|
41-модда. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларни жиноят ҳақида хабардор қилиш
Суриштирувчи ва терговчи фуқаронинг оғир ва ўта оғир жиноятлар тўғрисидаги ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани ҳақида унинг иш, ўқиш ёки яшаш жойидаги жамоага хабар беради, суд эса уларга шу иш бўйича суд муҳокамаси қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида хабар беради.
|
41-модда. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларни жиноят ҳақида хабардор қилиш
Суриштирувчи ва терговчи жиноят ишда шахснинг айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги ҳақида унинг иш, ўқиш ва яшаш жойидаги жамоага, шунингдек жиноят юз берган ҳудуд фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига, корхона, муассаса ва ташкилотларга хабар беради, суд эса уларга шу иш бўйича суд муҳокамаси қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида хабар беради.
|
Ушбу норма билан жиноят ишларини ютиришда ўзининг жамоавий манфаатларини ҳимоя қилишга шароит яратиш, иш юзасидан кўрилаётган чоралар хусусида кенг жамоятчиликни хабардор қилиш тарзида жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.
Содир қилинаётган жиноятларнинг салмоғли қисми ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларга тўғри келади.
Масалан, 2023 йилнинг биринчи ярим йилида Яшнобод туманида содир этилган деб қайд қилинган жами 652 та жиноятдан 398 таси (61%) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноялар саломоғи тўғри келишини инобатга оладиган бўлсак, амалдаги тартиб Яншобод туманидаги 398 та жиноий ҳолатнинг судда кўрилишида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси иштирок этиши истисно қилмоқда.
Ваҳоланки, ҳар қандай жиноятларнинг юритилиши хусусида жамоатчиликни хабордор қилиниши, жиноят ишлари бўйича қарорлар қабул қилишда жамоавий манфаатларнинг инобатга олиниши жиноятларнинг жойларда жонли муҳокама қилинишига ва жиноятни содир қилишда айбланган шахсларнинг жиноий фаолиятига чек қўйишига, кейинги оғир ва ўта жиноятларни содир этишдан қайтишларига катта ҳисса қўшади.
Жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилишнинг процессуал чоралари ўзининг таъсирчанлигига эга бўлсада, уларнинг фақат айбланувчига (маҳкумга) йўналтирилган тарзда ташкил этилиши бу борадаги ишларни ташкиллаштириш учун етарли эмас. Жиноятни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар айбланувчи истиқомад қилмайдиган бошқа ҳудудларда ҳам кузатилади. Жиноят содир этилган жойга, ундаги шарт-шароитга йўналтирилмаган процессуал профилактик чоралар кейинги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қила олмайди.
Масалан, жиноятлар содир этилишининг 2023 йил биринчи ярим йиллик кўрсатгичлари бўйича Яшнобод туманидаги маҳаллалар хусусан, “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятларнинг муҳокама этилиши, жиноят содир этишда айбланган шахслар билан амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилганда, уларнинг бошқа ҳудуд (маҳалла, туман, вилоят)да истиқомат қилганлиги важи билан маълумотлар тақдим этишнинг имконсизлиги маълум қилинди.
Таклиф қилинаётган нормада жиноятнинг содир этилганлиги хусусида хабардор қилинаётган жамоат бирлашмаларининг ва жамоаларнинг доираси кенгайтирилган бўлиб, нафақат жиноятни содир этган шахснинг иш, ўқиш ёки яшаш жойидаги жамоага балки, жиноят содир этилган маҳаллага (масалан, маҳаллада олди олинадиган жиноятлар бўйича), жиноят ёки унинг айрим эпизодлари юз берган банк, (фирибгарлик ва ҳужжатларни сохталаштириш ҳолатларда), таълим ва даволаш муассаларида (беморлар ва уларнинг яқинлари, талабалар ва ташриф буюрувчилар томоиндан содир этиладиган безорилик, тан жароҳати билан боғлиқ жиноятлар) ва бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларга хабар берилиши бундай жиноятларнинг профилактик тадбирларни оқилона ташкиллаштиришга хизмат қилади.
|