Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Жиноят ҳуқуқида жиноят таркиби қуйидаги турларга


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Жиноят ҳуқуқида жиноят таркиби қуйидаги турларга 
бўлинади: 
№ 
Жиноят таркибининг турлари 
1. 
Ижтимоий хавфлилик 
даражасига қараб: 
- Асосий (оддий таркибли); 
- Оғирлаштирувчи таркибли
- Енгиллаштирувчи таркибли. 
2. 
Жиноят таркиби объектив 
томонининг хусусиятига 
қараб: 
- Моддий таркибли; 
- Формал таркибли; 
- Кесик таркибли. 
3. 
Жиноят таркиби 
белгиларининг ифодаланиш 
усулига кўра: 
- Оддий таркибли; 
- Мураккаб таркибли. 
 
Асосий (оддий) таркибли жиноятлар деб - жиноят учун 
жавобгарликни 
оғирлаштирувчи 
ёки 
енгиллаштирувчи 
ҳолатларни назарда тутмайдиган жиноят таркибига айтилади 
(мас: ЖК 97-моддаси 1-қисми “Қасддан одам ўлдириш”).
Оғирлаштирувчи таркибли жиноятлар эса - ўзида 
жиноят учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларни акс 
эттирадиган жиноят таркибига айтилади (мас: ЖК 97-моддаси 
2-қисми “Қасддан одам ўлдириш”). 
Енгиллаштирувчи таркибли жиноятлар - содир 
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини камайтирадиган 
ёки жавобгарликни енгиллаштирадиган ҳолатларни ўзида акс 
эттирадиган жиноят таркибига айтилади. (Мас: ЖК
100-моддаси “Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, 
қасддан одам ўлдириш”).
Моддий таркибли жиноят деб - ижтимоий хавфли 
оқибат келиб чиқишини талаб қиладиган ва шу оқибат келиб 


27 
чиқиши билан жиноят тугалланган жиноят деб топиладиган 
жиноят турларига айтилади (ЖК 97-моддаси “Қасддан одам 
ўлдириш”). 
Формал таркибли жиноят деб - ижтимоий хавфли 
қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этилиши билан 
тугалланадиган жиноят турларига айтилади (мас: ЖК
140-моддаси “Туҳмат”). Яъни, ЖК Махсус қисми моддаси 
диспозициясида назарда тутилган жиноят таркиби объектив 
томони белгиси ижтимоий хавфли қилмишнинг содир этилиши 
тугалланган ҳисобланиши учун кифоя қилади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling