“Жисмоний шахсларнинг даромадлари, активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги декларация” электрон хизматидан фойдаланиш юзасидан
Download 478.27 Kb. Pdf ko'rish
|
Кулланма активлар декларация
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Турар жой объектлари.
1. Ер участкалари. Мазкур бўлимда ўзингизга тегишли якка тартибдаги уй-жой қуриш ва деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Ушбу маълумотлар Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги маълумотлари асосида марказлашган тартибда тўлдирилади. Айрим сабабларга кўра Сизга тегишли маълумотлар шаклланмаса, у ҳолда ушбу маълумотларни мустақил равишда киритиш имконияти мавжуд. Бунда, кадастр рақамини киритиш етарли, маълумотлар автомат шаклланади. Кадастр рақамини билмаган тақдирингизда, қолган маълумотларни киритиш кифоя. Мазкур бандда ўзингизга тегишли қўшимча маълумотлар йўқлиги тасдиқланади ва маълумотни яширганлик ёки ёлғон тақдим этганингиз учун жавобгар эканлигингизни билган холда тугмаси орқали кейинги бандга ўтилади. 2. Турар жой объектлари. Мазкур бўлимда ўзингизга тегишли ҳовли уй, квартира, дала ҳовли ва бошқа тура жой объектлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги маълумотлари асосида марказлашган тартибда тўлдирилади. Айрим сабабларга кўра Сизга тегишли маълумотлар шаклланмаса, у ҳолда ушбу маълумотларни қўлда киритиш имконияти мавжуд. Бунда, кадастр рақамини киритиш етарли, маълумотлар автомат шаклланади. Кадастр рақамини билмаган тақдирингизда, қолган маълумотларни киритиш кифоя. 3. Яшаш учун мўлжалланмаган нотурар объектлар. Мазкур бўлимда ўзингизга тегишли нотурар объектлар, шу жумладан савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш шоҳобчалари, қурилиши тугалланмаган ва бошқа объектлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги маълумотлари асосида марказлашган тартибда тўлдирилади. Айрим сабабларга кўра Сизга тегишли маълумотлар шаклланмаса, у ҳолда ушбу маълумотларни мустақил равишда киритиш имконияти мавжуд. Бунда, кадастр рақамини киритиш етарли, маълумотлар автомат шаклланади. Кадастр рақамини билмаган тақдирингизда, қолган маълумотларни киритиш кифоя. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling