мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар. Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза соат Амалий: Амалий соат
Download 161.5 Kb.
|
5 мавзу Тамом бўлмаган жиноятлар Жиноятда иштирокчилик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.) Тамом бўлмаган жиноят тушунчаси , белгилари ва турлари.
- Jinoyat sodir etish bosqichlari
5-Мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар.Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза 2 соат Амалий: Амалий 4 соат 1.Тамом бўлмаган жиноятлар тушунчаси, белгилари ва турлари. 2.Жиноятга тайёргарлик кўриш. 3.Жиноят содир этишга суиқасд қилиш. 4.Жиноят содир этшдан ихтиёрий қайтиш. 5.Жиноятда иштирокчилик тушунчаси ва белгилари. 6.Жиноятда иштирокчиликнинг турлари. 7.Иштирокчилик шакллари. 8.Жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик. 9.Жиноятга дахлдорлик. 10.Иштирокчиликда содир этилган жиноятлардан ихтиёрий қайтиш. 11.Махсус субъектлар томонидан содир этиладиган жиноятларда иштирокчилик. 1.) Тамом бўлмаган жиноят тушунчаси , белгилари ва турлари. Шахс томонидан муайян хатти-ҳаракат амалга оширилишидан аввал унинг чизмаси, натижаси унинг онгида шаклланади. Хатто тўсатдан айтилган сўз, бажарилган ҳаракат аввал мияда шаклланиб кейин амалга оширилади. Шахснинг онгида юзага келган жиноий қасд қоида тариқасида муайян вақт оралиғида изчилликда содир этилиб, бир-бирига боғлиқ бўлган босқичлардан иборат бўлади. Айрим ҳолларда эса шахснинг жиноий қасди ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охиригача етказилмаслиги мумкин. Бундай вазиятда ҳам қилмиш юридик жиҳатдан тўғри баҳоланиши ва жиноий жавобгарлик масаласи жиноят қайси босқичда якунлангандан келиб чиқиб ҳал этилиши лозим. Айнан шунинг учун ҳам жиноят содир этиш босқичлари алоҳида аҳамият касб этади. Жиноят содир этиш босқичлари жиноятнинг бошланишидан (тайёргарлик ҳаракатлари) охиригача (ижтимоий хавфли оқибатлар юз бериши) бўлган жиноятнинг ривожланиш босқичлари ҳисобланади. Jinoyat sodir etish bosqichlari – jinoyat qonuni bilan qo‘riqlanadigan obyektlarga zarar yetkazish yoki zarar yetkazishning real xavfini keltirib chiqaruvchi qilmishni sodir etishning muayyan ketma-ketligi, davri hisoblanadi. Шуни таъкидлаш лозимки, айб шаклидан қатъий назар барча жиноятларда босқичлар мавжуд. Бироқ айнан тўғри қасддан содир этиладиган жиноятларда босқичлар жиноят-ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки эҳтиётсизлик тушунчасида қўлланилган кўзи етганлик белгиси руҳий ҳолатнинг тафаккурий элементи мавжудлигини англатади. Қилмишига нисбатан муайян руҳий муносабат мавжуд, демакки, ният мавжуд бўлади. Бироқ эҳтиётсизлик орқали содир этиладиган жиноятлар учун жиноий жавобгарлик муайян ижтимоий хавфли оқибатлар юз берган бўлсагина келиб чиқади. Демак, эҳтиётсизлик орқали содир этиладиган жиноятларга тайёргарлик кўриш ёки жиноятга суиқасд қилган ҳолларда ҳам жавобгарлик юзага келмайди. Жиноят содир этиш босқичлари тўғри қасддан содир этиладиган жиноятларнинг муайян даврлари сифатида шахснинг жиноий ниятини ривожланганлик даражаси, ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатизлик) хусусияти ва жиноят охирига етказилмаганлик вақтига кўра фарқланувчи жиноий ниятнинг шаклланишидан бошланиб, жиноятга тайёргарлик кўриш, жиноят содир этишга суиқасд қилиш ва тамом бўлган жиноятдан иборат. Download 161.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling