Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилиши деб


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
Жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилиши деб – 
Жиноят қонуни нормаларининг аниқ (йил, ой, кун) 
муддатларда амалда бўлишига айтилади.
Ушбу ҳолатда қуйидагиларни тартибга солиши назарда 
тутилади: 
биринчидан
содир 
қилинган 
ижтимоий 
хавфли 
қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги шу қилмиш 
содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади. 
(Масалан: ЖК 278
5
-модда. Компьютер саботажи жинояти. Яъни 
ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдалани-
ладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди 
шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи) 
жинояти деб таъриф берилган.
Ушбу жиноят тури амалдаги жиноят кодексига 2007 йил
25 декабрдаги ЎРҚ-137-сонли Қонуни билан киритилган. 
Агарда шахс томонидан модда диспозициясида кўрсатилган 
ҳаракатлар 2007 йил 25 декабрга қадар содир этилган бўлса, 
унинг ҳакаракатлари жиноят сифатида эътироф этилмайди. 
Сабаби шахс ушбу ҳаракатларни содир этган вақда амалда 
бўлган Жиноят кодексида компьютер саботажи жинояти 
мавжуд бўлмаган). Демак ушбу қоида талабларидан келиб 
чиқилса содир этилган қилмишнинг жиноят эканлиги ва жазога 
сазоворлиги ўша қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган 
жиноят қонунида мавжудлигини билан белгиланилади. 
иккинчидан, Жиноят содир қилинган вақт деб – содир 
қилинган ижтимоий хавфли қилмишнинг тамом бўлган жиноят 
сифатида эътироф этилиш пайтига айтилади. 
Жиноят содир қилинган вақт: 

формал таркибли жиноятларда - ЖК Махсус қисм 
моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш 
(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этилишининг ўзи билан 
қилмиш тамом бўлган жиноят деб топилади. Яъни, ижтимоий 


16 
хавфли қилмиш бажарилган пайт жиноят содир қилинган вақт 
деб белгиланади


Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling