Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Жазони енгиллаштирадиган қонун


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Жазони енгиллаштирадиган қонун деганда – содир 
қилинган жиноят учун амалда бўлган жиноят қонунида назарда 
тутилган 
жазо 
турлари 
ёки 
жазо 
миқдорларини 
камайтирадиган ёхуд қўшимча жазони бекор қиладиган, 
шунингдек жазонинг енгилроқ турларини тайинланишини 
назарда тутадиган янги қабул қилинган қонунга айтилади. 
Шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган 
қонун деганда – содир қилинган жиноятда айбдор деб топилган 
маҳкумнинг жазони ўташ шароитларни енгиллаштирадиган, 
жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш асослари ва турларини 
жиноят содир этган шахснинг фойдасига ўзгартирадиган, 
судланганлик 
муддатларини 
камайтирадиган 
ёки 
рағбатлантирувчи нормаларни жорий этадиган ҳам бошқа ҳар 
қандай кўринишда айбдорнинг аҳволини енгиллаштирадиган 
янги қабул қилинган қонунга айтилади. 
Жиноят қонунининг орқага қайтиш кучи қуйидаги 
шахсларга нисбатангина қўлланилади: 

жиноят содир этган шахсларга

жазони ўтаётган шахсларга; 

жазони ўтаб бўлган, лекин судланганлик мақомига эга 
бўлган шахсларга. 
Қилмишни 
жиноят 
деб 
ҳисоблайдиган, 
жазони 
оғирлаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда 


18 
ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас. 
Масалан, 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли “Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини 
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун билан
ЖК янги 103
1
-модда (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан 
тўлдирилган. Яъни, мазкур қонун кучга киргунига қадар содир 
этилган ўзини ўзи ўлдиришга ундаганлик учун жиноий 
жавобгарлик вужудга келмайди. Акс ҳолда, қилмишни жиноят 
деб ҳисоблайдиган қонуннинг орқага қайтиш кучига эга 
эмаслиги қоидаси бузилган ҳисобланади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling