Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
1.5. Жиноят қонунини шарҳлаш 
 
Жиноят қонунини шарҳлаш дегенда жиноят қонуни 
нормаларини амалиётда тўғри қўллаш учун кодексдаги 
атамалар ва ифодаларнинг мазмунини очиб беришга айтилади. 
№ 
Жиноят қонунини 
шарҳлаш мезонлари 
Жиноят қонунини шарҳлаш 
турлари 
1. 
Субъектига кўра: 
- Легал шарҳлаш; 
- Суд томонидан шарҳлаш; 
- Илмий ёки доктринал шарҳлаш. 
2. 
Усулига кўра: 
- Грамматик; 
- Тизимли; 
- Тарихий; 
- Мантиқий.
3. 
Ҳажмига кўра: 
- Сўзма сўз (мувофиқ) шарҳлаш; 
- Кенгайтирилган шарҳлаш; 
- Чегараланган шарҳлаш. 
Субъектига кўра шарҳлаш: 

Легал (аутентик) шарҳлаш; 

Суд томонидан шарҳлаш; 

Илмий ёки доктринал шарҳлашга бўлинади. 
Легал шарҳлаш - қонун асосида ваколат берилган давлат 
органи томонидан шарҳлашга айтилиб, у “аутентик” шарҳлаш 
деб ҳам юритилади. Легал шарҳ бериш Ўзбекистон 
Республикаси Конституциявий суди томонидан амалга 


19 
оширилади. Легал шарҳ – умуммажбурий харакатерга эга бўлиб, 
қонуний кучга эга ҳисобланади. 
Суд томонидан шарҳлашниг икки тури мавжуд бўлиб, 
булар: 

Олий суди Пленуми қарорлари асосида жиноят 
қонунининг шарҳланиши; 

Аниқ бир жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмда 
жиноят қонунига шарҳ берилиши.
Илмий ёки доктринал шарҳлаш - жиноят ҳуқуқи 
соҳасида фаолият юритувчи олимлар, илмий ходимлар 
томонидан 
жиноят 
қонунининг 
мақола, 
монография, 
дарсликларда ва бошқаларда шарҳланишига айтилади. 
Жиноят қонунини шарҳлаш усулига кўра: 

Грамматик;

Тизимли; 

Тарихий; 

Мантиқий турларга бўлинади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling