Жиноят кодекси 171-модда. Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш
Download 47.5 Kb.
|
Макала ушын материаллар
тугалланган деб ҳисобланади.
Бу жиноят субъектив томондан тўғри қасд билан содир этилади. Шахс жиноий йўл билан топилган мулкни олаётганлигини ёки ўтказаётганлигини аниқ билади ва бундай ҳаракатлар содир этилишини хоҳлайди. Шу билан бирга мазкур мулк айнан қайси жиноий йўл билан, яъни ўғирлик, товламачилик, талончилик ва ҳ.к. натижасида топилганлигини аниқлаш зарур эмас. Агар мулк айнан қайси жиноий йўл билан топилганлигини шахс билганлиги аниқланадиган бўлса, унда унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича ЖКнинг 171-моддаси ҳамда ишнинг аниқ ҳолатларига қараб ЖКнинг 241-моддаси (Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) билан квалификация қилиниши лозим. Қоида тариқасида, жиноят мотивлари ғаразли бўлади. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс бўлиши мумкин. Мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказишни содир этса, унинг қилмиши жиноятлар мажмуи бўйича ЖКнинг 171-моддаси ва ЖКнинг тегишли мансаб жинояти учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан квалификация қилинади. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида кўриб чиқилаётган жиноятнинг: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда содир этилиши учун жавобгарлик назарда тутилган. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида таҳлил қилинаётган жиноятнинг: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган. Мазкур белгилар ЖКнинг 164-моддаси таҳлилида шарҳланган ва ушбу моддага нисбатан қандайдир алоҳида ўзига хос хусусиятларга эга эмас. Download 47.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling