“Жисмоний шахсларнинг даромадлари, активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги декларация” электрон хизматидан фойдаланиш юзасидан


Download 478.27 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana27.01.2023
Hajmi478.27 Kb.
#1134470
1   2   3   4
Bog'liq
Кулланма активлар декларация

4. Транспорт воситалари.

 
Мазкур бўлимда ўзингизга тегишли енгил ва юк автомобиллари, махсус 
ва қишлоқ хўжалиги техникалари ва бошқа транспорт воситалари тўғрисидаги 
маълумотлар киритилади. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички 
ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотлари 
асосида марказлашган тартибда тўлдирилади. Айрим сабабларга кўра Сизга 
тегишли маълумотлар шаклланмаса, у ҳолда ушбу маълумотларни қўлда 
киритиш имконияти мавжуд.


Агар юқоридаги транспорт воситаси сизники бўлмаган тақдирда 
тугмаси орқали 
изох
қолдиришингиз мумкин. 
5. Қимматбаҳо буюмлар ва металлар.
 
Мазкур бўлимда ўзингизга тегишли қимматбаҳо буюмлар ва металлар, 
шу жумладан заргарлик буюмлари, миллий ва маданий буюмлар, санъат 
асарлари, коллекциялар, тангалар ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар 
киритилади. Мазкур маълумотлар мустақил равишда киритиш имконияти 
мавжуд. 
6. Томорқа (деҳқон) хўжалигида етиштирилган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари.
 
Мазкур бўлимда ўзингизга тегишли томорқа (деҳқон) хўжалигида 
етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар 
киритилади. Мазкур маълумотлар мустақил равишда киритиш имконияти 
мавжуд. 


7. Уй (деҳқон) хўжалигида етиштирилган ҳайвонлар.
 
Мазкур бўлимда ўзингизга тегишли уй (деҳқон) хўжалигида 
етиштирилган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Мазкур 
маълумотлар мустақил равишда киритиш имконияти мавжуд. 
 
8. Интеллектуал мулк объектлари.
Мазкур бўлимда ўзингизга тегишли интеллектуал мулк объектлари, шу 
жумладан илм-фан, адабиёт, санъат асарлари, ихтиролар ва бошқа 
интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Мазкур 
маълумотлар мустақил равишда киритиш имконияти мавжуд. 



Download 478.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling