Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг апеллияция судлов хайъатига
Download 18.17 Kb.
|
БОЗОРОВ ОХУНЖОН ХИМОЯ
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг апеллияция судлов хайъатига Жиноят ишлар бўйича Хатирчи туман судининг 2023 йил 17 июль кунидаги чиқарган ажрим бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазосига ҳукум қилинган Бозоров Охунжон Назар ўғли ва химоячи Ш.Б.Эшқувватов томонидан ХУСУСИЙ ШИКОЯТ Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 2023 йил 17 июль куни чиқарган ажримида қуйидагиларга асосан адолатсиз деб биламан . Химоямда бўлган судланувчи 2023 йил 17 июль куни Ўз Рес ЖПКнинг 4975-моддаси 1-бандига асосан Илтимоснома билан 2023 йил 1 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 169-моддаси 3-қисм “а” банди билан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукум чиқарди . “ Мен ушбу ҳукумни ўқилганини эшитиб , биринчи марта менга нисбатан хукум ўқилганлиги сабабли шок холатга тушиб қолдим. Мен ушбу ҳукум ўқилгандан сўнг ҳукум нусхасини қўлимга олган бўлсамда бир ой ичида ўқиб кўрмаган эдим чунки ўша вақтларда мен стрес холатига тушиб қолган эдим. Шу сабабли Ўз Рес ЖПКнинг 4975-моддасига асосан менга нисбатан шикоят бериш муддатини тиклаш ҳақида ажрим чиқаришингизни сўрайман” деган мазмунда илтимоснома киритган эдим. Жиноят ишлар бўйича Хатирчи туман суди Ўз Рес ЖПКнинг 1974-моддаси 1-қисмини нотўғри қўллаб хеч бир асоссиз мени илтимосномамни рад қилиш бўйича ажрим чиқарган . Жиноят ишлар бўйича Хатирчи туман судининг 2023 йил 17 июль куни Бозоров Охунжон Назар ўғлининг муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномасини раислик қилувчи Ҳ. Тўхтаев .Судя ёрдамчиси З. Ҳамдамовнинг котиблигида , томонлардан Хатирчи туман прокурори ёрдамчиси Л.Арзиевнинг иштирокида кўриб чиқилган бўлиб иш хужжатларида химоячи Ш.Б.Эшқувватовнинг №86-сонли 14.07.2023 йилдаги ордери мавжуд бўлсада , химоячини таклиф қилмасдан ушбу илтимосномани кўриб чиққан. Хурматли апеллияция суд мажлиси иштирокчилари юқоридагиларни инобатга олиб Жиноят ишлар бўйича Хатирчи туман судининг 2023 йил 17 июль куни махкум Бозоров Охунжон Назар ўғли томонидан келтирилган апеллияция шикоятини бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини рад қилиш ҳақидаги чиқарган ажримини бекор қилиб ушбу илтимосномани тиклаш ҳақида ажрим чиқаришларингизни сўрайман. Махкум : Бозоров Охунжон Назар ўғли Химоячи: Ш.Б.Эшқувватов Download 18.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling