Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида
2021 йил 1 феврал куни “Биз ҳудудимизни ифлосланишига қаршимиз”
шиори остида ўтказилган ҳашар
БАЁННОМАСИ
2021 йил Термиз шаҳар
Раислик қилувчи:
|
Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Ёшлар иттифоки етакчиси Tўрақулов.А
|
Қатнашдилар:
|
ТТА Термиз филиали талабалари.
|
КУН ТАРТИБИ:
ТТА Термиз филиалида 2021 йил 1 феврал куни “Биз ҳудудимизни ифлосланишига қаршимиз” шиори остида талабалар хашарини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш.
“Ҳашар – элгаярашар” деганмақол бежизайтилмаган. Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзароҳамжиҳатлик, маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли тураржойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади.
2021 йил 1 феврал куни “Биз ҳудудимизни ифлосланишига қаршимиз” шиори остида ўтказилган талабалар ҳашарида филиал раҳбарияти, ўқитувчи ва ходимлар ҳамда талабалар фаол иштирок этди. Филиалнинг ички ва ташқи ҳудудларида ободонлаштириш ишлари билан биргаликда ўқув даргоҳининг дарс хоналари, маъмурий хоналар, кафедралар, ошхона, ахборот-ресурс маркази тозаланиб тартибга келтирилди. Шунингдек, филиалнинг атрофи ва ҳовлисидаги ҳудудларда қуриб қолган бегона шоҳ-шаббаларолиб ташланди.
Ҳашарда филиалининг Ёшлар Иттифоқи фаол аъзоларидан Жўрайев Ш, Ўринов А, Жалилов Н, Каримов Д, Марданакулов А, Юсупов Т, Нормуродов А, Умидуллайев Б, Маматмусайев Ж, Жўрайев Ж, Омоналийев Ж, Холмаматов С, Марданов И, Эшдавлатов Б, Ражабов Б, Йўлдашов М, Янгибойев Ш, Мажидов Б, Хайдаров П,Қосимов Ш, Қурбонов А, Саттаров С, Давронов С, Бойназаров А, Райимназаров Ш,Тиловов Р ва бошкалар фаол иштирок этишди ва тозалик ишларини юқори кайфиятда олиб боришди. Улар ўқув хоналари, талабалар турар жойи, ошхона, жисмоний маданият ва спорт мажмуаси, кафедранинг ички ва ташқи ҳовлиси тозалашди. Талаба қизлар томонидан барча дераза ойналари артилиб чиройли ҳолатга келтирилди.
Хулоса ўрнида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Биз ҳудудимизни ифлосланишига қаршимиз” шиори остида ўтказилган ҳашари талабалар орасида кўтаринки кайфият билан ўтганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади
ФОТОЛАВҲАЛАР
ТТА Термиз филиали Ёшлар
Иттифоқи БТ етакчиси: Tўрақулов.А
Do'stlaringiz bilan baham: |