Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир қилинган


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир қилинган 
жиноятлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, 
чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар бир 
хилда жавобгарликка тортиладилар. 
Алоҳида иммунитетга эга бўлган чет эл фуқаролари эса, 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир қилган жиноятлари 
учун халқаро шартномаларга мувофиқ жавобгарлик масаласи 
ҳал қилинади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет эл давлати 
ҳудудида содир қилган жиноятлари учун ушлаб берилиши 
мумкин эмас. Агарда, халқаро шартномаларда бошқача ҳолат 
назарда тутилмаган бўлса. 
Шахсни чет эл давлатида содир этган жинояти учун ушлаб 
бериш бу – халқаро ҳуқуқ қоидаларига кўра экстрадиция 
дейилади. 
Одатда 
экстрадиция 
тўғрисидаги 
масалалар 
кўп 
томонлама ёки икки томонлама шартномалар асосида амалга 
оширилади.
Халқаро ҳуқуқ қоидаларига кўра агарда ушлаб 
берилиши талаб қилинаёган шахс
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси бошқа давлатлар билан имзолаган 
шартномалар ва битимларда ўзгача қоидалар назарда 
тутилмаган бўлса; 
- Жиноят Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир 
этилган бўлса; 
- Содир этилган жинояти ушлаб берилиши талаб 
қилинаётган шахсга нисбатан ўша жинояти учун суд ҳукми 
чиқарилган ва бу ҳукм кучга кирган ёки шу айблов бўйича 
жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор чиқарилган бўлса; 
- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси 
қоидаларига кўра шахсни жавобгарликка тортиш ёки жазони 
ижро этиш муддатлари ўтиб кетганлиги муносабати билан 
жавобгарликдан ёхуд жазодан озод қилиш, шунингдек ҳукмни 
ижро этиш мумкин бўлмаса; 


15 
- Ушлаб бериш тўғрисидаги талабномага асос бўлган 
қилмиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига 
кўра, жиноят ҳисобланмаса ушлаб берилиши мумкин эмас. 
Шунингдек, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган 
шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир қилган жинояти 
учун бошқа давлатга ушлаб берилиши мумкин эмас. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling