Жиноятнинг сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги Қонун лойиҳаси


Download 76.04 Kb.
bet4/4
Sana23.11.2023
Hajmi76.04 Kb.
#1795240
TuriКодекс
1   2   3   4
Bog'liq
1-Қонун лойиҳа жадвал

299-модданинг учинчи қисми
Тақдимнома ёки хусусий ажрим коллегиал орган томонидан кўриб чиқиладиган ҳолларда ёхуд тақдимнома ёинки хусусий ажримда содир этилган жиноятнинг сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитлар корхона, муассаса ва ташкилот жамоасида ёки жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилиш чоралари белгиланган бўлса, коллегиал органнинг мажлис ёки муҳокама вақти ва жойи ҳақида тақдимномани киритган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёхуд хусусий ажрим чиқарган судга маълум қилинади ва улар иштирокида кўриб чиқилади.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш чораларини кўрилишида амалиётда тизимли равишда сусткашликка йўл қўйиб келинганлиги, муҳокамаси баённома мавжудлиги учун амалга оширилиб келиниши, кўп ҳолларда белгиланган чораларнинг бажарилиши текширилмаслиги аниқланади. Жиноят ишларини юритишнинг жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш мақсадига етарлича эътибор қаратилмаётганлиги тақдимнома ва хусусий ажримларнинг муҳокамаси ва улар юзасидан кўрилган чоралар фақат расмиятчилик учун аҳамият касб этиб келмоқда.
Жиноятлар содир этилганлиги хусусида келиб тушган хабар асосида уларни муҳокама қилиш тизими ҳам назарда тутилган мақсадларидан йироқ тарзда амалга оширилиб келинмоқда.
Масалан, Яшнобод туманидаги “қизил” тоифига киритилган Бешариқ маҳалласидаги 2023 йил 14 январдаги №3, 16 февралдаги №11 ва №12 сонли, 30 июндаги №30 Муҳокама мажлиси баённомалари бир шаблонда тузилганлиги яққол сезилади.
Мазкур ҳолат киритилган тақдимнома ёки хусусий ажримларда белгиланган чоралардан кейинчалик содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишда етарлича фойдаланилмаётганлигидан далолат беради.
Жиноятларнинг олдини олиш борасидаги процессуал чораларнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисидаги тақдимнома ёки хусусий ажримлар коллегиал тарзда муҳокама қилинганда тергов органларининг вакили ва судьяларнинг иштирок этилиши хусусида қоида киритилиши мақсадга мувофиқ.


Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
Download 76.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling