман прокурорига шикоят қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.

  3. Қарорнинг нусхаси Тўрткўл туман прокурорига юборилсин.

Туман прокуратура терговчиси


1-даражали юрист (имзо) Ш. Генжабоев



Download 16.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling