Жиноятдан сақланинг” рукнида
ҳужжатларни расмийлаштириш
Download 476.32 Kb.
|
56394958 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- “сайёр суд” мажлиси ўтказилди
ҳужжатларни расмийлаштириш ва муҳокама қилиш учун ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларга юборилди. Шунингдек, 23 та таълим муассасасига ҳамда 2 та фуқаролар йиғинига тақдимномалар киритилди. Натижада қарийб 2 минг нафар ўғил-қизларимиз машғулотларга қайтарилди. Яна ўрганиш давомида судлар томонидан 54 та, “сайёр суд” мажлиси ўтказилди.
Умуман, таҳлиллар профилактика инспекторлари томонидан фуқаролар йиғинига ҳудудда содир этилган жиноятлар тўғрисида берилган кунлик маълумотларни таҳлил қилиш, ҳар бир жиноятни маҳаллада кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш амалиётини йўлга қўйиш заруратини кўрсатди. Шу билан бирга, жиноятларнинг олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва ўқувчилар давоматини назорат қилишда замонавий ахборот- коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Фикримизча, мамлакатимизда халқаро тажрибага асосланган ҳолда ювенал адлияга зарурат етилди, деб ўйлаймиз. Ювенал адлия вояга етмаганлар учун одил судлов ёки вояга етмаганлар суди маъносини англатади. Бундай судлар айни пайтда АҚШ, Канада, Франция, Германия, Венгрия, Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея каби давлатларда мавжуд. Боланинг ҳуқуқбузарлик йўлига киришига олиб келган ижтимоий шарт-шароитларни ўрганиш ювенал адлия фаолиятининг асосий асосий йўналиши ҳисобланади. Бу ҳуқуқбузарнинг шахсини чуқур тушуниш, унга нисбатан тўғри таъсир чорасини танлаш имконини беради. Ювенал адлия асосланадиган муҳим қоида – вояга етмаганлар иши юзасидван суд ишларини юритишда ҳар бир ҳуқуқбузар шахсига ва ҳар бир ҳуқуқбузарлик фактига ўзига хос ёндашиш, яъни индивидуал ҳолда масалани ҳал этишдир. Бир сўз билан айтганда, ювенал адлия вояга етмаганларнинг одил судловга оид ҳуқуқини юқори даражада таъминлаш имконига эга ва албатта жамоатчилик кучига асосланади. Шу боис мутахассислар томонидан ювенал адлия суд ва фуқаролик жамияти ўртасидаги тузилма деб эътироф этилмоқда. Download 476.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling