мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар. Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза соат Амалий: Амалий соат


) Жиноят содир этишга суиқасд қилиш


Download 161.5 Kb.
bet6/14
Sana23.12.2022
Hajmi161.5 Kb.
#1046320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
5 мавзу Тамом бўлмаган жиноятлар Жиноятда иштирокчилик

3.) Жиноят содир этишга суиқасд қилиш


Жиноят кодекси 25-моддасига мувофиқ, қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилади.
Суиқасд – бу жиноят содир этишга бевосита йўналтирилган ҳамда шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган қасддан содир этилган ҳаракат (ҳаракатсизлик)дир.
Жиноят содир этишга суиқасд қилиш тамом бўлмаган жиноят тури бўлиб, бунда жиноят содир этиш бевосита бошланган бўлади. Яъни жиноят қонуни билан муҳофаза қилинадиган обектга тажовуз амалга оширилиб, зарар етказилади ёки зарар етказиш хАфви юзага келади. Жиноят содир этишга суиқасд қилишда муайян жиноят обектив томонининг бир қисми бажарилади, яъни ЖК Махсус қисми диспозитсиясида ифодаланган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тўлиқ ёки қисман амалга оширилади, бироқ шахс истаган жиноий натижа юз бермайди. Жиноий натижа деганда нафақат моддий таркибли жиноятлардаги жиноий оқибат, балки формал таркибли жиноятларда ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тўлиқ амалга оширилмаганлиги назарда тутилиши лозим.

To‘g‘ri qasddan sodir etiladigan jinoyat boshlanib, shaxsga bog’liq bo‘lmagan holatlarga ko’ra ijtimoiy xavfli harakat yoki harakatsizlik to’liq amalga oshirilmagan yoki shaxs istagan jinoiy oqibat kelib chiqmagan bo’lsa, jinoyat sodir etishga suiqasd qilish deb topiladi.

Жиноятга суиқасд қилишнинг қуйидаги обектив белгиларини қайд этиш лозим:


1) ижтимоий муносабатларга зарар етказиш; 2) жиноят содир этиш бошланган бўлади; 3) диспозитсияда ифодаланган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик амалга оширилади; 4) жиноий оқибат келиб чиқмайди; 5) шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охиригача етказилмайди.Қуйида мазкур обектив белгилар таҳлил қилинади.
1. Ижтимоий муносабатларга зарар етказиш деганда жиноятга суиқасд қилишда жиноят қонуни билан муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиш ёки зарар етказишнинг реал хАфви юзага келиши тушунилиши лозим.
2. Жиноят содир этишнинг бошланганлиги деганда ЖК Махсус қисм диспозитсиясида назарда тутилган қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)ни амалга ошириш бошланганлиги тушунилади.
3. Жиноят кодекси Махсус қисм диспозитсиясида ифодаланган қилмиш ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қисман ёки тўлиқ бажарилганлиги деганда, жиноятга суиқасд қилиш босқичида жиноят содир этиш нафақат бошланган бўлиши, балки, муайян ҳаракат ёки ҳаракатсизлик амалга оширилган бўлиши талаб этилади. Амалга оширилган қилмиш жиноят таркиби обектив томонининг зарурий белгиси бўлиши лозим. Ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг тўлиқ бажарилмаганлиги деганда, жиноий қилмиш охирига етказилиши бир неча ҳаракатлар бажариш талаб этиладиган мураккаб таркибли жиноятларда ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг қисман бажарилганлиги назарда тутилиши лозим
4. Жиноий оқибат келиб чиқмаганлиги деганда содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик натижасида шахс келиб чиқишини истаган жиноий оқибат юз бермаган бўлиши лозим. Юз бермаган жиноий оқибат жиноят таркиби обектив томонининг зарурий белгиси бўлиши лозим.
5. Жиноий қилмишнинг шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охиригача етказилмаганлиги белгиси жиноятга суиқасд қилишнинг ўзига хос хусусиятини ифодалайди.
жиноятга суиқасд қилиш фақат тўғри қасддан содир этилади. Шахс қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англайди, ижтимоий хавфли оқибат юз беришини истаб, жиноят содир этишни бошлайди, муайян ҳаракат ёки ҳаракатсизлик амалга оширилади, бироқ шахсга боғлиқ бўлмаган обектив ҳолатларга кўра шахс истаган жиноий оқибат юз бермайди ёки ижтимоий хавфли қилмиш тўлиқ бажарилмайди. Тўғри қасд эгри қасддан иродавий хусусиятига кўра фарқланади. Эгри қасдда ижтимоий хавфли оқибат юз бериши мумкинлигини англаса-да, оқибат юз беришини истамайди, унга онгли равишда йўл қўйиб беради. Фақат моддий таркибли жиноятларгина эгри қасддан содир этилиши мумкин. Шундай экан шахс муайян оқибат юз беришини истамасдан ҳаракат қилиб, жиноий қилмиш охиригача етказилмаган ҳолларда, жиноий жавобгарлик юз бермайди. Оқибатни истамасдан ҳаракат қилиш мумкин эмас. Ижтимоий хавфли қилмиш эгри қасддан содир этилмайди. Эгри қасд фақатгина жиноий ҳуқуқий оқибатлар юз бергандагина намоён бўлади ва жиноий ҳуқуқий аҳамият касб этади. Шунинг учун қасддан содир этилган ва юз берган ижтимоий хавфли оқибатга нисбатан эгри қасддан муносабатда бўлган қилмиш сифатида сўз юритиш ўринли ҳисобланади. Демак, эгри қасддан содир этиладиган жиноятларда жиноят содир этишга суиқасд қилиш босқичи мавжуд бўлмайди.
Жиноятга суиқасд қилишнинг субектив томони иккита белги билан ифодаланади:
1. Шахсда жиноятни содир этишга қаратилган тўғри қасднинг мавжудлиги. Шахс ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги ЖК Махсус қисмида назарда тутилган муайян жиноятни содир этишга қаратилган бўлиб, қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англайди, мазкур ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни бажаришни ва охиригача етказишни истайди. Ёки шахснинг қасди ижтимоий хавфли зарарнинг юз бериши мумкинлиги ёки муқаррарлигига кўзи етиши ва юз беришини исташи;
2. Шахснинг мақсади тўғри қасддан содир этиладиган жиноятни бажаришга бевосита қаратилган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)ни бажариш ва жиноятни охирига етказиш.
Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноят содир этишга суиқасд қилиш бир неча турларга ажратилади.
Шахс томонидан жиноий мақсадга эришиш учун зарур бўлган барча ҳаракат ёки ҳаракатсизлик амалга оширилган, бироқ шахс истаган оқибат унга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз бермаган бўлса, тамом бўлган суиқасд дейилади.

Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling