мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар. Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза соат Амалий: Амалий соат


Тамом бўлмаган жиноятлар тушунчаси ва жиноят-ҳуқуқий белгилари


Download 161.5 Kb.
bet3/14
Sana23.12.2022
Hajmi161.5 Kb.
#1046320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
5 мавзу Тамом бўлмаган жиноятлар Жиноятда иштирокчилик

Тамом бўлмаган жиноятлар тушунчаси ва жиноят-ҳуқуқий белгилари

Тамом бўлмаган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти юқори бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жиноий жавобгарлик белгиланган.


Тамом бўлмаган жиноят шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ёки жиноят қилишдан ихтиёрий равишда қайтиш туфайли охирига етказилмай қолган жиноят ҳисобланади. Қонунчиликка мувофиқ жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилишдан ташқари жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш тамом бўлмаган жиноят ҳисобланади. Тамом бўлмаган жиноят бу шахснинг жиноий нияти охиригача етказилмаган қилмиш ҳисобланади. Тамом бўлмаган жиноятда шахснинг мақсади амалга оширилмаган бўлади. Демак, тамом бўлмаган жиноят шахснинг ўзига боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охиригача етказилмаган ижтимоий хавфли қилмиш ҳисобланади.
Жиноий тажовуз қаратилган обектнинг ижтимоий аҳамияти тажовуз обектига етказилиши мумкин бўлган зарар ҳажми ёки миқдори ва жиноий оқибатнинг юз беришининг яқинлиги тамом бўлмаган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини ифодалайди.

Tamom bo’lmagan jinoyatlarda jinoyatning barcha belgilari-ijtimoiy xavflilik, huquqqa xiloflilik, aybning mavjudligi va jazoga sazovorlik kabi belgilari mavjud.



Тамом бўлмаган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги жиноят қонуни билан муҳофаза қилинадиган обектларга зарар етказишнинг реал хАфви юзага келишида ифодаланади. Яъни тамом бўлмаган жиноятлар ҳам шахс, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказиши мумкинлиги туфайли ижтимоий хавфли ҳисобланади. Тамом бўлмаган жиноятларнинг ҳуқуққа хилофлиги шундаки, ЖК Махсус қисмида кўрсатилган жиноятларга тайёргарлик кўриш ва жиноий тажовуз қилиш жиноят қонуни билан тақиқланган бўлиб, уни содир қилиш жиноят қонуни нормаларини бузиш ҳисобланади. Тамом бўлмаган жиноятларни содир этаётган шахс жиноятга шароит яратиш ёки жиноятни бевосита содир этишни ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва мазкур оқибатларни юз беришини истаган ёки онгли равишда йўл қўйиб берган бўлади. Демак, тамом бўлмаган жиноятлар эҳтиётсизлик орқали содир этилмай, фақат тўғри қасддан амалга оширилади.

Tamom bo’lmagan jinoyat bu jinoyat qonuni bilan qo‘riqlanadigan obyektlarga real xavf tug‘diradigan, qonunga xilof, jazoga sazovor va qasddan sodir etiladigan jinoyatga tayyorgarlik ko‘rish, jinoyat sodir etishga suiqasd qilish, jinoyatdan ixtiyoriy qaytishdan iborat ijtimoiy xavfli qilmish.

Тамом бўлмаган жиноят шахснинг ўз ихтиёри ва ўз ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этиладиган бўлиб, жиноятни содир этишга шароит яратиш, жиноят содир этишга суиқасд қилиш, жиноятдан ихтиёрий қайтишда ифодаланади.



Tamom bo‘lmagan jinoyatlar shaxsning irodasiga ko‘ra oxiriga yetkazilmagan (jinoyat sodir etishga tayyorgarlik ko‘rish, jinoyat sodir etishga suiqasd qilish) va shaxsning irodasiga ko‘ra oxiriga yetkazilgan jinoyat (jinoyat sodir etishdan ixtiyoriy qaytish)ga bo‘linadi.

Демак, тамом бўлмаган жиноят турларига жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш, жиноят содир этишга суиқасд қилиш ва жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш киради.





Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling