Жиноят кодекси 171-модда. Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш
Download 47.5 Kb.
|
Макала ушын материаллар
Жиноят кодекси 171-модда. Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш Мулкнинг жиноий йўл билан топилганини била туриб, уни олдиндан ваъда қилмаган ҳолда олиш ёки ўтказиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. ШАРҲ Жиноятнинг объекти мулк ҳуқуқи ва бошқа мулкий ҳуқуқлар, шунингдек, жамиятда шаклланган ва қонунчиликда акс эттирилган мулкни тасарруф этиш бўйича муносабатлар ҳисобланади. Фақат жиноий йўл билан, яъни жиноий фаолият натижасида топилган мулк жиноятнинг предмети бўлиши мумкин. Масалан, ҳар қандай шаклдаги талон-торож қилиш натижасида топилган, божхона қонунчилигини бузиш натижасида ва ҳ.к. тарзида олинган мулк. Фуқаролик муомаласидан чиқарилган предметлар (ўқотар қуроллар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари) жиноятнинг предмети бўлиши мумкин эмас. Бундай қилмиш учун айбдор жиноят кодексининг бошқа моддалари билан жавобгарликка тортилади. Жиноий жавобгарлик субъекти бўлолмайдиган ёш болалар ёки бошқа шахслар томонидан жабрланувчидан яширин равишда қўлга киритилган мулклар жиноий йўл билан топилган деб ҳисобланмайди. Шундай қилиб, мазкур жиноятнинг предметининг зарурий белгиси мулкни олишнинг жиноий характери ҳисобланади (масалан, маъмурий жавобгарликка тортиладиган майда талон-торож қилиш содир этиш натижасида қўлга киритиладиган мулк жиноятнинг предмети ҳисобланмайди). Шу билан бирга, уни ишлаб чиқариш жиноят ҳисобланса ҳам, ишлаб чиқарилаётган мулкни қўлга киритиш жиноий йўл билан қўлга киритилган мулк сифатида тан олиниши мумкин эмас (масалан, қалбаки ҳужжатлар, пуллар). Бироқ, ушбу ашёлар ўғрилик, талончилик ҳужуми орқали қўлга киритилган бўлса ёки ўзгача талон-торож қилиш ёхуд бошқа жиноий йўл билан қўлга киритилса ва қўлга киритилиши ишлаб чиқариш натижаси ҳисобланмаса, уларни жиноий йўл билан топилган деб тан олиш лозим. Бундай мулкни сотиб олиш ёки ўтказишда айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ва ўтказиш сифатида квалификация қилинади. Шунингдек, уни тарқатиш жиноят ҳисоблангани ҳолда, бундай мулкни тарқатиш ушбу модда билан квалификация қилинади (масалан, квалификация қилишга ўғирланган порнографик материалларни олиш ва кейинчалик тарқатиш тегишлидир). Шунингдек, жиноий йўл билан топилган маблағларга сотиб олинган мулклар ушбу жиноятнинг предмети сифатида тан олиниши мумкин эмас. Download 47.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling