мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар. Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза соат Амалий: Амалий соат
) Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш
Download 161.5 Kb.
|
5 мавзу Тамом бўлмаган жиноятлар Жиноятда иштирокчилик
4.) Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 26-моддасига мувофиқ шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай оқибат келиб чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг ҳуқуқий оқибати, аввало, шахсни жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жиноятдан ихтиёрий қайтишнинг икки тури назарда тутилган: биринчиси жиноятнинг обектив томонига кирадиган барча ҳаракат содир этилгунга қадар ва иккинчиси эса барча ҳаракатлар содир этилганидан сўнг амалга ошириладиган ихтиёрий қайтиш. Ихтиёрий қайтишнинг биринчи тури шахснинг пассив хулқ атворида намоён бўлади: жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш босқичида жиноий фаолиятнинг тўхтатилиши; иккинчиси – шахс томонидан жиноятнинг обектив томонига кирадиган барча ҳаракатлар содир этилганидан кейин жиноий оқибат юз беришини олдини олиш ҳисобланади. Жиноятга тайёргарлик кўришдан ихтиёрий қайтиш, одатда, ҳаракатсизлик орқали ифодаланиб, жиноятга шарт-шароит яратишга қаратилган ҳаракатларнинг якунланишида ифодаланади. Ҳужжатларни қалбакиллаштиришдан воз кечиш, жиноят қуролини қидириш ёки мослаштиришни тўхтатиш, жиноий йўл билан қўлган киритилган мулкни сақлаш учун жой қидирмаслик, айрим ҳолларда эса ихтиёрий қайтиш актив ҳаракатда ифодаланиши мумкин. Жиноят қуроли ёки воситасини йўқ қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ихтиёрий топшириш, жиноят иштирокчиларини жиноий фаолият тўхтатилганлиги тўғрисида огоҳлантириш ва ҳ.к. Юқоридаги ҳаракатлар муқобил хусусиятга эга бўлиб, мажбурийлик касб этмайди, асосийси жиноий фаолиятни давом эттиришдан воз кечиш ҳисобланади. Тамом бўлмаган суиқасддан ихтиёрий қайтиш, одатда, ҳаракатсизликда ифодаланади. Жиноятнинг обектив томонига кирадиган ҳаракатларни содир этишни бошлаган шахс жиноий фаолиятини тўхтатади (одам ўлдириш учун жабрланувчини нишонга олган шахснинг ўқ узмаслиги, номусга тегиш жиноятида зўрлик ишлатиш вақтида жабрланувчига ачинганлиги туфайли жинсий алоқа қилмаслик. Жиноятнинг обектив томони ҳаракатсизлик орқали ифодаланадиган жиноятларда ихтиёрий қайтиш актив хулқ-атворда намоён бўлиб, мақсад-жиноий оқибат юз беришини олдини олиш ҳисобланади. Масалан, гўдакни ўлдириш мақсадида уни эмизмаётган онанинг гўдакни эмизишни бошлаши. Тамом бўлган суиқасддан ихтиёрий қайтиш мумкин эмас (одам ўлдириш жинояти мисолида). Қасддан одам ўлдириш жиноятида қилмиш содир этилганидан сўнг ҳам айбдор жабрланувчини ўлими юз бермаслигини олдини олиш имкониятига эга бўлган тақдирда ҳам содир этилган қилмишни орқага қайтариш, бартараф этиш мумкин эмас. Бундай ҳолларда жабрланувчининг ўлими юз бермаслиги эҳтимоли мавжуд бўлиб, бу ҳам айбдорнинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга боғлиқ, умуман олганда, жиноятдан ихтиёрий қайтиш актив эмас, балки пассив хулқ-атворда ифодаланиши керак. Download 161.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling