1
- ишлаб чиқарувчи кучларни экологик асосланган ҳолда тақсимлаш;
2
- қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, транспорт ва коммунал хўжалигининг экологик хавфсиз ривожланиши;
3
- атроф-муҳит ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги бошқарувни янги поғонага кўтариш;
4
- чиқиндиларни зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва иккиламчи ресурслардан фойдаланиш.
5
- табиат ресурсларидан оқилона ва комплекс фойдаланиш;
Ер ресурслари доимий равишда турли хилдаги эрозиялардан зарарланмоқда, шу жумладан:
1
- сув эррозияси - 2790 минг га (суғориладиган -339 минг гектар)
2
- шамол эррозиясига - 20478 минг га (суғориладиган - 2262 минг гектар),
3
Экологик хавфсизликни таъминлашнинг ҳозирги асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
1
- Тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2
- Қишлоқ, ўрмон ва бошқа хўжалик тармоқларидаги табиий жараёнларнинг кескин бузилишига олиб келадиган барча заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш.
3
- Ҳаво ва сув муҳитини инсоннинг ҳаётий фаолияти учун зарарли ёки салбий таъсир этадиган моддалар билан ифлослантиришни тўхтатиш.
4
- Қайта тикланадиган захираларни қайта ишлаб чиқаришнинг табиий равишда кенгайишини таъминлаган ҳамда қайта тикланмайдиган захираларни қатъий мезон асосида истеъмол қилган ҳолда табиий захираларнинг ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш
Экологик назоратнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1
- атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;
2
- атроф муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
3
- мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
4
- юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |