Жиноят оламида табулик
Download 37.67 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liqР.Н.Нуритдинова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аннотация
- Таянч сўзлар ва иборалар
European science international conference: MODERN PROBLEMS IN EDUCATION AND THEIR SCIENTIFIC SOLUTIONS 59 ЖИНОЯТ ОЛАМИДА ТАБУЛИК Р .Н.Нуритдинова ФарДУ 1-курс таянч докторанти, ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Аннотация : Табулаш жиноятчилардан импровизацияни талаб қилади, бунда кўпинча турли хил нарсаларга кўчим асосида ёндашилади, яъни семантик маъно сақланган ҳолда янги ном билан ўша предмет, ҳодиса, ҳолат, шакл-шамойил, хусусиятдан келиб чиқиб қайта аталади ёки чет тилидаги табу-арголардан муқобили ўзлаштирилади. Таянч сўзлар ва иборалар: табулаш, табу-арго, импровизация, код, субкод. Мазкур турда ўғрилар томонидан аргони асл “кашф қилиш” сабаби изоҳланади . Бунда код сифатида бир маънони, субкод сифатида бошқа маънони англатиш ёки умумман код сифатида мавжуд бўлмаслиги ҳам мумкин. Янги ном билан аташ жиноятчилардан импровизацияни талаб қилади, бунда кўпинча турли хил нарсаларга кўчим асосида ёндашилади, яъни семантик маъно сақланган ҳолда янги ном билан ўша предмет, ҳодиса, ҳолат, шакл-шамойил, хусусиятдан келиб чиқиб қайта аталади ёки чет тилидаги сўз арголардан муқобили ўзлаштирилади: таом – хафка, овқат тарқатувчи – баландёр кабилар. 90 йилларда рус тилшуноси Д.С.Лихачёв аргонинг ҳосил бўлиши бўйича алоҳида тадқиқот олиб бориб, жиноят нутқини ташкил қилувчи сўзлар семантик жиҳатдан жуда кучсиз, халқ ичида қўлланувчи “одатий метафоралар”дан тубдан фарқ қилишини таъкидлайди[1:88]. Чунки бунда фақатгина ўша олам вакилларигагина тушунарли сўзлар қўлланилиши кузатилади: Сен ҳали қаланғи-қасанғи акахонларингнинг нушхўртини менга раво кўрдингми ? (Шайтанат, 3-китоб, 114-бет) Нушхўрт сўзи аслида мол-қўйдан қолган ўт-емни билдиради, жиноят оламида эса таом маъносида қўлланилади. Бир пиёла чефирни хўриллатиб ичди. (Самум, 13-бет) Чефир жиноячилар махсус ичимлиги бўлиб, қора чойдан тайёрланади. Бунда бир чойнак сувга бир қути қора чой солиниб дамланади. Ана шундай ичимлик жиноятчилар бошоғрига даво ҳисобланади. Сени бу ерга туҳмат бошлаб келмаган. Ҳасислик қилгансан. Пупкарларни вақтида мойлаш керак эди. European science international conference: MODERN PROBLEMS IN EDUCATION AND THEIR SCIENTIFIC SOLUTIONS 60 (Мурдалар гапирмайди,5-бет) “Пупкар” жиноятчилар нутқида қонун ҳимоячиларни англатиб, кўпроқ назоратда турувчиларга нисбатан қўлланилади[2:766]. Умуман жиноят оламида аргони қўллаш ва ҳосил қилиш тизимида чек-чегара йўқдир . Бу ҳолатга рус социолингвисти М.А.Грачёв баҳо берган ҳолда, арго ҳосил қилиш тизимида тўсиқ йўқлиги, унда исталган манзилдан ҳаракатлантириш мумкинлигини таъкидлайди. Олим тўсиқ айнан нима эканлигини изоҳламайди, бироқ тилшунос олим М.Докулила жиноий окказионалларнинг сермаҳсуллик, деривацион номлаш ҳамда сўзларнинг ҳосил қилишда ноодатий ёндашувларни назарда тутилганлигини изоҳлайди[2:19]. Инглиз тилшуноси W.O’Grady турли хил номлар билан тушунчани номлаш жараёнини қуйидагича изоҳлайди: “Жиноятчилар янги ном бериш зарурияти пайдо бўлади ҳамда вазият тақозоси билан ўзгача номни “кашф қилишади”,- дейди”[2:90]. Янги номлар адабий тилда луғавий маъно англатмаслиги ҳам мумкин, бироқ жиноят лексикасида маълум тушунчани ифодалайди. Дарҳақиқат , арголарни қўллашда муайян бир тизим бўлмайди. Яъни бир қарашда аргони ҳосил қилишда бошбодоқлик мавжуддай кўринса-да, мазкур тизимда ҳам ўзига хос қонун-қоидалар мавжуд: барча “ҳосил қилинган” сўзлар истеъмолда қолавермайди – унинг яшаб кетиши учун гуруҳ ичида қўлланиши, тўдабоши томонидан қабул қилиниши зарур бўлади. Шунга кўра: 1. Жиноий олам нутқига тегишли социолингвистик бирликларга арго, қисқартма (аббревиатура), татиуровка, турли хил буюм ҳамда имо-ишораларни киритишимиз мумкин. 2. Жиноят лексикаси таркибидаги арголарни қўллашда жинс, ёш, мавқе жиҳатдан фарқланишлар мавжуд. Бундан ташқари эркаклар содир этган жиноят турига хос равишда зўравон, қотил, қиморбоз, аёллар эса фоҳиша, қўшмачи каби номлар билан юритилади. Айрим номинациялар жинс жиҳатидан фарқланишга эга бўлмайди : ўғри, судхўр, тиланчи, қонунбузар каби. 3. Жиноят арголари ифода шаклига кўра таснифланади. Бунда сўз, сўз бирикмаси , гап, қисқартма тарзидаги бутунликлар ўзаро фарқланишини кўришимиз мумкин. 4. Арголарни ҳосил қилишда кўчим турлари асосий вазифани бажаради. Бунда сўзлар ўз луғавий маъносини эмас, балки “юклатилган” семасини ифодалаб келади . Масалан, “кукун” сўзи – қорадори маъносида. 5. Қисқартма арголар мулоқотнинг ёзма шаклида тилдаги тежамлилик тамойилини акс эттириб, ахборотни қисқа шаклда етказиш имконини беради. European science international conference: MODERN PROBLEMS IN EDUCATION AND THEIR SCIENTIFIC SOLUTIONS 61 Download 37.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling