Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Тасвирлов диспозиция деб - муайян қилмишни нафақат 
жиноят деб номлайдиган, жиноят турининг белгиларини очиб 
берадиган диспозицияга айтилади (мас: ЖК 169-моддаси 1 – 
қисми “Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда 
талон торож қилиш”).


12 
Бланкет диспозиция деб - муайян жиноят турининг 
белгилари бошқа бир ҳуқуқ соҳасига тегишли бўлган норматив 
ҳужжатлар асосида аниқланадиган диспозиция турига 
айтилади (мас: ЖК 259 - моддаси 1 – қисми, “Ёнғин хавфсизлиги 
қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган 
шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст 
етказилишига сабаб бўлса,” дейилган. Бу ерда ёнғин 
хавфсизлиги 
қоидаларининг 
айнан 
қайси 
бир 
тури 
бузилганлигини аниқлаш учун ёнғин хавфсизлиги билан 
боғлиқ муносабатларни тартибга солишни назарда тутувчи 
қонун ёки қонун ости норматив ҳужжатларига мурожаат 
этишни назарда тутади). 
Ҳаволаки диспозиция деб - модданинг мазмунини 
аниқлаш учун ЖК Махсус қисмнинг бошқа бир моддасига ёки 
айни бир моддасининг бошқа қисмига мурожаат этилиб 
аниқланиши назарда тутиладиган диспозиция турига айтилади 
(мас: ЖК 105 - моддаси 1-қисми, Қасддан баданга ўртача оғир 
шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарликни назарда 
тутувчи моддада соғлиққа етказилган зарар содир этилаётган 
пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган ва ушбу Кодекснинг 104 – 
моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келмаган 
бўлиши керак деб таъкидланган. Демак, ушбу ҳолатда модда 
диспозицияси ЖК 104 - моддасига мурожаат қилиш 
лозимлигини 
англатиши 
унинг 
ҳаволаки 
диспозиция 
эканлигини англатади.)
Аралаш диспозиция деб эса - диспозициянинг икки ёки 
ундан ортиқ тури бир вақтда мавжуд бўладиган диспозиция 
турига айтилади (масалан: ЖК 137-моддаси “Одам ўғирлаш”). 
Санкция деб – диспозицияда кўрсатилган қилмишни 
айбли содир қилганлик учун тайинланиши мумкин бўлган 
(умумий қоидага кўра) жазо тури ва миқдорини ифодаловчи 
норма қисмига айтилади. Санкция рағбатлантирувчи бўлиши 
ҳам мумкин. Масалан, етказилган моддий зарарнинг ўрни 
қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум 
қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги тўғрисидаги қоида. 
Амалдаги ЖК да санкциянинг уч тури кузатилади. Булар: 

альтернатив; 

нисбий муайян; 

кумульятив санкция. 


13 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling