Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги
томонидан ўқув қўлланма сифатида 2020 йил 28 декабрдаги №-676-сон
буйруғи билан нашрга тавсия этилган.
УДК: 343.2 (072)
ББК: 67.408
О-94
Очилов Х.Р., Хайдаров Ш.Д., Шамсидинов З.З.
“Жиноят ҳуқуқи” (Умумий қисм). Ўқув
қўлланма – Т.: ТДЮУ нашриёти, 2021. 172 бет.
Тақризчилар:
Э.О.Турғунбоев. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди
судьяси, ю.ф.н.
М.Қ.Ўразалиев. Тошкент давлат юридик университети Жиноят
ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши
курашиш кафедраси
профессори в.б., ю.ф.д. (DSc)
Ушбу ўқув қўлланма “Жиноят ҳуқуқи” (Умумий қисми) ўқув
курсининг дастури асосида тайёрланган бўлиб, қўлланмада жиноят
қонуни
принциплари, жиноят тушунчаси ва унинг белгилари,
жиноий
жавобгарлик ва унинг асослари, жиноят таркиби ва унинг элементлари,
тамом бўлмаган жиноятлар,
иштирокчилик, бир қанча жиноят содир
этиш, қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар, жазо
тушунчаси, мақсади ва унинг турлари, жазо тайинлаш, жавобгарликдан
ва жазодан озод қилиш, вояга етмаганлар жавобгарлиги ҳамда
тиббий
йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш каби масалаларни ўз ичига
қамраб олади.
Ушбу ўқув қўлланма Жиноят ҳуқуқи Умумий қисми бўйича керакли
маълумотларни олишга, олий юридик ўқув
юртларининг профессор-
ўқитувчиларига дарс жараёнларини ташкил этишга, талабаларнинг ўқув
машғулотлар ва имтиҳонларга, амалиётга тайёргарлик кўришида ёрдам
беради.
Ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг бакалавр ва магистратура
талабаларига қўлланма сифатида тавсия этилади.
Ушбу ўқув қўлланма амалдаги Жиноят кодексининг 2020 йил
декабрь ойигача бўлган ҳолатига кўра ёзилган.
ISBN 978-9943-08-528-2
© Х.Р.Очилов, Ш.Д.Хайдаров, З.З.Шамсидинов
© Тошкент давлат юридик университети, 2021 йил.