мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар. Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза соат Амалий: Амалий соат


Download 161.5 Kb.
bet4/14
Sana23.12.2022
Hajmi161.5 Kb.
#1046320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
5 мавзу Тамом бўлмаган жиноятлар Жиноятда иштирокчилик

2.) Жиноятга тайёргарлик кўриш


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25-модда 1-қисмига кўра, шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади.
Жиноятга тайёргарлик кўришда шахс жиноятни содир этишни ният қилиш билан чекланиб қолмасдан, жиноятни амалга ошириш учун муайян ҳаракат ёки ҳаракатсизликни амалга оширади.
Жиноятга тайёргарлик кўришнинг жиноят-ҳуқуқий белгиларини иккита гуруҳга ажратиб, таҳлил этилиши мақсадга мувофиқ: умумий белгилар ва махсус белгилар. Умумий белгилар (ижтимоий хавфлилик, ҳуқуққа хилофлилик, айблилик ва жазога сазоворлик) деганда айнан барча ижтимоий хавфли қилмишлар учун, шу жумладан жиноятга тайёргарлик кўриш учун хос бўлган белгилар тушунилиши лозим. Жиноят қонуни билан қўриқланадиган обектларга зарар етказишнинг реал хАфвини юзага келтириши – ижтимоий хавфлилик, тайёргарлик кўришнинг қасддан содир этилиши – айблилик, жиноят қонун билан тақиқланган ҳаракатларни содир этишга қаратилганлиги – ҳуқуққа хилофлилик ва жиноят қонунида жиноятга тайёргарлик кўриш учун жазо чорасининг назарда тутилганлиги – жазога сазоворлик белгиларини ифодалайди. Шундай экан жиноятга тайёргарлик кўриш ижтимоий хавфли, ҳуқуққа хилоф, айбли ва жазога сазовор қилмиш ҳисобланади.
Махсус белгилар деганда айнан жиноятга тайёргарлик кўриш учун хос бўлган белгилар тушунилиб, тайёргарликнинг ўзига хос хусусиятини ифодалаш билан бирга, жиноятга суиқасд қилиш ва жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишдан фарқлашга хизмат қилади.
Жиноятга тайёргарлик кўришнинг қуйидаги махсус белгиларини қайд этиш лозим:
- жиноятга тайёргарлик кўриш жиноятни содир этиш ёки жиноятни яшириш учун йўналтирилганлиги;
- жиноятга тайёргарлик кўриш муайян ҳаракат ёки ҳаракатсизликда ифодаланиши;
- жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратишнинг жиноят содир этилгунга қадар амалга оширилиши;
- жиноятни содир этиш ёки яширишга шароит яратишнинг охирига етказилмаганлиги;
- жиноятни содир этиш ёки яширишга шароит яратишнинг шахснинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга тўхтатилганлиги;
- жиноятга шароит яратишнинг қасддан амалга оширилиши.
Жиноят кодексида жиноятга тайёргарлик кўришнинг барча шакллари тўлиқ келтирилмаган бўлиб, қонун нормасини таҳлил этиш асосида унинг икки шаклини ажратиш мумкин: 1) жиноятни содир этиш учун шароит яратишга қаратилган қилмиш; 2) жиноятни яширишга шароит яратувчи қилмиш.

Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling