14-мавзу. Давлатнинг табиий ресурслардан фойдаланиш жараёнларини тартибга солиши ва экология соҳасидаги сиёсати
РЕЖА:
1
- Табиий ресурслардан фойдаланишни бошқариш тизими ва атроф-муҳитни сақлашнинг зарурлиги
2
- Давлатнинг экологик сиёсати ва табиатдан фойдаланиш вазифалари.
3
- Ўзбекистонда экологик хавфсизликни кучайтиришнинг йўналишлари
4
- Ўзбекистон Республикасида давлатнинг экологик сиёсатини такомиллаштириш йўллари
Экологиянинг ривожланиш тарихи табиий фанларнинг тараққиёт босқичлари билан узвий боғлиқдир. Қадимги юнон олими Афлотун (Аристотель эрамизгача бўлган 384-322 йиллар) дунёнинг пайдо бўлиши ҳақида фикр юритган, Афлотуннинг шогирди Теофраст Эрезийкий (эрамиздан олдинги 378-280 йилларда яшаган) ўсимликлар дунёсини ўрганган. Гиппократ (эрамизгача 460-370 йиллар) инсон саломатлигига сув, ҳаво ва у яшаб турган муҳит нияоятда катта таъсир кўрсатишини алоҳида қайд этган. Экологиянинг кейинги тараққиёти Европада XVIII асрда ўз аксини топиб, бу даврда К.Линней ва Ж.Бюффонлар қимматли эколигик кузатишлар олиб боришганлар. Жумладан, Карл Линнейнинг (1707-1778 йиллар) илмий асарларида “Табиат системаси” (1735), “Ботаника фалсафаси”, (1751) ва “Ўсимлик турлари” (1753) асарларида ўсимликлар ва ҳайвонларнинг сунъий системаси ёритилган. У табиатда уч нарса: минераллар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини ўзаро боғлиқлигини таъкидлаб ўтган.
Ўзбекистон сиёсати барқарор ривожланишнинг қуйидаги тамойилларига асосланади:
1
- Экотизимларнинг маълум барқарорлигини сақлаб қолиш учун табиатдан фойдаланиш жараёнларининг мувозанатига эришиш.
2
- Антропоген таъсир кучлар юқори бўлган туманларда барқарор ривожланишни янгилаш.
3
- Экологик муаммоларнинг иқтисодий муаммолар устидан устунлигини кенг омма олдида тасдиқлаш, шу билан бирга давлат бошқаруви жараёнларини экологизация қилиш.
Бозор муносабатлари шароитида барқарор ривожланишнинг экологик хавфсизлигини таъминлашда фаолиятнинг қуйидаги асосий йўналишларини инобатга олиш керак:
Do'stlaringiz bilan baham: |