Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


- кам аҳамиятли қилмишлар (ЖК 36-м.);  -


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

кам аҳамиятли қилмишлар (ЖК 36-м.); 
- зарурий мудофаа (ЖК 37-м.);
охирги зарурат (ЖК 38-м.);
ижтимоий хавфли қилмишни содир эт-ган 
шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш (ЖК 39-
м.);
- буйруқ ёки бошқача тарздаги вазифа-ни 
бажариш (ЖК 40-м.);
- касб ёки хўжалик фаолияти билан боғ-лиқ 
бўлган асосли таваккалчилик (ЖК 41-м.).
- жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд 
қўрқитиш (ЖК 41
1
-м) 
 
12.2. Кам аҳамиятли қилмишлар тушунчаси 
 
Кам аҳамиятли қилмиш деб - жиноят қонунида жиноят 
сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари (жиноят 
таркиби) расмий жиҳатдан мавжуд бўлсада, ўзининг кам 
аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат 


82 
ёки ҳаракатсизликка айтилади (масалан: узумзордан 1 кг 
узумни эгасининг розилигисиз яширин равишда олиш, ушбу 
ҳолатда айбдорнинг ҳаракатларида расмий жиҳатдан ўғрилик 
жиноятининг таркиби мавжуд бўлсада содир этилган 
қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги жуда ҳам кам бўлганлиги 
сабабли, жиноят сифатида эътироф этилмайди). 
Шахс амалда содир этган қилмишини кам аҳамиятли 
қилмиш деб топишнинг - объектив ва субъектив мезонлари 
мавжуд: 
объектив мезони - шахс содир этган қилмишининг ташқи 
томонини ифодалаб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
объектга амалда етказилган зарар миқдорини ифодаласа; 
субъектив мезони - шахснинг мақсади йўналтирилган 
зарар даражасини ифодалайди. 
Агарда шахснинг қасди кўп ёки жуда кўп миқдордаги зарар 
етказишга қаратилган бўлиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга 
кўра, ўйлаган зарари келиб чиқмаса, унинг ҳаракатлари кам 
аҳамиятли қилмиш сифатида баҳоланиши мумкин эмас. Ушбу 
ҳолатда унинг ҳаракатлари қасди қаратилган қилмишига 
нисбатан тамом бўлмаган жиноят (жиноятга суиқасд қилиш) 
сифатида эътироф этилади.

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling