Жисмоний шахслардан чет эл валютасини
Download 201.1 Kb. Pdf ko'rish
|
Sotish-va-sotib-olish
Жисмоний шахслардан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш тартиби Резидент ва норезидент - жисмоний шахслардан чет эл валютасини сотиб олиш Жисмоний шахслардан чет эл валютаси чекланмаган миқдорда сотиб олинади. Бунда, 09002-шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. Чет эл валютасини айирбошлаш операциялари базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва норезидентлардан паспорт талаб этилади. Резидент ва норезидент - жисмоний шахсларнинг халқаро тўлов карталаридаги чет эл валютаси нақд миллий валютага айирбошлаб берилади. Уларга валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи 09002-шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси ва терминал чекининг асл нусхаси берилади. Норезидент - жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш Норезидентларга чет эл валютасини сотишда 09002-шаклдаги маълумотноманинг нусхаси, банкомат чеки ёки халқаро жорий операциялар амалга оширилиши натижасида республика ҳудудида сўм маблағларининг қонуний манбалардан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади. Чет эл валютаси норезидентларга сотилганда, чет эл валютаси сотилганлигини тасдиқловчи 09007-шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси норезидентга берилади. Download 201.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling