Жиноятнинг сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги Қонун лойиҳаси


-модда. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида суднинг хусусий ажрими


Download 76.04 Kb.
bet3/4
Sana23.11.2023
Hajmi76.04 Kb.
#1795240
TuriКодекс
1   2   3   4
Bog'liq
1-Қонун лойиҳа жадвал

298-модда. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида суднинг хусусий ажрими
Суд жиноят ишини кўриб чиқиб, жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлайди, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг бу хусусидаги тақдимномаси ва унинг ижросини ўрганади.
Суд бартараф этилмаган жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни шунингдек, жиноятнинг суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг тақдимномасида назарда тутилмаган бошқа сабаблари ва жиноятнинг содир этилишига имкон берган бошқа шарт-шароитлар аниқлаган тақдирда суд хусусий ажрим чиқариб, унда тегишли давлат органларидан, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан, жамоат бирлашмаларидан, жамоалардан ёки мансабдор шахслардан, фуқародан ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилади.

Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф қилишга оид амалдаги тартиб тергов органлари ва суднинг ваколатларида ҳам ишларни ташкил этишда такрорланишлар йўл қўймоқда. Натижада, жиноятчилик профилактикаси, уларнинг жойлардаги муҳокамаси расмиятчилик учун амалга оширилиб келинмоқда
Масалан, Яшнобод туманида ички ишлар органи терговчиларининг жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида тақдимномалари танлов асосида ўрганилганда, тақдимномаларнинг аксарияти шаблон тарзидаги ёзилганлиги, масалан, ҳудудий профилактика инспектори ёки МФЙ раислари томонидан тегишли ишлар олиб борилмаганлиги ёки жуда умумий чоралар кўриш баён қилинган (мисол тариқасида, 262902/201-296 UN, 262901/2023-221-сонли жиноят ишлари бўйича чиқарилган тақдимномалар)


Тўлдирилмоқда


Download 76.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling