10
1-Мавзу: ЖИНОЯТ ҚОНУНИ
1.1. Жиноят қонуни тушунчаси, вазифалари
ва принциплари
Ўзбекистон Республикасининг жиноят тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари фақатгина Жиноят кодексидан иборатдир.
ЖК Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро
ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормаларига асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ўзининг
ички узвий бирлиги ва бир - бирига ўзаро боғлиқ жиноят -
ҳуқуқий нормаларнинг мустаҳкам тизимга эга эканлиги билан
ажралиб турувчи жиноят ҳуқуқи
принципларини, жиноий
жавобгарлик
асослари ва шартларини, жиноят деб эътироф
этиладиган
ижтимоий
хавфли
қилмишларни,
бундай
қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан ҳуқуқий таъсир
чоралари қўлланилишининг
тури ва чегарасини белгилаб
берувчи Олий давлат органи томонидан қабул қилинган ва олий
юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатидир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1994 йил 22
сентябрда қонун чиқарувчи орган томонидан қабул қилинган ва
1995 йил 1 апрелдан қонуний кучга кирган.
Жиноят кодексининг вазифалари:
1) жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий
муносабатларни жиноий тажовузлардан қўриқлаш;
2) жиноятларни олдини олиш;
3) фуқароларни республика Конституцияси ва қонун-
ларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборат.
Жиноят қонуни ана шу вазифаларни амалга ошириш учун
жиноят қонунида белгиланган
жавобгарликнинг асослари ва
принципларига асосланади.
Ушбу принциплар: қонунийлик, фуқароларнинг қонун
олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб
учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги принцип-
ларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: