Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Жиноятларни таснифлаш - жазо тайинлаш, жазони 
ўташ, жиноий жавобгарликдан озод қилиш, жазодан озод 
қилиш ва бошқаларда эътиборга олинади. 
ЖК 15-моддасида жиноятлар қуйидагича таснифланган:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган; 

унча оғир бўлмаган; 

оғир; 

ўта оғир жиноятлар.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга
қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган 
муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда 
тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир 
этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар 
киради. 
Унча оғир бўлмаган жиноятларга - қасддан содир 
этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп 
бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо 
назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик 
оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган 
жиноятлар киради. 
Оғир жиноятларга – фақат қасддан содир этилиб, 
қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган 
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган 
жиноятлар киради. 


22 
Ўта оғир жиноятларга – фақат қасддан содир этилиб, 
қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш 
ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган 
жиноятлар киради. 
Агарда содир этилган жиноят учун ЖК Махсус қисм 
моддасида озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан 
маҳрум қилиш тарзидаги жазолар назарда тутилмаган ҳамда 
бошқа турдаги жазолар назарда тутилган бўлса, ушбу 
жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасига кўра - ижтимоий 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling